Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet209/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

ҳукмлари деб аталади.
Ҳукмнинг шундай юқори шакли борки, унда фақат ҳақиқатда бўлган 
воқеа қайд қилинмасдан, балки нарса билан хусусиятнинг алоқаси қонуний 
эканлиги аниқлаб берилади. Масалан, бутун дунѐда тинчлик ғалаба қозониши 
муқаррар, сезгиларнинг интенсивлиги қўзғатувчи кучининг логарифмига 
пропорсионалдир. Бундай ҳукмлар зарурий (аподиктик) ҳукмлар деб аталади. 
Бундай ҳукмларда инсон нарса, воқелик, ҳодиса билан унинг хусусияти 
ўртасида мустаҳкам боғланиш борлигини ва бу боғланишга зид келадиган 
бошқа бир ҳолнинг бўлиши асло мумкин эмаслигини акс эттиради. 
Психологияда ҳукмлар иккита асосий йўл билан ҳосил қилиниши таъкидлаб 
ўтилади. Биринчи йўл билан ҳукм ҳосил қилинганда идрок қилиш зарур бўлган 
нарсаларнинг бевосита ўзи ифодаланади. Иккинчи йўл билан эса бевосита 
мулоҳаза юритиш ѐрдами билан ҳукм амалга оширилади. Масалан, бу 
автомобилнинг янги модели. Мазкур мисолда ҳукм чиқаришнинг бирламчи 
йўли акс еттирилган. Даставвал олимлар кашфиѐт ѐки ижодий жараѐнда 


207 
назарий жиҳатдан мулоҳаза юритиш ѐрдамида ҳукм чиқарадилар. Улар 
чиқарадиган ҳукмнинг тўғрилиги амалиѐтда кейинчалик тасдиқланади. Бу 
иккинчи йўл билан ҳукм чиқаришга мисолдир. 
Хулоса чиқариш 
Бир қанча ҳукмларнинг мантиқий боғланиши натижасида ҳосил бўлган 
янги ҳукм инсоннинг билиш фаолиятида алоҳида аҳамиятга эга. Хулоса 
чиқариш шундай тафаккур шаклидирки, бу шакл воситаси билан биз икки ѐки 
ундан ортиқ ҳукмлардан янги ҳукм ҳосил қиламиз. Масалан, ҳар қандай 
ҳаракат материя ҳаракатидир, иссиқлик ҳаракат шаклидир, деган иккита 
ҳукмни олайлик. Бу икки ҳукмдан, демак иссиқлик материя ҳаракатидир деган 
янги ҳукм чиқарилади. Бунда биринчи ҳукм ҳамиша умумий ҳукм бўлиб, 
иккинчи ҳукм якка ҳукм бўлади. 
Келтирилган мисоллардан кўриниб турибдики, мулоҳаза юритиш ҳам 
хулоса чиқариш ҳам воқеликни бевосита билишнинг асосий шакли сифатида 
намоѐн бўлган олдинги икки ҳукмга асосланиб, учинчи ҳукм чиқарилади. 
Мазкур хулосани бевосита текшириб кўришга ҳеч қандай эҳтиѐж қолмайди. Шу 
сабабдан хулоса чиқаришда фикр ўртасидаги шундай боғланиш натижасида 
бир ѐки ундан ортиқ ҳукмлардан учинчи ҳукм келтириб чиқарилади. 
Хулоса чиқариш уч турга бўлинади: индуктив, дедуктив ва аналогия

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling