Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўргазмали-образли тафаккур
Mahsuldor bo'lmagan
Mahsuldor Diskrussiv Intuitiv Ijodiy Amaliy Ko'rgazmali-harakat Ko'rgazmali-obrazli So'z-mantiqiy 211 ҳал қилишда кўпинча бузиб, тузатиш йўли билан ҳаракат қиладилар. Кўргазмали-ҳаракат тафаккури боғча ѐшига йетгандан сўнг болаларда ўз қийматини йўқота бошлайди. Кўргазмали-образли тафаккур тури ҳам психологик адабиѐтларда турлича талқин қилинади. "Психологик луғат"да таърифланишича у конкрет тафаккурнинг бевосита идрок қилинаѐтган нарса ва ҳодисалар ҳақида фикрлашдан иборат бўлган тури. Профессор Е.Ғозиев фикрича, бевосита идрок қилинаѐтган предметлар эмас, балки фақат тасаввур қилинаѐтган нарса ва ҳодисалар ҳақида фикрлашдан иборат тафаккур тури кўргазмали-образли тафаккур деб аталади. В.Каримова томонидан кўргазмали-образли тафаккур эса кўрган кечирган нарсалар ва ҳодисаларнинг аниқ образлари кўз олдимизда гавдаланган чоғда уларнинг моҳиятини умумлаштирилиб билвосита акс эттириш имиздир, деб талқин қилинади. Тафаккурнинг мазкур кўриниши 4-7 ѐшгача бўлган болаларда намоѐн бўлади. Боғча ѐшидаги болаларда кўргазмали- образли тафаккур босқичига ўтгандан сўнг ҳам сақланиб қолади, лекин у ўзининг йетакчи ролини йўқота бошлайди. Кўргазмали-образли тафаккур содда шаклда кўпинча боқча ѐшидаги болаларда, яъни 4-7 ѐшгача бўлган болаларда пайдо бўлади. Бу ѐшдаги болаларда тафаккурнинг амалий ҳаракатлар билан алоҳаси аввалгидек тўғри ва бевосита бўлмайди. Боғча ѐшидаги болалар фақат кўргазмали образлар билан фикр юритадилар ва унча тушунчага эга бўлмайдилар. Боғча ѐшидаги болаларда тушунчаларнинг йўқлиги швейсариялик психолог Ж.Пиаженинг қуйидаги тажрибасида жуда яққол намоѐн бўлади. 7 ѐшга яқин болаларга хамирдан қилинган мутлақо бир хил, ҳажми жиҳатидан тенг 2 та соққа кўрсатилади. Болалар уни тенг деб ҳисоблайди. Болаларнинг кўз олдида битта соққа езиб нон шаклига келтирилади. Енди болалар нон шаклидаги соққада хамир кўп деб ҳисоблайдилар. Болаларнинг кўргазмали-образли тафаккурлари ҳали уларнинг идрокларига бевосита тўла бўйсунадиган бўлади. Уларнинг кўргазмали-образли шаклда ўтадиган тафаккурлари болаларни соққага қараганда нон шаклидаги хамир кўпроқ деган хулосага олиб келади. Шунинг учун улар нарса ва ҳодисаларнинг, жисм ва предметларнинг кўзга яққол ташланиб турувчи аломатига, хусусиятига, ташқи белгисига эътибор қиладилар. Лекин уларнинг ички боғланишлари ўзаро муносабатларини билдириб келадиган муҳим асосий сифатларига аҳамият бермайдилар. Объектларни фазода жойлашган ўрни ташқи, номуҳим белгиси уларнинг кўргазмали-образли тафаккурини вужудга келтиради. Масалан, уларнинг назарида одамларни бўйининг баланд ва пастлиги уларнинг ѐшини белгилайди. Тафаккур фаоллигига қараб ихтиѐрсиз (интуитив) ва ихтиѐрий Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling