Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Д.И.Менделеевнинг
- В.М.Бехтеревнинг
(аналитик) тафаккур
турларига ажратилади. Интуисия деб мантиқий тафаккур ѐрдамида кўп вақтлар давомида ҳал қилинмаган ақлий вазифаларнинг тўсатдан, кутилмаганда ҳал қилиниб қолиши жараѐнига айтилади. Кўпинча ихтиѐрий тафаккур жараѐни мулоҳаза, муҳокама, исботлаш, гипотеза каби шаклларда намоѐн бўлади. Масалан, математика, физика, кимѐ, психология ва бошқа фанлардаги мисол ва муаммоларни йечиш жараѐни. 212 Бундан ташқари ихтиѐрий тафаккурга мантиқий ѐки назорат (контрол) тафаккури ҳам киради. Моддий борлиқни адекват акс эттириш , фикр юритиш, танқидий ва синчков бўлишни тақазо этади. Бинобарин, нарса ва ҳодисаларни атрофлича билиш учун объектив баҳо бериш зарурати туғилади, бу эса ўз навбатида фикр юритиш кўлами кенг, аналитик-синтетик фаолият доираси мустаҳкам бўлишини талаб қилади. Тафаккур жараѐни ихтиѐрсиз юз бериши ҳам мумкин. Лекин бу ҳолда улар ихтиѐрий тафаккурга суянган тарзда вужудга келади. Жумладан, одамнинг амалий, маиший ва ҳоказо фаолиятларида ихтиѐрсиз равишда қатор саволлар пайдо бўлиши ва уларга беихтиѐрий жавоблар ахтариш ҳоллари учраб туради. Бундай пайтларда инсон фикр юритяптими ѐки йўқми буни билиш қийин, ваҳоланки, у ўзича гўѐ саволларга жавоб топадигандай, ширин ҳис-туйғуларни бошдан кечираѐтгандай бўлади, шунинг учун кўпинча "тилимнинг учида турибди" дейилади. Одамлар қандайдир матн ѐки муаммо, масала устида бош қотириб, ўтирганларида фикр юритиш мутлақо беихтиѐр рўй бериб қолади ва улар асосий топшириқни бажаришдан узоқлаштиради. Инсоният тарихий тараққиѐти тарихидан шу нарсалар маълумки, йирик илмий кашфиѐтлар кўпинча худди шундай беихтиѐр фикр қилиб турган маҳалда тўсатдан очилган. Жумладан, юнон олими Архимед солиштирма оғирлик қонунини зўр бериб, ақлий меҳнат қилиш пайтида эмас, балки ҳеч кутилмаган жараѐнда, ваннада чўмилиб турган пайтида кашф етган. Улуғ рус олими Д.И.Менделеевнинг ҳикоя қилишича, у елементлар даври тизими жадвалини тузиш вақтида уч кеча-ю, уч кундуз бетиним меҳнат қилган, аммо бу вазифани ниҳоясига йетказа олмаган. Ундан сўнг чарчаган олим иш столи устида уйқуга кетган ва тушида бу елементлар тартибли жойлаштирилган жадвални кўрган. Шунда Д.И.Менделеев уйқудан, уйғониб, бир парча қоғ;озга тушида аѐн бўлган жадвални кўчириб қўйган. Кўпинча психолог ва физиологларнинг таъкидлашларича, муаммонинг бундай осон равишда ечимини ҳеч кутилмаганда юқоридаги каби беихтиѐр ҳал қилиниши шу кашфиѐтлар олам юзини кўрганича бўлган давр ичида ойлаб, йиллаб қилинган меҳнатнинг якуни, яъни тугалланмай қолган тафаккур жараѐнларининг ниҳоясига йэтишидир деб баҳоламоқда. Йирик физиолог ҳамда психолог В.М.Бехтеревнинг изоқлашича, бундай кутилмаган жараѐнларнинг рўй беришига асосий сабаб бу ўрганилаѐтган масала тўғрисида ухлашдан олдин зўр бериб бош қотириш, ўйлаш (фикр юритиш) ва бутун зеҳни шунинг билан бирга диққат-эътиборининг тортилиши, кашф қилиниши зарур масалага тўла-тўкис йўналишидан иборат мақсадга мувофиқлаштирилган мураккаб барқарор психик ҳолати ҳукм суришидир. Фикр юритилиши лозим бўлган нарса-ҳодисаларни идрок ѐки тасаввур қилиш мумкин бўлса, бундай тафаккур конкрет тафаккур деб аталади. У ўз навбатида яққол-предметли ва яққол-образли тафаккур турларига ажратилади. Агар фикр юритиш объекти бевосита идрок қилинса, бундай тафаккур яққол- предметли тафаккур дейилади. Фикр юритилаѐтган нарса ва ҳодисалар фақат тасаввур қилинса, бундай тафаккур яққол-образли тафаккур деб аталади. Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling