Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet215/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Ижодий тафаккур - мураккаб билиш фаолиятидан бири бўлиб, 
тадрижий равишда изчил ўзаро боғланган жараѐнлардан ташкил топади, 
даставвал саволлар туғилади, вазифа аниқланади, масалани ечиш ва саволларга 
жавоб қидириш жараѐни вужудга келади. Инсон олдида турган аниқ вазифа ѐки 
масала бу бажарилиши ѐки ҳал қилиниши зарур бўлган вазифа кўпинча 
ифодаланиши шарт бўлган мақсадни ҳам акс еттириб келади. Мақсад эса 
инсоннинг изланаѐтган номаълум воқеликни топишга гумон ва ҳаяжон, шубҳа 
қисларидан халос этишга қаратилган майлидир. 
Ижодий тафаккурнинг навбатдаги таркибий қисмлари қуйидагича акс 
еттирилади:
қўйиладиган саволларга жавоб бериш, масалани йечишга ѐрдам берадиган 
йўллар, усуллар, воситалар, қоидалар ва кўникмаларни қидириш, уларни танлаш 
ҳамда мазкур фаолиятда уларни тадбиқ қилиш ва бошқалар. 
Ижодий фикрлашни таъминловчи омиллар: 

Фикр юритиш фаолиятида енг аввал ҳал қилиниши зарур бўлган 
масала инсон томонидан аниқлаб олиниши керак.

Муаммо ѐки масалани ҳал қилиш зарур бўлган барча билимларни 
тадбиқ қилиш учун интилиш.

Масалага, муаммога тааллуқли гипотеза олға сурилади, босқичлар 
тахмин қилинади, йечим тўғрисида фаразлар ишлаб чиқилади, 
турли вариантлар ҳамда вариасиялар ҳақидаги мулоҳаза 
юритилади, ўзаро хаѐлан солиштириб, енг самарали аломатлар 
ажратилади ва ҳоказо. 

Муаммо олдига қўйилган фаразни текшириш зарурати туғилади. 
Муаммони назарий жиҳатдан ҳал қилиш учун илгари сурилган 
гипотеза адекват эмаслиги, нотўғри эканлиги аниқланса, у фикр 
юритиш объектидан сиқиб чиқарилади ва янги фаразлар, ўйлар 
тахмин қилинади ѐки ўйлаб топилади.

Муаммо ва масалани ҳал қилиш, йечиш, олинган натижаларни 
тўғрилигига қаноат ҳосил қилиш учун ечувчи, уни текшириш 
билан тафаккур ҳаракатларини якунлайди. 
Психолог В.А.Крутеский ижодий тафаккурни тараққий эттириш
мақсадида масалалар типологиясини ишлаб чиқиб, турли ѐшдаги ўқувчилар 
ўқув фаолиятида синаб кўрган. Типологияга киритилган масалаларни 
В.А.Крутеский турлича ном билан атайди: 
1. Савол аниқ қилиб қўйилмаган масалалар. 
2. Берилганлари йэтишмайдиган масалалар. 
3. Ортиқча маълумотлари бўлган масалалар.


215 
4. Бир неча йўл билан йечиладиган масалалар.
5. Мазмуни ўзгариб турадиган масалалар.
6. Исботлашга доир масалалар.
7. Фикрлаш, мантиқий мулоҳаза юритишга доир масалалар.
Ижодий тафаккур тури ўзининг самарадорлиги ва долзарблиги, 
универсаллиги билан бошқа фикр юритиш жараѐнларидан фарқ қилади, янги-
янги муаммоларни ўйлаб чиқиш жараѐни бўлиб, инсоннинг билиш фаолиятида 
йетакчи рол ўйнайди. 
Психология фанида тафаккурни реалистик ва аутистик турларга 
ажратилади. Реалистик тафаккур қуршаб олган атроф-муҳитни ўрганишга, 
акс эттириш га қаратилган фикр юритиш бўлиб, у мантиқий қонун ва қоидалар 
ѐрдами билан воқеликни инъикос қилади. Аутистик тафаккур инсоннинг 
ҳоҳиш ва истакларини амалга ошириш билан боғлиқ равишда содир бўлади. 
Амалга оширилиши лозим бўлган тафаккур ҳаракатлари ўша шахснинг ўз 
тилакларини рўѐбга чиқаришга йўналтирилган фикр юритилишдан иборат 
индивидуаллик ѐки индивидуалистик тафаккурдир. 
Масала йечимини қабул қилишга ва информасион тайѐргарлик кўришга 
қаратилган фикр юритиш визуал тафаккур дейилади. Визуал тафаккур 
мақсадга мувофиқ харакатлар ѐки англанилмаган операсиялар, чунончи 
образлар манипулясияси ва трансформасияси ѐрдами билан амалга оширилади 
ва "ақлий англаниш"дан намоѐн бўлади. 
Йирик собиқ совет психологларидан бири З.И.Калмикова ўз 
тадқиқотларида тафаккурни продуктив ва репродуктив турларга ажратиб 
ўрганган еди. қисқа вақт бирлиги ичида янги оргинал фикрлар яратиш ѐки 
муҳим илмий, амалий масалаларни ҳал қилиш билан белгиланадиган тафаккур 
продуктив тафаккур деб аталади. Репродуктив тафаккур эса пассив, тайѐр 
мулоҳазаларни ўзлаштириб олишга ва "тайѐр ҳолда" ундан фойдаланишга 
қаратилган инсоннинг билиш фаолияти кўринишидир.
Фазовий тафаккур муаммоси атоқли рус психологи Б.Г.Ананев ва унинг 
шогирдлари томонидан тадқиқ қилинган бўлиб, кейинги йилларда бу муаммо 
юзасидан таниқли психолог И.С.Якиманская томонидан касб-ҳунар коллежи 
ўқувчиларида тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Фазовий тафаккур деганда 
нарса ва ҳодисаларнинг фазода расионал жойлашиши, замон ва макон 
муносабатларини, мураккаб боғланишларини адекват равишда акс эттириш дан 
иборат фикр юритиш жараѐни тушунилади, тасаввурлар, хотира ва хаѐл 
тасаввурлари билан узвий боғлиқ ҳолда намоѐн бўлади. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling