Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
ПСИХИКА ВА ОНГНИНГ ТАРАҚҚИЙОТИ
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
ПСИХИКА ВА ОНГНИНГ ТАРАҚҚИЙОТИ
25 Психиканинг филогенетик тараққиѐти. Жамики материя, жонсиз анорганик материядан тортиб, то органик материянинг юксак ҳамда мураккаб шакли - инсон миясигача моддий оламнинг умумий хусусиятига, яъни турли таъсирларга жавоб қайтариш қобилиятига эгадир. Жонсиз табиатда ҳаракат жисм ѐки моддаларнинг ўзаро механик, физик ва кимѐвий муносабатлари тарзида намоѐн бўлиши мумкин. Материянинг акс эттириш шаклини қуйидагича ифодалаш мумкин: Воқеликдаги таъсирни акс этиш қобилияти-материянинг умумий хусусиятидир. Лекин оламда тирик ва ўлик табиатни акс этиши турличадир. Тирик материянинг ташқаридан таъсир етаѐтган моддалар алмашинувига жавоб бериши таъсирланувчанлик деб аталади. Оддий таъсирланувчанлик барча ўсимликларга хос. Еволюсия жараѐнида организмлар ташқи муҳит билан муносабатларининг умумий турини ўзгариши натижасида таъсирланувчанликнинг сифат жиҳатидан янги босқичга ўтиши сезувчанликни юзага келишига сабаб бўлади. А.Н.Леонтевнинг фаразига асосан сезувчанлик "генетик шундай таъсирланувчанлик-ки ташқи муҳит таъсирига организмни йўналтиради ва бунинг натижасида организм ташқи муҳитида сигнал вазифасини бажаради. Демак, сезувчанлик шундай таъсирланувчанлик-ки, унинг натижасида ҳаѐт учун зарур таъсирлар сигналлашади. Сезувчанликнинг намоѐн бўлиши, психиканинг пайдо бўлишига объектив биологик белги сифатида хизмат қилади. Психик таъсирланувчанликнинг ўзига хос юқори сифат ўзгариши -сезувчанлик-психик акс эттириш нинг оддий тури юзага келганида бошланади. ҳайвонлар еволюсияси жараѐнидаги психиканинг сифат ўзгаришларини А.Н.Леонтев ўзи ифодалаган психик ривожланиш босқичларига асос қилиб олди. А.Н.Леонтев бўйича психика ривожланиш босқичларининг жадвал кўриниши ва уларнинг схематик ифодаланиши: Biologik Psixik MATERIYANING AKS ETTIRISH SXEMASI Anorganik materiya Organik materiya Mexanik Fizik Ximik Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling