Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Г.Харлоу
М.Харлоу, 
С.Суомиларнинг 
тадқиқотлари янги туғилган маймунлар боласи сунъий онанинг айрим 
турларигагина ҳаддан зиѐд ихлос қўйиши мумкинлигини кўрсатади. Тажриба 
қўйидагича олиб борилади, яъни Макака маймунининг янги туғилган 
болаларини худди ҳақиқий онасининг катталигида қилиб ишланган сунъий она 
билан қафасга солиб қўйилади. Маймунчаларнинг бирига металл краскадан 
ясалган "она", иккинчисига ѐғоч силиндрдан ясалиб, тукли мато билан ўралган 
"она" тўғри келади. Юмшоқ оналик маймунча кўп вақтини унинг ѐнида 
ўтказади, уни гоҳ қучоқлар, гоҳ унинг устига ҳам чиқиб кэтарди. У ҳар гал хавф 
туғилса, онасининг ҳимоясига қочиб борган. Металл онага теккан маймунча эса 
жуда қийналди. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, маймунларнинг болалари сут 
берган онадан кўра, сут бермаса ҳам матодан ясалган онани афзал кўришади. 
Матодан ясалган оналар маймунларда хавфсизлик ва ишонч ҳиссини уйғотади.
Бироқ юксак тараққий етган катта маймунларнинг инстинктив хатти-
ҳаракати, бир ҳужайрали ҳайвонлар инстинктидан жиддий фарқ қилади. 
Юксак тараққий етган маймунлар (жумладан шимпанзе)да хатти-ҳаракатнинг 
уя қуришдек туғма шакли мавжуддир. Табиий шароитларда улар ҳар куни 
дарахтларда шох-шабалардан уя қуришади. Кузатишлар шуни кўрсатадики, 
маймунлар уя қуришда, материалларни танлаш чоғида амалий таҳлилга биноан 
иш кўрадилар. Тадқиқот жараѐнида маймунларнинг бинокорлик "фаолияти" 
кемирувчилар (каламуш)нинг уя қуриши билан таққослаб кўрилди. Қаттиқлиги 
турлича материаллар, жумладан, дарахт шохлари ва қоқоз мавжуд бўлган ҳолда 
шимпанзе ва каламушлар қам уяни бир хил типда, яъни уянинг асосий қисмини 
қаттиқ материалдан ясаб, ичига анча юмшоқроқ материал тўшайди. Агар 


33 
шимпанзе ва каламушга фақат юмшоқ материал берилса, у ҳолда иккаласи ҳам 
уяни шу материалдан қуришга тушади. Лекин улар тавсия қилинган 
материалдан уяларини ясаб бўлганларидан кейин уларга анча дағалроқ 
материал берилса, у ҳолда ҳайвонларнинг реаксияларида дарҳол сифат фарқ 
кўринади. Шимпанзе анча дағал материалга эга бўлганидан кейин шу заҳотиѐқ
уясини қайта қуришга киришади. Юмшоқ материалдан қурилган иншоатини 
бир чеккага суриб қўяди ва анча дағал материалдан уянинг асосини қура 
бошлайди. Шундан кейингина у юмшоқ материалдан фойдаланади, уни 
уясининг ички юзаларига тўшайди, каламушларда ҳам худди шунга ўхшаш 
вазиятни кўришни давом эттирадилар, дағал материални юмшоқ материал 
устидан тушай берадилар. Шундай қилиб, уя қуриш маймунларда гарчи 
инстинктив ҳаракатлар натижасида амалга оширилган бўлса, ҳам бу ҳаракатлар 
ташқи шарт-шароитлар ҳисобига олинган ҳолда юз беради. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling