Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Овқатланиш инстинкти - ҳайвонларнинг ўзи ва боласи учун овқат қидириб 
топиш, овқат ғамлаш ҳаракатларидир. 
Ҳимояланиш инстинкти - ҳайвон ўз ҳаѐтини ва омонлигини сақлаш 
ҳаракатларида ифодаланиб, у икки кўринишда содир бўлади. Биринчиси 
душманга ҳужум қилиш, иккинчиси ўзини ҳимоя қилишдир. ҳар бир ҳайвон 
душмандан ҳимоя қилиш учун бирор органидан шохлари, туѐқлари, тиш-
тирноқлари, тиканлари каби ѐки заҳарли-қидли суюқликдан фойдаланади. 
Масалан, Африка кобраси ўз заҳрини 3,5 метр масофагача ота олади. 
Америкада терисининг усти қора жун билан қопланган унча катта бўлмаган бир 
йиртқич ҳайвон яшайди. У амалда барча турдаги йиртқич ҳайвонларнинг 
ҳужумидан сақлангандир. ҳайвонлар уни орқасидаги узун чизиқидан таниб 
олади. Бу ҳайвон скунс деб аталади. Табиат скунсга бир безни ато етганки, у 
бениҳоя заҳарли, ҳидли суюқлик тарқатади. Салгина хавф туғилиши биланоқ, 
скунс душманига орқасини ўгириб, думини кўтаради ва ҳавога суюқлик 
пуркайди. Натижада енг катта йиртқичлар ҳам бир неча соат давомида 
"қушидан кетиб қолади". Америка қитъасидаги барча ҳайвонлар скунсни 
четлаб ўтишга ҳаракат қиладилар. Бу ҳайвонни янги иқлимга мослаштиришга 
қарор қилиниб, ѐш ҳайвонларни олдинига ўралган майдонда сақлашди. 
Йиртқичларни парвариш қилишда хизматчилар қийналмас-ликлари учун 
ҳайвонлардаги мумак безлари олиб ташланди. Еркинликка қўйиб юборилган 
скунслар ўрмонларда бемалол юришарди. Скунсларга ҳужум қила 
бошланганида, улар қочмасдан, орқаларини ўгириб туришаверди ва 
душманларининг йенгилгина ўлжасига 
айланишди. 
Шундан 
кейин, 
скунсларнинг безлари кесиб ташланмай, уларни боқишнинг бошқа усуллари 
топилди. 
Насл қолдириш инстинкти - бу ота-оналик инстинкти сифатида 
кўриниб, насл - авлод учун ғамхўрлик қилиш, уни маълум вақтгача овқат билан 
таъмин этиш, хавф-хатардан сақлаш ўз болаларини парвариш қилиш туғма 


29 
маҳоратига эга бўлиб, ўз наслининг келажаги ҳақида ғамхўрлик қилади. 
Жумладан, ўргимчакнинг баъзи турларида урғочилари ўз тухуми учун
толалардан пиллалар ясайди. Бу пиллани урғочи ўргимчак қўриқлаб ва тез-тез 
кўчириб юради, ўргимчак болалари пайдо бўлиши билан урғочи ўргимчак 
уяларини ѐнидан силжимасдан қўриқлаб туради. Насли катталашгани сари 
урғочи ўргимчак ҳам уларга шунча бефарқ бўла боради ва сўнгра эса ўргимчак 
болалари мустақил ҳаракат қиладиган бўлиб, қолгандан кейин уларни ташлаб 
кетади.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling