Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Ҳайвонларнинг кўникмалари


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Ҳайвонларнинг кўникмалари 


30 
Тараққиѐтнинг юқори босқичидаги ҳайвонларда ҳаракатнинг инстинктив 
шаклари билан бир қаторда, хатти-ҳаракатнинг индивидуал ўзгарувчан 
шакллари - кўникма ва интеллектуал ҳаракатлар ҳам мавжуд. Кўникма - бу 
ҳайвонларда шартли боғланишлар асосида юзага келувчи ва автоматик равишда 
содир бўлувчи ҳаракатлардир, яъни бирор фаолиятни такрорланиб туриши 
натижасида аста-секин ҳосил қилинган хатти-ҳаракатлардир.
Нерв тизимининг ривожланиши жиҳатидан ҳайвон қанчалик юқори ўринни 
эгаласа, у ўзида шунчалик мураккаб кўникмаларини ҳосил қила олади.
Инстинктларга қараганда, кўникма хатти-ҳаракатларнинг анча ўзгарувчан 
шакли ҳисобланади. Ҳайвонларнинг кўникмалари, ота-оналаридан "ўрганиш" 
йўли билан ҳам ҳосил бўлади. Масалан, бўрилар болаларини овга ўргатадилар, 
қари бўри қилган ҳаракатни ѐш бўри такрорлайди, бу тақлид қилиш 
инстинктига асосланган, хатти-ҳаракатлар кўникмасидир. Уй ҳайвонларини 
одам "ўргатганда" улар кўп кўникмалар ҳосил қилади. Шунингдек, сиркда 
ўргатилган ҳайвонлар хилма-хил жуда мураккаб кўникмаларни намоѐн 
этадилар. Маълумки, ҳайвонда одам томонидан кўникмалар ҳосил қилиниши 
ўргатиш ѐки дрессировка дейилади. Машҳур ҳайвон ўргатувчи В. Дуровнинг 
таъкидлашича, маълум нарсага ўргатишда ҳайвонлар керакли ҳаракатни 
бажарган пайтда уларга овқат бериб, рағбатлантирган, шу йўсинда мураккаб 
ишларни бажаришга ўргатган. Масалан, айиқларни велосипедда юришга ѐки 
самоварни столга қўйишга, филларни уйин тушишга ва шу каби мураккаб 
хилма-хил кўникмаларга ўргатган. Ҳосил бўлган кўникмалар ҳатто айрим 
инстинктларни тўхтатиб ғўя олади. Жумладан, балиқларда шартли 
боғланишлар анча тез ҳосил бўлади. Шартли боғланишларнинг ҳосил бўлиши 
учун ѐруғлик, ранг, нарсанинг шакли, шунингдек, товуш ва таъм белгилари 
сигнал бўлиб хизмат қилиши мумкин. Лекин бу боғланишлар тез 
ўзгармайдиган бўлади. 
Чунончи чўртанбалиқда майда балиқларни овлашга оид шартли рефлекс 
осонгина ҳосил бўлади. Лекин бу рефлексни сусайтириш жуда қийин. 
Тадқиқотда майда балиқлар чўртанбалиқдан шиша билан ажратиб қўйилганда 
йиртқич янгидан вақтинчалик боғланиш ҳосил қилмагунга қадар узоқ вақт 
давомида шишага урилиб турди, шиша олиб қўйилгандан сўнг эса янги 
боғланиш ўз навбатида узоқ вақт сақланиб туради. Шундан кейин чўртанбалиқ 
ѐнида сузиб юрган майда балиқларга умуман аҳамият бермай қўяди. Бу 
фактлардан маълумки шароит ўзгариб кетганда шартли боғланишлар 
ҳайвонларнинг хатти-ҳаракатларини бир оз ўзгартириши мумкин экан. Шундай 
қилиб, кўникмалар бир-биридан муҳим жиҳатидан фарқ қилиши мумкин:бир 
ҳолатда кўникмалар ўзларининг автоматизмларга кўра инстинктларга 
яқинлашсалар, бошқа бир ҳолатда интеллектуал ҳаракатларга яқинлашадилар. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling