Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Ҳайвонларнинг интеллектуал ҳаракатлари
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
Ҳайвонларнинг интеллектуал ҳаракатлари .
Ақл (интеллектуал) босқичи ҳайвонларнинг деярли мураккаб фаолияти билан тавсифланиб, у акс эттириш нинг мураккаб туридир. "Ҳайвонларнинг борлиқни психик акс этиш усули интеллектуал фаолиятга ўтишида алоҳида нарсаларгина эмас, балки уларнинг муносабатларини акс эттириш ҳам вужудга келади. Ҳайвонлар ривож-ланишнинг бу босқичида, нарсалар орасидаги боғланишларни акс еттира оладилар. 31 Немис зоопсихологи В.Кѐлернинг тадқиқотларида маймунларга йетиб бўлмайдиган жойга хўрак қўйилади. Хўракдан яқинроқ, лекин бевосита йетиб бўлмайдиган жойга узун таѐқ қўйилади. Бу таѐққа йэтишиш учун қафасда қисқа таѐқча билан хўракни олиб бўлмайди. Маймун эса биринчи босқичда қисқа таѐқ билан узун таѐқни олади. Иккинчи босқичда эса узун таѐқ орқали хўракни олишга муваффақ бўлади. А.Н.Леонтевнинг фикрича, муваффақияциз ҳаракатлардан сўнг тўсатдан жавобни топиши ақлий хатти-ҳаракатларнинг яна хусусиятидир. Бу ҳодиса В.Кѐлер томонидан "инсайт"-равшанлашиш деб аталган. Ақлий хатти-ҳаракат бошқа икки хусусияти мавжуд бўлиб, бу топилган муаммонинг йечимини тез еслаб қолиш ва шу билан шаклланган операсияларни бир фаолиятдан иккинчи фаолиятга ўтказа олишдир. Ҳайвонот оламининг юксак босқичидаги вакиллари (қуруқликда яшовчилардан, хусусан, одамсимон маймунлар, денгиз ҳайвонларидан делфинлар) инстинкт, кўникмаларни эгаллашдан ташқари яна мураккаб ҳаракатларни бажара олади, ҳайвонларнинг бундай хатти-ҳаракатларини интеллектуал ҳаракатлар дэса бўлади. Интеллектуал хатти-ҳаракатлар ҳайвоннинг анча юксак шаклдаги психик фаолияти билан боғлиқ бўлиб, у туғма инстинктлар ва ҳаѐтда ҳосил қилинган кўникмалар ҳайвоннинг яшаш шароити талабларига жавоб бера олмаган тақдирда юзага келади. Юксак тараққий қилган ҳайвонлар улар учун маълум муаммолар билан бир қаторда янги бўлган нарсани ҳам ҳал қила оладилар. Масалан, тажриба ўтказилган асбоб иккита бўш найчадан иборат еди. Найчадан биттасига қарғанинг кўз ўнгида инга боғланган хўрак бир парча гўшт жойлаштирилди. Қарға хўракнинг найча ичига кириб кетганини кўради. Қарға шу заҳотиѐқ иккинчи найчанинг охирига сакраб боради ва хўракнинг пайдо бўлишини кутиб туради. Шунингдек, маймунларда ўтказилган тадқиқот ҳам бунга яққол мисолдир. Қафаснинг шипига банан осиб, қафас ичига икки - учта яшик ѐки бир иккита қамишли таѐқча қўядилар. Маймун қафас ичига кириши билан мевани олмоқчи бўлади, аммо бўйи йетмайди. Маймун теварак-атрофига кўз югуртириб, йерда ѐтган қамишни кўради, ва бу қамиш билан мевани қоқиб туширишга ҳаракат қилади. Лекин унда ҳам бўйи йетмаганидан сўнг қамишларни олиб, бир неча вақт улар билан турлича ҳаракатларни қилиб кўриб, улар бир-бирини ичиг кириб, узунлашади, кейин маймун бананни қоқиб туширади. Ёки йерда ѐтган яшикни устма-уст қўйиб уни меванинг тагига суриб келтиради ва устига чиқиб мевани олмоқчи бўлади, аммо бўйи йетмайди. Шунда маймун йерда ѐтган бошқа яшикларни устма-уст қўйиб, нарвон қилади ва уларнинг устига чиқиб мевани олиб йейди. Киши кўзига маймунлар нечоғли ақлли ҳайвон бўлиб туюлмасин, аммо уларнинг тафаккури ниҳоятда тордир. Бу фикрни исботлаш учун шундай бир тажриба ўтказилган. Яшик қўйилган мева олдига спирт лампаси ѐқиб, ѐниб турган спирт лампасининг тепасига сувли - жўмракли бак ва стакан қўйилади. Мевани олиш учун маймун аввал оловни ўчириш керак бўлади. Бир одам оловни ўчириб, овқат олиш йўлини маймунга кўрсатади, маймун бакдаги сувдан кружкага қуйиб оловга сепади ва сўнг мевани олиб йейди. Кейинчалик сув тўлдирилган бак бошқа столга кўчирилади. Маймун бир столдан, иккинчисига ўтиш учун узун кўприк ясаб кўприк орқали бошқасига ўтган ва 32 бакдан кружкага сув тўлдириб яна орғасига қайтган, ниҳоят оловни ўчириб, мевани олиб йэган. Айнан маймун атрофида сув туриб бундан фойдаланмагани қизиқдир. Бу маймунда умумлаштириш хусусияти йўқлигидан далолат беради, яъни ҳар қандай сув оловни ўчира олишини маймун мутлоқо тушунмайди, у ўзи кўрган ишини, яъни бакдан олинган сув билан оловни ўчиришнигина қила олади, холос. Булардан маълумки, ақлни ишлатиш билан бирор бир масалани ҳал қилишда маймун масалани йечишни барча зарур шартларини кўра олмайди, улардан фақат айримларинигина фаҳмлайди, холос. Маймунларнинг интеллектуал ҳаракатлари ҳар қандай ҳаракатларни синаб кўриш жараѐнида аниқ амалий тафаккур тарзида содир бўлади. Тақлидчанлик - маймунлар ҳулқ- атворининг характерли хусусиятидир. Масалан, маймун супурги билан полни супуради ва "латтани ҳўллаб сиқади", "полни артади", "ювади". Одатда, маймунлар ҳаракатнинг натижасига эмас, балки ҳаракатнинг ўзига тақлид қиладилар. Маймун полни супурар экан, ахлатни бир жойдан иккинчи жойга кўчириб юраверади-ю, лекин ахлатни полдан тозалаб ола билмайди. Шундай тадқиқот ўтказилган уйга бўш челак ва қуруқ латта қўйилган. Маймун латта билан полни артади ва ҳар сафар у латтани челакка тушуриб айлантириб сиқади, бу ишни маймун фаррош қилгани каби бажаради. Шунингдек, маймун қалам билан дафтарга "ѐзади" (чизиқлар чизади) ва унга диққат билан қарайди. Маймунга қалам ўрнига таѐқча берилса, қам у "ѐзишни" давом эттиради. Интеллектуал ҳаракатнинг натижасига тақлид қилиш маймунларда учрамайди. Америкалик олимлар Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling