Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Интеллектуал хатти-ҳаракатлар
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Психиканинг муҳит ва аъзолар тузилишига боғлиқлиги
Интеллектуал хатти-ҳаракатлар
Ҳайвонларнинг кўпинча яширин имконияти сифатида қолиб кетади. Жумладан, рус психологи Н.Н.Ладигина -Коц (1889-1963) нинг тажрибаларида Парис деган шимпанзе ичига хўрак солинган найчани олиши биланоқ найчанинг ичига киритиш учун яроқли бўлган, ишлатишга қулай қуролни танлашга тушарди. Бунда Парис турли белгиларни-нарсаларнинг шакли, узунлиги, кенглиги, қалинлигини ажрата биларди. Агар мос келадиган нарса топилмаса Парис ѐнида ѐтган дарахт шохларидан ѐн шохларини юлиб олар, енли тахтадан пайрахалар ажратиб чиқар, букланган симларни тўғирлар, хуллас маймунлар "қурол" яшар еди. Бироқ юксак тараққий етган маймунлардан "қурол ясаш" фаолия-тининг аҳамиятини ошириб юбориш ярамайди. Е.Г.Васуро, Н.НЛадигина-Коцлар ўтказган тажрибаларидан маълумки, шимпанзелар айнан бир хилдаги вазиятда, яъни мақсадга эришиш учун иккита таѐқни бирлаштириш зарур бўлган пайтда ўзларини йўқотиб қўйишади. Буни қуйидагича изоҳлаш мумкин, яъни шохларни ғажиш, пайрахаларни ажратиш маймуннинг табиатда бажарадиган ҳаракатларидир. Лекин маймунлар табиий шароитларда таѐқларни бир-бирига улаб иш кўрмайди. Психиканинг муҳит ва аъзолар тузилишига боғлиқлиги Муҳит шароити жиҳатидан ниҳоят даражада ҳар хил экан, бу ҳол организмларнинг дифференсиалланишига олиб келган. Барча тирик организмлар мавжуд шароитга мослашади. Ўз-ўзини бошқариш оддий таъсирланувчанликдан бошланиб, ўзининг юксак тараққиѐтига эришади. Акс эттириш усули қанчалик юксак бўлса, мазкур турдаги ҳайвон муҳитнинг бевосита таъсиридан шунчалик озод бўлади. Муҳитдаги ҳароратнинг ўзгариши билан организмдаги кимѐвий реаксиялар тезлиги ҳам ўзгаради, ҳарорат кўтарилса, реаксия тезлиги ошади, ҳарорат пасайса реаксия тезлиги камаяди. Борди-ю ҳарорат жуда ошиб ѐки жуда тушиб кеца: бир ҳужайрали организм ҳалок бўлади. Юксак тараққий етган ҳайвонлар эса шароит ўзгариши билан бир жойдан иккинчи жойга кўчишга мажбур бўлади. Масалан: кемирувчилар йерни чуқур кавлаб ичкарига кириб кетади. Бунда инстинкт таъсир қилади. Ёзнинг иссиқ кунида фил ўзига сув сепиб туради. 34 Ҳайвонлар тараққиѐтининг ҳар қандай даражасида ҳам муҳитга бўлган боғлиқликдан батамом қутула олмайди. Муҳит тирик организмнинг яшаш шароити, тирик организмлар ҳаѐтини белгиловчи омилдир. Акс эттириш нинг адекват (мос) бўлиши, аввало психиканинг моддий асоси, сезги аъзолари ва асаб тизимининг тузилишига боғлиқдир. Ресептор маълум бир турдаги қўзғатувчилар таъсирига қанчалик тўғри реаксия қилса, организмнинг реаксияси ҳам шунчалик адекват, яъни мос бўлади. Ресепторларнинг тараққиѐти маълум даражада бирон типдаги асаб тизими тараққиѐти билан боғлиқ. Сезги аъзолари ва асаб тизими тараққиѐти даражаси муқаррар равишда психик акс эттириш даражасини белгилайди. Тўрсимон асаб тизимига эга бўлган ҳайвонлар асосан ташқи таъсиротларга туғма равишда жавоб қайтарадилар. Вақтли алоқалар уларда қийинчилик билан юзага келади ва ѐмон сақланади. Тараққиѐтнинг навбатдаги поғонасида асаб тизимида бир қатор сифат ўзгаришлар юзага келади. Тугунча шаклидаги нерв ҳужайралари асаб тизимининг кўпроқ миқдордаги қўзғатувчиларни қабул қилиш ва қайта ишлаш имкониятини беради. Чунки бундай асаб тизими учун муҳит қандайдир ўзгармайдиган доимий нарса эмас. Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling