Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet230/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Хаѐл жараѐнлари 
Хаѐл жараѐнлари инсоннинг тажрибаси ва билим доираси, шунингдек 
ўтмиш тажрибалари билан белгиланади. Шунингдек хаѐл жараѐнлари сифатида 
қуйидагилар ажратиб кўрсатилади ва улар яққол ифодалаш мақсадида қуйида 
жадвал кўринишида акс еттирилди.
 
 
 
Агглютинасия - "елимлаш" деган маънони билдириб, унда турли 
қисмларни битта қилиб янги образ яратилади. Масалан: ялмоғиз кампир, сув 
париси, кентавр, ссфинкс образлари ва бошқалар.
Гиперболизасия - образларни катталаштириш ѐки кичиклаштириш 
шунингдек, алоҳида қисмларни ўзгартиришдир. Масалан: Гулливер, лилипут, 
Алпомиш, Рустам паҳлавон образлари кабилар.
Тизимлаштириш - ўхшатиш орқали айрим тасаввурларни улар 
орасидаги фарқларни силлиқлаш; типиклаштириш-бир хил образларни 
қайтарилиши бўлиб, ҳар бир давр учун типик бўлган образларни яратиш 
Масалан: А.Қаҳҳор ҳикоялари ("Ўғри", "Бемор") А.Қодирий ("Ўтган кунлар") 
романи кабилар.
Analitik 
Giperbolizatsiya 
Aktsentirovka 
Sxemalashtirish 
Sintetik 
Agglyutinatsiya 
Tipiklashtirish
Qiyoslash 
Xayol jarayoni 


230 
Аксентлаштириш - айрим белгиларни таъкидлаш орқали образлар 
яратиш Масалан: ўртоқлик ҳазиллари. Аксентлаштириш бадиий адабиѐтларда 
жуда кўп қўлланилади.
Юқоридаги хаѐл жараѐнлари орқали яратиладиган образлар анализ ва 
синтез жараѐнида рўй беради. Чунки ҳар бир нарсани ѐки ҳодисани аввал 
анализ (таҳлил) қилиб кўрилади, кейин уларни синтез (бирлаштириш) қилиш 
орқали янги образлар ҳосил қилинади. 
Хаѐл жараѐнида хаѐл тасаввурларининг хотира тасаввуридан фарқи 
муҳим аҳамиятга эга.
 Хаѐл тасаввурлари онгда пайдо бўлади ва барқарор бўлади.
 Хотира тасаввуридаги нарса доимо таниш нарсадек ҳис қилинади. Хаѐл 
тасаввурлари эса янгиликни ҳис қилиш туйғуларини беради. 
 Хаѐл тасаввурлари инсоннинг қизиқиш ва идеаллари билан боғлиқ 
бўлгани сабабли янгиликни ҳис қилиш туйғулари оқибатида вужудга 
келади.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling