Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тасаввур хаѐли
Хаѐл турлари Одатда биз тасаввур хаѐли, ижодий хаѐл, ихтиѐрий ва ихтиѐрсиз хаѐл деб хаѐлни бир неча турларга ажратамиз. Айнан хаѐл турларини қуйидаги тарзда ифодалаш муҳим саналади. Тасаввур хаѐли деб ўтмишда бўлиб ўтган ѐки ҳозирда бор бўлган лекин бизнинг турмуш тажрибамизда шу пайтгача учратмаган, яъни биз идрок қилмаган тасаввур ва образлар яратишга айтилади. Тасаввур хаѐлини одатда тикловчи хаѐл деб ҳам юритилади. Тикловчи ѐки тасаввур хаѐлини инсон ҳаѐтидаги роли ғоят даражада каттадир. Агар тикловчи хаѐл бўлмаганда одам ўқий хам олмаган бўлар еди. Биз жуда кўп нарсаларни кўрмаган, яъни бевосита идрок қилмаган бўлсак, ҳам уларни тасаввур ета оламиз: бунда биз бошқа одамларнинг айтиб бўлган сўзлари асосида ўқиган китобларимиз асосида хаѐлий тасаввур ва образлар яратамиз. Масалан, болалар китобчалардан ўқиб берилган ертаклардаги қаҳрамонларни уларнинг бағоят ботирликларини, қўрқоқликларини ва бир-бирларига ѐрдам Xayol turlari Passiv xayol Ixtiyorsiz Shirin xayol Tush ko'rish Gallyutsinatsiya Aktiv xayol Ixtiyoriy Qayta tiklovchi Ijodiy Orzu 231 беришларини хаѐлий тасаввур орқали акс эттирадилар. Тикловчи ѐки тасаввур хаѐли жараѐнида одам кўз олдига келтираѐтган образнинг объекти ҳақиқатдан ҳам муайян бир жойда бўлганлигини англатади. Тасаввур ѐки тикловчи хаѐл боғча ѐшидаги болаларда ҳам бўлади. Масалан: уларга ўқиб берилаѐтган ҳикояни ешитар эканлар, ҳикоядаги афсонавий қаҳрамонлар, уларнинг баланд ғоялар устидаги қурилган қасрлари кўз ўнгиларида гавдалана бошлайди. Ижодий хаѐл - деб тажрибамизда бўлмаган ва воқеликнинг ўзида ҳам учратмаган нарса ва ҳодисалар ҳақида тасаввур ҳамда образлар яратишдан иборат хаѐл турига айтилади. Ижодий хаѐл мураккаб акс эттириш жараѐни бўлиб, одамнинг ҳаѐтида жуда катта аҳамиятга эгадир. Одам ўзининг ижодий хаѐли орқали бирор янги, шу пайтгача кўрилмаган нарса яратади. Масалан: Ёзувчи асари учун типик образ яратганда унинг хаѐли ижодий бўлади. Тадқиқотчининг бирор тадқиқот устида ишлаганида ҳам унинг хаѐли ижодий бўлади. Ижодий хаѐл образлари сўзларда ѐки моддий объектларда тасвирланиши мумкин. Ижодий хаѐл маҳсули, яъни тасаввур ва образлари санъатнинг ҳамма турларида архитектурада, фан ва техника соҳасидаги ихтироларда намоѐн бўлади. Шуни ҳам назарда тутиш керакки, тасаввур хаѐли билан ижодий хаѐл ўртасидаги фарқ фақат нисбий характерга эгадир. Худди ижодий хаѐл жараѐнидаги каби тасаввур хаѐли жараѐнида ҳам аслида нарсаларнинг образлари янгидан ижод қилинади. Ана шунинг учун хаѐлнинг бу икки турини бир-биридан батамом ажратиб бўлмайди. Ижодий хаѐлнинг махсус тури орзудир. Орзу ижодий хаѐлнинг, тилакнинг келажакка қаратилган шаклидир. Орзусиз киши бўлмайди. Орзу одамнинг у ѐки бу фаолиятига ундайдиган стимул турткич ҳисобланади. Лекин орзунинг бошқа салбий турлари ҳам бор. Масалан, одамни асосий иш фаолиятидан бошқа ишга судрайдиган орзулар ҳам бўлади. Шундай одамлар ҳам бўладики, улар ўзларининг аниқ фаолиятларини орзу билан алмаштириб, тилак ва истакларига ширин орзудагина йетиб юрадилар. Уларнинг "қуруқ хаѐлпарастлар" деб юритилади. Хаѐл қилиш жараѐни ҳамма билиш жараѐнларидаги каби ихтиѐрсиз ва ихтиѐрий хаѐл турларига бўлинади. Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling