Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Г.Олпортнинг
- А.Адлер, К.Юнг
- В.Г.Асеевнинг
- В.Е.Чудновский, В.И.Ковалев
Р.С.Вайсманнинг шахс мотивасион соҳасининг тизимлилиги ҳақида
билдирилган фикри алоҳида эътиборга лойиқ. Унинг ѐзишича, "Мотивасион соҳанинг тизимлилиги - мотивасион ўзгарувчилар ўртасидаги алоқадорлик, хилма-хил муносабатлар мавжудлигида намоѐн бўлади. Шундай муносабатлардан бири иерархик муносабатдир. Яна бир турдаги муносабатни "рўѐбга чиқариш" муносабати деб аташ мумкин. Бу муносабат шуни англатадики, ҳар бир эҳтиѐжнинг қондирилишида турли мотивлар йиғиндисининг рўѐбга чиқарилиши мумкин. Учинчи турдаги муносабат шунда намоѐн бўладики, ҳар хил эҳтиѐжларнинг қондирилишида бир мотив иштирок 285 этади ѐки аксинча, бир эҳтиѐж қондирилишида турли мотивлар қатнашади. Бундай муносабат "ўзаро тобелик" муносабати номини олди. Р.С.Вайсман шахс мотивасион соҳасидан тизимли муносабатларнинг жуда қизиқ таснифини келтиради. Аммо ажратилган муносабатлар қаторини бошқарув, тартиблаштирилганлик ва шу каби муносабатлар билан тўлдириш мумкин бўлади. Қолаверса, Р.С.Вайсман мотивасион ўзгарувчилар ўртасидаги тизим ҳосил қилувчи асосий муносабатни ажратмаган, бир турдаги ва ҳар хил турдаги мотивасион ҳодисаларни бир-биридан фарқламаган. Чет ел олимларининг мотивация соҳасидаги тадқиқотлари орасида Г.Олпортнинг мотивлар функсионал автономияси назарияси алоҳида ўрин эгаллайди. Бу назарияда мотивлар трансформасияси, тизимли ривожланиши жараѐн сифатида талқин етилади. Г.Олпорт ўз консепсиясида тизимларнинг умумий назарияси ғояларидан, айниқса, очиқ тизимлар ҳақидаги ғоядан кенг фойдаланган. Олимнинг фикрича, шундай мотивлар борки, улар ярим ѐпиқ тизимларнинг табиатига монанд фаолият кўрсатади ва ривожланади, яъни функсионал автономияга эга. Бир тизимга кирувчи мотивларни Г.Олпорт реактив, ташқи ундовга муҳтожлик қонунларига бўйсунувчи мотивлар, деб атайди. Аммо Г.Олпортнинг таъкидлашича, шахс очиқ тизимлар каби ўзгарувчи ва ривожланувчи мотивлар билан тавсифланади, деган фикр ҳақиқатга яқинроқдир. Агар аввалги тизим мотивларнинг персевератив функсионал автономияси, деб аталган бўлса, кейинги тизимни Г.Олпорт проприатив функсионал автономия, деб атайди. Очиқ, ѐпиқ ва ярим очиқ тизимлар ҳақида тўхталар экан у ѐпиқ тизим моделини шахс ва унинг мотивациясига қўллаб бўлмаслигини таъкидлаганди. Очиқ функсионал тизим тараққиѐт учун замин ҳозирлайди, уни эса ундовчи муҳтожлик доирасида тушунтириб бўлмайди. Г.Олпорт томонидан шахс мотивларининг очиқ тизимлар сифатида таҳлил етилиши, шахс ва шахс мотивлари тараққиѐти чэгарасиз жараѐн эканлигини таъкидлаш учун имконият беради. Шундай қилиб, биз шахс мотивасион соҳаси ҳақидаги турли қарашлар, уларда тизимли ѐндашув ғояларининг акс этиши масаласини кўриб чиқдик. Мазкур қарашлар мотивация соҳасидаги замонавий тадқиқотларнинг ажралмас қисмига айланди. Кўрсатиб ўтилганидек, психолог олимлар томонидан мотивасион соҳа тизимлилигига оид турли жиҳатларни қайд қилинмоқда. Айни дамда мотивасион механизмлар ҳақидаги тизимли ѐндашувга асосланган тасаввурлар турли йўналишларда тадқиқ етилмоқда. Бироқ тадқиқотларнинг барчасини бир йўналиш - мотивасион ҳодисалар ўртасидаги маъно ҳосил қилувчи алоқа ва муносабатларни тадқиқ этиш атрофида бирлаштириш мумкин. Кўпчилик психологлар фикрича, мотивация муаммоси шахс психологиясининг марказий муаммосидир. Шахс психологик тузилишининг бутунлиги, хулқ-атвор ва уни ҳаракатга келтирувчи кучлар ўртасидаги алоқадорлик мотивация муаммосини ўрганишда тизимли ѐндашувни қўллаш учун кенг имконият яратиб йеради. Хориж психологларидан неофрейдистлар ҳисобланмиш А.Адлер, К.Юнг кабилар томонидан илгари сурилган мотив ва мотивация борасидаги 286 назарияларга асосий эътиборни қаратамиз. А.Адлернинг фикрича, инсонни ҳаракатга ундовчи асосий куч унинг фаолияти мақсадини аниқловчи, уларга эришиш йўллари манбаи ҳисобланади. Хорнининг таъкидлашича, инсон хулқи мотивациясини бошқа мотивлар ѐрдамида аниқлаш мумкин. Жумладан, бирламчи безовталаниш атроф-муҳитга нисбатан душманлик ҳиссини туғдиради, хавфсизликка эҳтиѐж эса инсонни бошқа одамлар томонидан баҳолаш ва ўз-ўзини баҳолашга нисбатан ички интилишини вужудга келтиради. Е.Фромм ҳам ўз қарашларида либидо масаласига катта эътибор бермайди, чунки уни қизиқтирган муаммо инсон хулқи жабҳаларида ижтимоий ва психологик омилларнинг ўзаро таъсир ўтказиш жараѐнидир. Гешталт психология мактаби намоѐндалари учун мотивация ўзига хос талқинга эга бўлиб, унинг моҳиятини эксперимент ал тарзда ўрганишга нисбатан интилиш юқори кўрсаткичга эга эканлиги билан бошқалардан ажралиб туради. К.Левин (1890-1947) мотивларни эксперимент ал ўрганиш методикасини ишлаб чиқиб, уларни мутлақо мустақил ҳолат шароитида тушунтиришга ҳаракат қилган ва бу борада муайян муваффақиятларга эришган. Гешталт психология мактабининг намоѐндаларига образ тушунчаси қанчалик ўта аҳамиятли бўлса, К.Левиннинг майдон назарияси учун мотив категорияси худди шундай муҳим аҳамият касб этади. Образ ва мотив ўзаро алоқасиз ҳукм суриши таъкидланади, мотивацияни амалга оширувчи вазиятнинг предметли маъновий мазмуни эса инкор қилинади. К.Левин мотивни қуйидагича ифодалайди: мотив - муайян муваффақиятли микроинтервалда шахснинг бевосита яққол муҳит билан муносабатларидан келиб чиқувчи воқеликдир. Унинг мазкур назариясида инсонда ҳар хил маъно англатувчи иккита мотивасион ўзгариш ҳукм суриши тан олинади. Гешталт психологларнинг асарларида шундай қолатлар ҳам мавжудки, уларда хулқ мотивацияси муаммолари шахснинг муҳим хусусиятларини таҳлил қилиш негизидан келиб чиқиб қаралади. Ушбу ҳолат Г.Олпорт консепсиясида яққол кўзга ташланади. Унингча, енг муҳим жиҳат бу инсон хулқини ўзгариш сабабларини очишдир. Шунинг билан бирга мазкур вазиятга олиб келувчи мотивлар омилларини текширишлари ҳам алоҳида аҳамиятга эга эканлигини англаб йэтиш қийин эмас. Рус психологлари орасида В.Г.Асеевнинг тадқиқотларида мотивасион тизим масаласи анча чуқур ўрганилган. Унинг фикрича, инсон мотивасион соҳасининг онтогенетик тараққиѐти давомида бу соҳа тизимли ривожланишга нисбатан мойилликни намоѐн этади. Бу мойиллик В.Г.Асеев кўрсатишича, стихияли шаклланувчи, ундовчи кучларнинг каттароқ мотивасион бирликларни ўзаро қўшилиб ҳосил қилишда намоѐн бўлади. Мотивасион тизимнинг бирлиги сифатида В.Г.Асеев ундовчи кучларни қайд этади. Бу тушунча доирасига у мотив, эҳтиѐж, қизиқиш, интилиш, мақсад, идеал, майл, мотивасион установка ва бошқаларни киритади. Шундай қилиб, В.Г.Асеев турли мотивасион ҳодисалар, майл турлари ўртасида тизимли муносабат мавжуд деб ҳисоблайди. Демак, бундай ѐндашувда мотивасион тизим компоненти майл бўлиб ҳисобланади. В.Г.Асеев шахс мотивасион соҳасининг тузилиши муаммосига ҳам катта эътибор беради. Унинг қайд этишича, инсон мотивасион соҳасининг тузилиши 287 қуйидаги хусусиятларга эга: ситуасион ва импулсив ундовчиларнинг ѐнма-ѐн жойлашганлиги, шахсий майлларнинг мазмун ва динамик сифатларига кўра бир-бирига яқинлиги. Бу хусусиятлар мотивациянинг тизимли сифатларини ўрганишда катта аҳамиятга эга. Айрим тадқиқотчилар масалан, В.Е.Чудновский, В.И.Ковалев мотивлар тизими ва шахс йўналиши ўртасида алоқадорлик мавжудлигини қайд етмоқда. Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling