Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Г.Левалд
Е.Торндайк тажрибаларининг алоҳида томони уларнинг жуда тор ва
чекланган характерга эга эканлигидадир: улар реал ўқув жараѐни билан жуда оз даражада боғлангандир. Америкалик муаллифлар кўпроқ ўқув жараѐни англаб йетилган мотивлари билан эмас, балки айрим жиҳатлари камроқ фаҳмланадиган кўринишда бўлиб, ўқув жараѐнига майл-истак уйғотадиган муаммо ўқишни мотивлаштириш масалалари билан шуғулланадилар. Бундай илмий ишларнинг муаллифлари, масалан, ўқувчининг сонларни ѐдлашига, алоҳида хатти- ҳаракатларига қайси психологик жиҳатлар таъсир кўрсатишларини ўрганадилар ва шу йўл орқали мотивлаштиришнинг айрим компонентларини аниқлашга ҳаракат қиладилар. Бу соҳада улар Е.Торндайкнинг издошлари ҳисобланадилар. Е.Торндайк ўқув жараѐнини шундай таърифлайди: "Ўқув жараѐни у ѐки бу жавоб реаксиясининг маълум ҳолати билан муайян бўшлиқликда, яъни ушбу реаксия ҳамда вазият ўртасида маълум алоқа ўрнатилиши билан изоҳланади. Торндайк киши ўзи ҳоҳлаган реаксиянинг такрорланишига нисбатан рўйхушликнинг ҳамда ўзи ҳоҳлаган реаксияга нисбатан бўлган майлнинг таъсирини ўрганишга ҳаракат қилади ва шундай хулосага келади: "Бир хил шароитда юзага келган жазолаш омиллари рағбатлантириш омилларидан анча бўш ва кучсиздир". Кейинги китобида эса: "Рағбатлантириш умуман ўзига елтувчи барча алоқаларни ѐқлаш ва кучайтириш анъанасига эга, жазолаш эса тез-тез (лекин ҳар доим ҳам эмас) алоқаларни муайяндан ноаниққа ўзгартириш хусусиятига эгадир", - деб ѐзади. Брунер ҳам ўқишни мотивлаштириш масаласига Е.Торндайкдан бошқача қарайди. "Ўқув жараѐни" номли изланишларида Брунер ўқувчининг реал, 290 йетарли даражада узоқ давом этадиган ўқиш жараѐни туфайли туғиладиган амалий ва назарий муаммоларни изоҳлашга ҳаракат қилади. Брунер ўқишни мотивациялаш, ѐки ўқиш жараѐнига нисбатан ўқувчиларнинг мойиллигини орттирувчи омиллар ҳақида эмас, балки унинг билан бирга, ўқувчининг мотивлари ҳақида ҳам фикр юритади. Гарчи унинг фикрлари умумий характерда бўлса ҳам, улардаги айрим йўналишлари диққатга сазовордир. Бу биринчи галда, ўқиш жараѐнида билиш характеридаги мотивларнинг аҳамияти ва янги нарсани билишдан пайдо бўладиган ички қаноат ҳисси, ҳимоя масалаларининг қўйилишидир. Таълим беришда рағбатлантириш ва жазолашнинг роли ҳақида жуда кўп ѐзилган, лекин "янгиликни очиш"да қизиқишнинг, ички кечинмаларнинг аҳамияти ҳақида жуда кам гапирилган. Агар биз педагог сифатида болаларни борган сари каттароқ ўқув мавзуларини эгаллашга ўргатишни истасак, афтидан, ўқув дастурини пухта майдалаб ўрганишда кўпроқ ички "раъбатлантиришни" қўллашимиз лозим. Кейинги пайтларда муҳокама етилаѐтган предметнинг мураккаб бўлимларини ўрганиш усулларидан бири шундаки, ўқувчиларнинг имкониятлари ҳисобга олинсин, уларнинг ўз қобилиятлари ва кучларини йетарли даражада сарфлай олишлари учун шароит яратилсин, токи улар самарали меҳнат фаолиятидан қониқиш ҳосил қилсинлар. Тажрибали педагоглар бундай меҳнат гаштининг кучини яхши биладилар. Бирон-бир муаммони ҳал қилишга чуқур шўнғиб кетган киши нималарни ҳис қилишини ўқувчилар билиши лозим. Мураккаб ўқув материалини ўзлаштиришда ички мотивнинг мойиллик уйғотувчи куч сифатидаги аҳамияти ҳақида Брунер шундай деб ѐзади: "Шубҳасиз, масалан, мавзу ўрганилиши жиҳатидан қанчалик давомли ва материали жиҳатидан кенг бўлса, ўқувчи шунчалик кўп интеллектуал "рағбатлантириш" олиши керакки, ана шунда у кейинги мавзуни йетарли қизиқиш билан ўрганишга киришади. Ўқувчи учун материални у қадар чуқур тушунмаслик, дейлик, навбатдаги синфга кўчиш сингари ташқи жиҳатлар рағбатлантириш бўлиб хизмат қилган ҳолларда, навбатдаги билимларни эгаллаш учун бўлган интилиш бола синфдан-синфга кўчишни тарк етганда, яъни мактабни тугатганда тўхтайди". Ўқувчининг таълимини мотивациялаш ва диагностика қилиш ҳақида фикр юритган олимлар Г.Левалд (1985) ва Г.Розенфелдларнинг фикрича, бу иш амалга ошириладиган вазиятни ҳам ҳисобга олиш керак, чунки бу таълим мотивасион диагностикаси учун муҳимдир. Г.Левалд (1985) таълим диагностикаси вазиятни, йўналишни ҳисобга оладиган ѐки табиий шароитга мос бўлиши лозим, -дейди. Масалан, рағбатлантирувчи материал ҳақиқий ҳаѐтга мос келиши лозим, чунки сунъий шарт-шароит, муҳит шахсий хусусиятларнинг юзага чиқишига салбий таъсир кўрсатади. Вазият назариясини диагностика қилиш вазифаларини тадбиқ қилган Г.Розенфелд (1975) кўрсатадики, вазият атроф-борлиқнинг вақтинчалик ва фазовий тавсифидир ва у субъект билан объектнинг интеграсияси томонидан белгиланади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling