Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet284/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   280   281   282   283   284   285   286   287   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

А.Н.Леонтевнинг фикрича, биз "фақат тушуниладиган" ва реал 
ҳаракатдаги мотивларга дуч келамиз. Бола кўпинча қанча ўқиш зарурлигини 
яхши тушунади ( англаниладиган мотивлар), лекин бу нарса ҳам унга ўқув 
фаолияти билан шуғулланиш учун туртки бўла олмайди. Бу билим майл 
шаклини олсагина, биз реал ҳаракатда мотив билан иш кўрган бўламиз. Фақат 
тушуниладиган мотивларгина маълум шароитда ҳаракатдаги мотивлар 
шаклини олади. Бу нарса мотивацияни қайта қуриш учун жиддий аҳамиятга 
эгадир. Мактабнинг вазифаси ҳам бола мотивациясини қайта қуришдан 
иборатдир. 


294 
Таъкидлаш керакки, А.Н.Леонтев назарий тафаккурга эга бўлиш, асос 
сифатидаги билиш мотивларининг ривожланиш масаласига катта эътиборни 
қаратган. У психик жараѐнларининг шундай динамикасини очишга ҳаракат 
қилдики, бундай динамика мотивация ривожланиши асосида ўқувчиларни 
билимларни эгаллашга олиб келади.
Л.Н.Божович таълимни мотивациялаш муаммоси бўйича ўз олдига 
ўқувчиларнинг ўқишга бўлган муносабати, психологик жиҳатлари қандай 
майдонга чиқади деган масалани ҳал қилишни мақсад қилиб қўяди. Бу 
муносабатнинг психологик моҳиятини очадиган муҳим жиҳатлардан бири 
"ўқувчилар ўқиш фаолияти"ни белгилайдиган мотивларнинг йиғиндиси 
ҳисобланади. Бунда таълим мотивлари деганда, биз бола нима учун ўишга 
мажбур бўлишини тушунамиз". 
Л.Н.Божович таъкидлашича, ўқиш мотивлари боланинг асосий 
муносабатлари билан, унинг эҳтиѐжлари ва интилишлари билан ички алоқада 
бўлади. Айнан шу туфайли улар йетарли мажбурлаш кучига эга бўлади. 
Ўзбекистон психологлари тадқиқотларида мотив ва 
мотивация муаммоси 
Ўқув фаолияти мотивацияси муаммоси ҳамдўстлик давлатлари қатори 
республикамизда ҳам илмий тадқиқот олиб бораѐтган олимлар томонидан кенг 
миқѐсда ўрганиб келинмоқда. Жумладан, кейинги йилларда мазкур илмий 
муаммоларнинг турли жабҳаларига нисбатан қизиқиш янада кучайиб бормоқда. 
Бунга яққол мисол сифатида республикамиз миқѐсида ушбу муаммо юзасидан 
тадқиқот ишларини олиб бораѐтган таниқли психолог олимларни таъкидлаб 
ўтиш жоиздир. Булар сирасига республикамизда психология фанининг 
ривожланишига амалий ва назарий ҳиссасини қўшиб келаѐтган М.Г.Давлетшин 
раҳбарлигидаги унинг шогирдлари А.Қ.Саитова, Ф.И.Ҳайдаровлар ҳамда 
Е.Ғ.Ғозиев ва Е.З.Усмонова, В.А.Токарева, А.А.Файзуллаев, Р.Асомова, 
У.Жумаев ва бошқаларнинг ушбу муаммо юзасидан олиб борган 
тадқиқотларини киритишимиз мумкин.
Кейинги ўн йилликлар мобайнида М.Г.Давлетшин раҳбарлигида ушбу 
муаммо янгича илмий асосда талқин қилиниб, кенг кўламда ўрганилмоқда. 
М.Г.Давлетшиннинг фикрларига кўра, Ўзбекистон келажаги бўлган ѐшлар ҳар 
хил соҳанинг мазмунига онгли равишда ѐндашуви орқали, уларни мумкин 
қадар ертароқ, тўғри ва оқилона тасаввур қилади. М.Г.Давлетшин 
консепсиясидан келиб чиққан ҳолда олиб борилган тадқиқотлардан бири 
А.Қ.Саитованинг "Ўсмир ѐшидаги ўқувчиларнинг ўқув мотивларини ва 
қадриятларини ўрганишга" бағишланган ишдир. Бу ишда муаллиф ўсмир 
ѐшининг хусусиятларига таянган ҳолда бир қатор хулосаларга келган. Хусусан 
тадқиқотчи фикрига кўра, ўсмирлар ўқув фаолиятида потенсиал ҳисобланган 
мотив ўз-ўзини намоѐн қилиш мотивидир; ўқув фаолияти ўсмир ўқувчиларда 
ўз-ўзини такомиллаштиришга, бу эса ўқув фаолияти билан боғлиқдир. 
Муаллиф томонидан олиб борилган илмий изланишларда шахсдаги қадриятлар 
йўналганлигининг ўқув фаолиятга боғлиқлиги масалалари тадқиқ қилинади.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   280   281   282   283   284   285   286   287   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling