Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Темпераментнинг физиологик асослари


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet292/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   288   289   290   291   292   293   294   295   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Темпераментнинг физиологик асослари 
Қадимги юнон олими Гиппократ таълимотига биноан, инсонларнинг 
темперамент хусусиятлари жиҳатидан ўзаро бир-биридан тафовутланиши, 
уларнинг тана аъзоларидаги суюқликларнинг (хилтларнинг) турлича нисбатда 
жойлашувига боғлиқ эканлиги тасаввур қилинади. Гиппократ таъбирича, инсон 
танасида тўрт хил суюқлик (хилт) мавжуд бўлиб, улар ўт ѐки сафро (юнонча 
"чоле"), қон (лотинча сангуис ѐки сангуинис), қора ўт (юнонча мелас "қора", 
чоле "ўт"), балғам (юнонча
"пҳлегма") кабилардан иборатдир. Унинг мулоҳазасича:


301 
1. 
Ўтнинг хусусияти - қуруқликдир, унинг вазифаси-тана аъзоларида 
қуруқликни сақлаб туриш ѐки баданни қуруқ тутишдир. 
2. 
Қоннинг хусусияти-иссиқликдир, унинг вазифаси танани иситиб 
туришдир. 
3. 
Қора ўтнинг хусусияти-намликдир, унинг вазифаси бадан намлигини 
сақлаб туришдир. 
4. 
Балғамнинг (шилимшиқ модданинг) хусусияти-совуқликдир, унинг 
вазифаси баданни совутиб туришдан иборатдир. 
Гиппократ таълимотига мувофиқ ҳар бир инсонда шу тўрт хил суюқлик 
мавжуд бўлиб, унинг биттаси устуворлик касб этади. Мазкур аралашма 
(лотинча темпераментум)лардан қайси бири салмоқлироқ бўлса, шунга қараб 
инсонлар темперамент жиҳатдан фарқланадилар, чунончи холерикда сариқ ўт, 
сангвиникда қон, флегматикда балғам, меланхоликда қора ўт устун бўлиши 
таъкидланади.
Гиппократнинг тўрт хил моддалар (суюқликлар) аралашмаси, яъни 
темперамент тушунчаси ва унинг типологияси (сангвиник, холерик, флегматик, 
меланхолик) рамзий маънода ҳозирги замон психологиясида ҳам қўлланилиб 
келинмоқда. 
Темпераментнинг физиологик асосларига улкан ўз ҳиссасини қўшган 
олимлардан бири рус физиологи И.П.Павлов (1849-1936) ҳисобланади. 
И.П.Павлов темперамент ҳам шартли рефлектор фаолиятининг индивидуал 
хусусиятларини келтириб чиқарувчи омиллар билан боғлиқ бўлиши мумкин, 
деган хулоса чиқаради. И.П.Павлов таълимоти бўйича, шартли рефлекслар 
пайдо бўлишининг индивидуал хусусиятлари рўѐбга чиқишининг сабаблари 
нерв систэмасини хусусиятлари моҳиятидандир. Унга кўра қуйидаги 3 та 
хусусиятни ажратиб кўрсатади: 
1) қўзғалиш ва тормозланиш жараѐнларининг кучи;
2) қўзғалиш кучи билан тормозланиш кучи ўртасидаги мувозанатлилик 
даражаси;
3) қўзғалишнинг тормозланиш билан алмашиниш тезлиги ѐки нерв 
жараѐнларининг ҳаракатчанлиги. 
И.П.Павлов шартли рефлектор фаолиятининг индивидуал хусусиятлари 
билан темпераментга алоқадор нерв систэмаси хусусиятларининг ўзаро 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   288   289   290   291   292   293   294   295   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling