Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet293/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   289   290   291   292   293   294   295   296   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

TEMPERAMENT 
SANGVINIK
XOLERIK 
FLEGMATIK 
MELANXOLIK 
MUVOZANATLASHGAN 
MUVOZANATLASHMAGAN 
SUST 
KUCHSIZ 
NERV SISTEMASI TIPLARI 


302 
қўшилувини нерв систэмасининг типи деб номлайди ва уни тўртта типга 
ажратади. Улар қуйидагилардан иборат. 
1. Кучли, мувозанатли, епчил; 
2. Кучли, мувозанациз, епчил; 
3. Кучли, мувозанатли, суст; 
4. Кучли, мувозанациз суст. 
Йирик рус психологларидан бири Б.М.Теплов (1896 - 1965) ва унинг 
шогирдлари, маслакдошлари И.П.Павловнинг тадқиқотларини давом еттириб, 
инсон нерв жараѐнлари хусусиятларининг ўзига хос томонларини очишга 
муваффақ бўлдилар. Улар нерв-физиологик жараѐнларнинг нозик ҳирраларини 
ўрганишга махсус мосламалар ѐрдами билан ўзгаришларни қайд қилиш ҳамда 
олинган натижаларни (омилларни) математик статистика методлари орқали 
ҳисоблашни татбиқ этдилар. Шунингдек, Б.М. Теплов илмий мактабининг 
намоѐндалари томонидан ижобий ва
тормозловчи шартли рефлексларнинг ҳосил бўлиш тезлигини тавсифловчи 
индивидуал хусусиятлар туркуми ҳам таърифлаб берилгандир. Ушбу 
индивидуал хусусиятлар моҳиятида ифодаланувчи нерв систэмасининг 
нотаниш хусусияти динамиклик деб номланган ҳам тавсифланган. Бундан 
ташқари, улар шартли рефлектор фаолиятининг бир гуруҳ индивидуал 
хусусиятлари қўзғалиш жараѐни тўхталишининг тезлиги маҳсули сифатида 
тахмин қилинган хусусиятни (янги хислатни) лабиллик деб атай бошлаганлар. 
Шунинг билан бирга нерв систэмасининг бошқа хусусиятлари мавжудлиги 
тўғрисида илмий тахминлар илгари сурилган, чунончи: сензитивлик
реактивлик ва ҳоказо. 
Нерв систэмаси типларининг келиб чиқиши. 
Нерв систэмасининг умумий типлари келиб чиқиши юзасидан мулоҳаза 
юритилганда, албатта И.П.Павловнинг таълимотини еслаш мақсадга 
мувофиқдир, чунончи ирсият йўли билан шартланган тип-бу генотип демакдир. 
Ҳозирги даврда нерв систэмасининг умумий типи (генотип) ирсиятга боғлиқ 
эканлиги ҳақидаги маълумотлар, жуда кўп бўлиб, улар қиѐсий жиҳатдан 
ҳайвонларни ўрганиш натижасида топилгандир. 
Темпераментнинг типологияси мободо инсонлар темпераментлари 
бўйича қиѐсланса, у ҳолда унинг хусусиятлари жиҳатидан ўзаро ўхшаш 
шахсларнинг гуруҳи мавжудлиги намоѐн бўлади. Бу аснода эрамиздан олдинги 
даврда ҳам темперамент типлари тўғрисида материаллар тўпланган.
И.П. Павлов таълимоти бўйича нерв систэмаси типларининг ва Гиппократ 
таълимоти бўйича темпераментнинг ўзаро муносабатлари 
Темперамент
типлари 
Нерв 
систэмасининг 
кучи
Нерв 
тизимининг 
мувозанати 
Нерв 
тизимининг 
илдамлиги 
Холерик 
Кучли жўшқин 
Мувозанациз қизғин 
Серҳаракат 
Сангвиник 
Кучли серҳаракат 
Мувозанатли 
Серҳаракат 
Флегматик 
Кучли вазмин
Мувозанатли 
Инерт (суст) 
Меланхолик 
Кучсиз 
Мувозанациз тормозли Серҳаракат 
ѐки 
инерт 
Уларда темперамент типи дейилганда, инсонларнинг муайян гуруҳларини 
тавсифловчи психик хусусиятларнинг йиғиндиси (мажмуаси) тушунилади. 


303 
Ҳозирги даврда темперамент типи деганда, маълум инсонлар гуруҳи учун 
умумий бўлган хусусиятларнинг содда мажмуаси эмас, балки мазкур 
хусусиятларнинг 
қонуний, 
зарурий 
ўзаро 
боғлиқлиги 
тушунилади. 
Темперамент типини тавсифловчи хусусиятларнинг қонуний тарзда ўзаро 
боғлиқлиги қуйидагича акс этиши мумкин. 
Нерв систэмаси ва темпераментнинг боғлиқлиги 
Нерв тизимининг турлари 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   289   290   291   292   293   294   295   296   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling