Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet285/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   281   282   283   284   285   286   287   288   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

В.А.Токареванинг "Кичик мактаб ѐшидаги болаларнинг ижтимоий 
бурчга нисбатан шаклланиш психологиясига" бағишланган тадқиқотларида 
ўқувчилар ўқув фаолияти мотивларини ўрганиш борасида олиб борилган 


295 
тадқиқотларда ва изланишларида бурч мотивини шаклланишига жамиятнинг 
таъсирини ўрганиш муҳим саналиши кўрсатиб ўтилади 
Е.Ғ.Ғозиев тадқиқотларида ўсмир ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини 
бошқариш хусусиятлари ўқув фаолиятини режалаштириш, ўз-ўзини назорат 
қилиш, ўз-ўзини баҳолаш жараѐнлари ҳақида мулоҳаза юритилади. Тадқиқотчи 
ўқув фаолиятини бошқаришнинг диагностик методини ишлаб чиқиб, 
психология фанининг кам ўрганилган соҳаларидан бири бўлган ўқиш 
фаолиятини бошқариш муаммосининг назарий ва амалий, эмпирик 
томонларини ѐритиб беради. Шунингдек, мазкур тадқиқотларда ўқиш ва 
ўқитиш жараѐни учун тавсиянома ишлаб чиқилган, ўз-ўзини англаш 
босқичлари тўғрисида маълумот берилган. 
А.А.Файзуллаев илмий тадқиқотларида шахснинг мотивасион ўз-ўзини 
бошқаришнинг турли-туман омиллари ҳам кўриб чиқилган. Аниқланган бу 
омиллар шахс мотивациясининг хусусиятларига мотивасион бошқаришнинг 
амалга ошириш усуллари ва натижаларига тегишлидир. Бундан ташқари 
мотивасион тузилмаларнинг шахс томонидан объективлаштириш ва ўз 
мотивациясини бошқаришдаги турли психологик стратегия ва усуллари 
масалалари ҳам аниқлаб берилган. Шахснинг ҳаѐт фаолиятида мотивасион ўз-
ўзини бошқаришнинг бошқа бир қатор соҳалари ҳам ўрганилган.
Е.З.Усмонованинг илмий тадқиқотида ўқувчиларнинг ўқув фаолияти 
жараѐнидаги қарама-қаршилик, мотивация, ижод ва шахс муаммолари 
ўрганилган. Тадқиқот давомида икки асосий мотивация тоифасининг 
муносиблигини 
тушуниш 
муҳим 
бўлган, 
муваффақиятга 
эришиш 
мотивациясини одамда ташқи мотивацияга киритилади. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   281   282   283   284   285   286   287   288   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling