Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet279/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

П.Т.Якобсон эса хулқ-атвор мотивацияси муайян қадриятлар тизимлари билан 
боғлиқлигини таъкидлаб, мотивларни шахс қадриятлари ориентациясига тобе 
бирликлар сифатида ўрганишни таклиф этади. Унинг фикрича, бундай изланиш 
ижтимоий психологик йўналишда амалга оширилиши керак. 
Мотивлар тизими тушунчасига берилган анча кенг таърифларни 
адабиѐтларда учратиш мумкин. Жумладан, В.С.Морозовнинг қайд этишича, 
"Шахс мотивлар тизимини унинг субъектив эҳтиѐжлари, мақсадлари, ғоялари, 
қарашлари, тасаввурлари шунингдек, интилишлари, шакллари ва бошқалар 
ташкил этади". Бундай таърифда "тизим" тушунчаси қандай маънода 
қўлланилаѐтгани анча номаълум. Уни аниқлаштириш талаб етилади. 
Юқорида тилга олинган муаммолар билан шахс мотивасион соҳасининг 
даражавий тузилиши муаммоси бевосита боғлиқ. Психик ҳодисаларнинг 
даражавий тузилиши ғояси психологияда кенг тарқалган ва тадбиқ етиб 
келинмоқда ва бу бежиз эмас, зеро даражали тузилиш ҳақидаги тасаввурлар 
турли психик ҳодисаларнинг муайян тизимга келтирилган моделларини ҳосил 
қилиш имкониятини беради. Шахс мотивасион соҳасида ўз даражаси ва 
мураккаблигига кўра турлича бўлган мотивасион ҳодисаларнинг мавжудлиги 
даражавий тузилиши ҳақидаги ғояларнинг бу йўналишда ҳам самарали қўллаш 
учун шароит яратади. 
Инсон мотивасион соҳасининг иерархик даражавий тузилиши масаласи 
мотивация билан боғлиқ енг ўткир ва кескин баҳсларга сабаб бўлувчи 
муаммолардан биридир. ҳозиргача алоҳида олинган мотивасион ҳодисаларнинг 
иерархик тузилиши эҳтиѐжлар иерархияси ва бошқалар тадқиқ етиб келинган. 
Аммо барча мотивасион ҳодисаларнинг ягона иерархик тузилиши ҳақидаги 
масала етарлича ўрганилмаган. 
Рус психологлари орасида мотивлар иерархияси масаласи А.Н.Леонтев, 
Л.И.Божович ва бошқалар томонидан ўрганилган. А.Н.Леонтев ХХ асрнинг 
40-йилларида мактабгача ѐш даврида шахс шакллана бошлашини таъкидлар 
экан, бу жараѐн болада мотивлар иерархияси таркиб топиши билан 
боғлиқлигини уқтирган еди. А.Н.Леонтев фикрича, субъектнинг ташқи олам 
билан бирга муносабатлари кенгайиб борган сайин мотивларнинг ўзаро 
солиштирилиши юз беради, бунинг оқибатида эса улар ўртасида иерархик 
муносабатлар шаклланади. Мотивлар иерархияси олимнинг фикрига кўра, 
мотивлар функсиялари билан белгиланади. Бошқача қилиб, айтганда 
иерархияда юқори ўринни, маъно ҳосил қилувчи функсияни бажарадиган 
мотивлар қуйи ўринни эса стимул мотив эгаллайди. Демак, А.Н.Леонтев 
мотивлар функсиясининг икки даражасини: маъно ҳосил қилувчи ва стимул 
даражаларини ажратади. Аммо А.Н.Леонтев ўз назариясида мотивлар 
иерархиясининг шаклланиш жараѐнида шахснинг субъектив, фаол роли қандай 
бўлишини кўриб чиқмайди. 


288 
Л.И.Божович тадқиқотларида, шунингдек, айрим бошқа илмий 
изланишларда мотивлар иерархиясининг шаклланиши доминант мотивларнинг 
ҳосил бўлиши билан боғланади. Ҳар хил ѐш босқичларида турли мотивлар 
доминантлик қилади. Айрим мотивларнинг устунлик қилиши шахснинг 
йўналишини белгилаб беради. Бундай йўналиш шахс мотивлари ўртасида 
нафақат субординасион, балки координасион муносабатлар ҳам ҳукм суришини 
тақозолайди.
Шахснинг жамиятдаги ижтимоий хулқи ва ўз-ўзини қандай тутиши 
эгаллаган мавқеи ҳам сабабсиз ўз-ўзидан рўй бермайди. Фаолиятнинг амалга 
ошиши ва шахс хулқ-атворини тушунтириш учун психологияда "мотив", 
"мотивация" тушунчалари ишлатилади. 
Шахснинг жамиятда одамлар орасидаги хулқи ва ўзини тушуниши 
сабабларини ўрганиш тарбиявий аҳамиятга эга бўлган нарса бўлиб, масалани 
ѐритишнинг икки жиҳати фарқланади: а) ички сабаблар, яъни ҳолати, ҳаракат 
эгасининг субъектив психологик хусусиятлари назарда тутилади (мотивлар, 
эҳтиѐжлар, мақсадлар, мўлжаллар, истаклар, қизиқишлар ва ҳоказолар); б) 
ташқи сабаблар - фаолиятнинг ташқи шарт-шароитлари ва ҳолатлари, яъни 
булар айнан аниқ ҳолатларни келтириб чиқаришга сабаб бўладиган ташқи 
стимуллардир.
Ҳар қандай мотивларнинг асосида шахснинг эҳтиѐжлари ѐтади, яъни 
мақсадли ҳаѐтда шахсда аввал у ѐки бу эҳтиѐжлар бўлади ва айнан уларнинг 
табиат ва заруриятига боғлиқ тарзда хулқ мотивлари намоѐн бўлади. Масалан, 
талабанинг ўқув фаолиятини олиш мумкин. Билим олиш мақсади билим, илм 
олиш, қизуқувчанлик эҳтиѐжини пайдо қилади. Бу эҳтиѐж тараққиѐтнинг 
маълум бир даврида, масалан, боқча ѐшидан бошлаб қондирила бошлайди. 
Болага сотиб олиб берилган китоблар, дафтар ва бошқа ўқув қуроллари, маълум 
таълим масканида ташкил етилган шарт-шароитлар ва у йердаги бевосита 
билим олишга қаратилган фаолиятнинг ўзи бола учун мотив ўрнини босади.
Рус олими Р.Немов шахсдаги мотивасион соҳани қуйидагича тасаввур 
қилади.
Умуман ҳар қандай шахсдаги мавжуд эҳтиѐжларни икки гуруҳга бўлиш 
мумкин. 
1. 
Биологик эҳтиѐжлар - физиологик, жинсий мослашув эҳтиѐжлари. 
2. 
Ижтимоий эҳтиѐжлар - бу меҳнат қилиш билан естетик ва аҳлоқий, 
маънавий эҳтиѐжлар. 
Эҳтиѐжларни биологик ҳамда ижтимоий турларга бўлгани билан шу 
нарсани унутмаслигимиз лозимки, шахсдаги ҳар қандай эҳтиѐжлар ҳам 
ижтимоийлашган бўлади, яъни улар ўша жамият ва муҳитдаги қадриятлар, 
маданий нормалар ва инсонлараро муносабатлар характерига боғлиқ бўлади. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling