Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet298/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Таянч тушунчалар 
Лабиллик (лот. лабилис - беқарор, ўзгарувчан) - нерв ҳужайраларининг 
тезлик билан қўзғалиш ҳолатидан тормозланиш ва тормозланишдан қўзғалиш 
ҳолатига ўтиш хусусияти.
Меланхолик (юнон. Мелас - қора, чоле - ўт, сафро) - темперамент 
турларидан, психик фаолликнинг суст, тез таъсирланувчанлик, ҳатто арзимаган 
нарсалар учун хам жуда чуқур таъсиротга берилиши билан характерланади.
Ригидлик (лот. регидус - қаттиқ устаҳкам) - субъектив томонидан 
дастурлаштирилган фаолиятда қайта қуришнинг талаб қилиниши натижасида 
рўй берадиган қийинчиликлар.
Сангвиник (юнон. Сангуис қон) - темперамент турларидан. Бй тур 
чаққон, ҳаракатчан, таассуротлари тез-тез ўзгариб турадиган, бошқа кишиларга 
нисбатан дилкашлик ва мехрибонлик қилиш хислатлари билан тавсифланади.
Темперамент (лот. темпераментум - қисмларнинг бир-бирига 
муносабати) - шахснинг индивидуал психологик хусусиятлари мажмуи. Бй 
кишида фаолият ва хулқ-атворнинг динамик ва емосионал томонлари билан 
характерланади.
Флегматик (юнон. флегма балғам, шилимшиқ модда) - темперамент 
турларидан бири. Бу ҳаракатларнинг секинлиги, барқарорлиги, емосионал 
ҳолатларнинг ташқи кўринишлари кучли эмаслигида намоѐн бўлади.
Холерик (юнон. чоле - сафро, сарик ўт) - темперамент тури, у 
ҳиссиѐтнинг жўшқинлиги, кайфиятнинг бирданига тез ўзгариб қолиши, 
ҳиссиѐтнинг мувозанацизлиги ва умуман ҳаракатчанлиги билан ифодаланади.
Мустақил ишлаш учун тавсия етилаѐтган мавзулар 
1. 
Темперамент хаҳида тушунча. 
2. 
Олий нерв фаолияти типи ва темперамент. 
3. 
Темперамент хусусиятлари. 
4. 
Темперамент типлари. 
5. 
Фаолиятнинг индвидуал услуби ва темперамент. 
6. 
Темпераментни тарбиялаш. 
7. 
Темперамент борасидаги психологик назариялар. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling