Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet306/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   302   303   304   305   306   307   308   309   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Б.М.Теплов
В.М.Мерлин, 
Йе.А.Климовларнинг тадқиқотларида ўқиш, спорт ва меҳнат фаолиятларида 
ҳаракат усулларининг индивидуал фарқлари аниқланган. Худди шу боис 
характер хислатлари пайдо бўлишининг ўзгача физиологик шароити нерв 
тизими умумий типининг хусусиятлари ҳисобланади. Маълумки, нерв 
тизимининг умумий типи - бу темпераментнинг физиологик асоси ҳамдир. 
Шунинг учун темперамент типи характернинг индивидуал ўзига хос 
хислатларининг руѐбга чиқишидаги муҳим психологик шароитлардан бири 
бўлиб ҳисобланади. И.П.Павлов тажрибасининг кўрсатишича, муайян тизимда 
ташқи таъсир ҳукм сурганда нерв тизими умумий типининг хусусиятларига 
тааллуқли динамик стереотипнинг шаклланишига қулайлик вужудга келтириш 
ѐки, аксинча, ҳалақит бериши мумкин. 
Характер таркиби 
Шахснинг характери тузилиши турли хусусиятларнинг тасодифий 
йиғиндисидан иборат эмас, балки ўзаро бир-бирига боғлиқ, ҳатто тобе яхлит 
тизимдан таркиб топади. Характер хислатларининг муайян қисмидан хабардор 
бўлишлик нотанишларни ташхис қилиш имкониятини яратади. Мисол учун, 
шахснинг шуҳратпарастлиги маълум бўлса, унинг дили (кўнгли) қоралиги 
юзасидан тахмин қилиш мумкин, ѐки инсон камтар, мўмин, ювош хусусиятли 
бўлса, албатта у кўнгилчан эканлиги кўнглимизга келади.
Одатда 
психик 
хусусиятларнинг 
ўзаро 
боғлиқ 
тизими 
симптомокомплекслар (омиллар) дейилади. "Симптом" юнон сймптома белги
мос тушиш, "комплекс" лотинча, алоқа, мажмуа деган маъно англатади. Мисол 
учун, қарама-қарши симптомокомплекслар ҳақида мулоҳаза юритилса, у ҳолда 
инсонларда бу тизим ўзига ишониш ўзидан мағрурланиш, мақтанчоклик, 
ўзбилармонлик, урушқоқлик, кек сақлаш кабилар бирикмасида юзага келади. 
Бошқа тоифадаги шахслар ўзларининг камтаринлиги, кўнгилчанлиги, 
илтифотлилиги, дилкашлиги, ҳаққонийлиги билан ажралиб турадилар. 
Воқеликка шахснинг бир хил муносабати характер хислатларининг ўзаро бир-
бирига боғлиқлигини билдиради.


315 
Ҳозирги замон психологиясида шахснинг турли муносабатлари билан 
белгиланадиган характер хусусиятларининг тўртта тизими фарқланади. 
 Жамоа ва айрим одамларга бўлган муносабатларини ифодаловчи 
хусусиятлар (яхшилик, меҳрибонлик, талабчанлик ва шу кабилар). 
 Меҳнатга бўлган муносабатни ифодаловчи хусусиятлар: (меҳнацеварлик, 
ялқовлик, виждонлилик, меҳнатга маъсулият ѐки маъсулияцизлик билан 
муносабатда бўлиши кабилар). 
 Нарсаларга бўлган муносабатни ифодаловчи хусусиятлар: (озодалик ва 
ифлослик, нарсалар билан аяб ѐки аямасдан муносабатда бўлиш кабилар).
 Одамнинг ўз-ўзига бўлган муносабатини ифодаловчи хусусиятлар (иззат-
нафслилик, шуҳратпарастлик, мағрурлик, ўзини катта олиш, камтарлик 
кабилар). 
Бундан ташқари, камроқ аҳамиятга эга бўлган бошқа жуда кўп 
хусусиятлар ҳам мавжуд: ўзига ишониш, ўзбилармонлик, ўзига бино қўйиш, 
мақтанчоқлик.
Характернинг таркиби фақат айрим хусусиятларининг ўзаро боғлиқлиги 
билан эмас, балки бир бутун характерга хос бўлган хусусиятлар билан 
белгиланади. Характернинг хусусиятлари жумласига биринчидан, уларнинг 
чуқурлик даражаси киради. Шахснинг марказий, асосий муносабатлари билан 
белгиланадиган хусусиятларини биз характерни бир мунча чуқурроқ 
хусусиятлари деб атаймиз. Масалан, баркамол шахсда одамларга, жамоа ва 
меҳнатга нисбатан виждонан муносабатда бўлиш билан белгиланадиган 
хусусиятлар чуқурроқ хусусиятлар ҳисобланади. Иккинчидан, характер кучи 
ѐки фаоллиги. Характер фаоллиги характер хусусиятларининг кишини бирор 
нарсага қаршилик кўрсатиш даражаси билан белгиланади. Учинчидан
характернинг таркибий хусусиятларига унинг барқарорлик ва ўзгарувчанлик 
даражаси киради. Характер барқарорлиги ва ўзгарувчанлиги ҳам мослашиш 
фаолиятининг зарур шартларидандир. 
Агар ташқи шароитнинг ўзгариши билан ҳар гал характер бошқача бўлиб, 
ўзгариб қоладиган бўлса, ундай пайтда одамнинг хатти-ҳаракатлари ташқи 
шароит таъсирига нисбатан пассив жавоб реаксиясига айланиб қолган, хатти-
ҳаракат батамом пассив мослашишга айланган бўлар еди. Одамнинг характер 
хусусиятлари жуда хилма-хил ҳаѐт шароитларида ҳам қаршилик қилувчи 
шароит бўлишига қарамай унинг хатти-ҳаракатларини бошқаради.
Характер маълум даражада пластикдир (егилувчандир). Характернинг 
пластиклиги икки хил маънога эга, биринчидан, характернинг барқарорлиги 
сингари муҳим фаол таъсир қилишидир. Иккинчидан, характер маълум 
даражада пластик бўлганлиги учунгина исталган одамнинг характерини қайта 
тарбиялай оламиз. 
Кишига мустаҳкамланиб, унинг шахсий хусусиятига айланиб қолган 
ирода сифатлари характернинг ирода билан боғлиқ бўлган хислатларидан, бу 
сифатлар алоҳида кўриниб эмас, балки шахснинг фазилатига айланиб қолади, 
ғатъият, сабр-тоқат, чидамлилик, дадиллик, ўзини тута билиш, мустақиллик, 
интизомлилик, маъсулиятни ҳис қилиш, ўз-ўзини танқид қилиш ахлоқий 
хислатлардир. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   302   303   304   305   306   307   308   309   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling