Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet307/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   303   304   305   306   307   308   309   310   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Характер акцентуацияси 


316 
Характернинг у ѐки бу хусусияти миқдорий ифодалилиги охирги маррага 
йетиб ва норманинг енг охирги чэгарасига бориб қолганда характернинг 
аксентуацияси (ортиқча урғу берилиши) деб аталади.
Характерга ортиқча урғу берилиши айрим характер хусусиятларининг 
кучайиши натижаси сифатида норманинг охирги вариантларидан бири 
саналади. Бунда индивидда бошқаларига нисбатан барқарорлик бўлгани ҳолда 
бир хил стрессоген (қаттиқ ҳаяжонланувчи) омилларга заифлик ортиши 
кузатилади. Характернинг аксентуацияси ўта ноқулай вазиятларда патологик 
бузилишларга ва шахс хулқ-атворининг ўзгаришларига, психопатияга олиб 
бориши (характер шахснинг адекват ижтимоий адаптасияга тўсқинлик қилувчи 
ва амалда такрорланмайдиган патологияси, гарчи тўғри даволаш шароитларида 
баъзи тузатишларга берилса ҳам) мумкин, лекин уни патологияга оид деб 
ҳисоблаш ноўриндир.
Характернинг аксентуацияси (ортиқча урғу берилиши) турларини 
таснифлаш анча мураккаблик туғдиради ва ҳар хил номенклатураси бўйича 
бир-бирига мос келмайди. (К.Леонгард, А.Личко). Лекин аксентуациялашган 
хусусиятларнинг тавсифи маълум даражада бир хил бўлиб қолади. Бу ҳар 
иккала тасниф схемаларидан муваффақиятли терминларни олиб ва бунда 
психиатрик 
терминология 
("шизофрения 
хусусиятлақи", 
"епилепсия" 
хусусиятлари ва ҳоказо) билан тўғридан- тўғри ўхшашлик бўлишидан қочган 
ҳолда ортиқча урғу бериладиган хусусиятлар рўйхатини келтириш 
имкониятини беради. Характерни ортиқча урғу берилган ҳолда баҳолаш 
психиатрнинг эмас, балки педагогнинг диққатини жалб қилишини тақозо этади, 
гарчи аксентуация муаммосининг ўртача қўйилиши тарихи психиатрия ва 
психоневрологияга бориб тақалганда ҳам шундай ҳисобланади.
Немис психиатри К.Леонгард фикрича, 20-50% кишиларда баъзи характер 
хусусиятлари шу даражада кучлики, баъзан бир хил типдаги зиддият ва ҳиссий 
портлашларга олиб келиши мумкин.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   303   304   305   306   307   308   309   310   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling