Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Характер борасидаги назариялар


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet310/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   306   307   308   309   310   311   312   313   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Характер борасидаги назариялар. 
Характер борасидаги таълимотлар тарихи узоқ ўтмишга бориб тарқалади. 
Хусусан, Арасту ва Афлотун киши характерини башарасига қараб аниқлашни 
таклиф қилган эдилар. Уларнинг характерологияси асоси қанчалик содда бўлса, 
шунчалик ғаройиб фараз ѐтарди. Кишининг ташқи кўринишида қандайдир 
ҳайвон билан ўхшашлик белгисини топиш тавсия қилинарди, сўнгра эса унинг 
характерини ана шу ҳайвонннинг характери билан айнан бир хил деб қараш 
керак еди. Жумладан, Арастунинг айтиши бўйича, буқаники сингари йўғон 
бурун ишѐқмасликни билдиради, чучқаникига ўхшаш тешиклари катта-катта 
кенг бурун аҳмоқликни, арслонники каби бурун мағрурликни, ечкилар, ғйлар, 
ва қѐнларники сингари жунининг майинлиги қўрқоқликни, шерлар ва ѐввойи 
чучқаларники каби жуннинг дағаллиги ботирликни англатади.
Характерни аниқлашнинг бу ва шунга ўхшаш физиологик тизими ақл-
садосини биз, масалан, ўрта асрлик Суриялик ѐзувчи Абул-Фараж Бар Ебрейда 
кўрамиз. Унинг китобида шундай кўрсатма мужассамлашгандир: "Йўғон ва 
калта бўйли киши бўйвал сингари қаҳр ғазабга келиши мойиллигига эга". Узун 
ва ингичка бўйли қўрқоқлик аломати. Бундай киши буғу сингари ҳуркадиган 
бўладики, "Қайси бирининг бўйни жуда кичик бўлса, тулки сингари маккор 
бўлади". 
ХВИИИ асрда Иоганн Каспар Лафатернинг физиологик тизими машҳур 
бўлиб кэтди. У инсон боши "қалбини кўрсатадиган ойна" бўлиб саналади ва 
унинг тузилишини, бош суягининг конфигурасияни, имо-ишорасини ўрганиш 
киши характерини ўрганишнинг асосий йўли деб ҳисоблади. Лафатер таниқли 
одамлар шахси устидан бир қатор оқилона кузатишлар қолдирди. Улар унинг 
илмий жиҳатдан мутлақо аҳамияциз, лекин жуда қизиқарли "Физиогномика" 
китобида йиғилгандир. Лафатернинг фикрига кўра, Гѐтенинг генийлиги
ҳақида енг кўп даражада унинг, "бурни далолат берадики, у Гѐте позисиясининг 
"маҳсулдорлигини, мазмуни ва муҳаббатини - қайд этади".


319 
Лафатернинг ўлимидан кейин кўп ўтмай пайдо бўлган янги
характериологик таълимот френология деган ном олди. 
Френология немис врачи Франс Галлнинг номи билан боқлангандир. 
Галлв таълимотининг асосида характернинг барча хусусиятлари бош мия ярим 
шарларида ўзларининг қатъий ихтисослашган марказларга эга деган тасдиқ 
ѐтади. Бу фазилатларнинг ривожланиш даражаси миянинг тегишли қисмлари 
катталигига тўғридан-тўғри боғлиқдир. Галлнинг маслагига кўра, бош суяклари 
миянинг қавариқ ва чуқурча жойларига аниқ мос келганлиги учун ҳам, унинг 
руҳий белгиларини аниқ айтиб бериш учун кишининг бош суягига бир назар 
ташлаш ѐки шунчаки бошнинг "Бўртик жойларини" ушлаб кўриш афтидан 
йетарли бўлса керак. 
Бу таълимотда умуман мия ярим шарининг тузилиши шахс 
хусусиятларига боғлиқ бўлади, деган тўғри бошланғич фикрдан ташқари 
барчаси ниҳоят даражада нотўғридир.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   306   307   308   309   310   311   312   313   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling