318
Уларнинг ҳар бири шахсни маълум характер типлари билан боғланган бўлса
ҳам, аслида ҳеч қандай илмий асослаб бўлмайди.
1.Астеник тип - Кречмер фикрича, унча катта бўлмаган
гавда тузилишли,
ўртача ѐки ундан баландроқ бўйли, ориқ кишилардир. Астеникларнинг тана ва
юз териси нозик, йелкаси тор, ясси, мушаклари яхши ривожланмаган.
2.Атлетик тип - скелет ва
мушаклар яхши ривожланган, ўртачадан юқори,
баланд бўйли, кенг елкали, кучли кўкрак қафасли, бошини тик тутиб юрадиган
кишилардир.
3.Пикник тип - бош, кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғи
яхши ривожланган,
семиришга мойил, таянч-ҳаракат аъзолари яхши ривожланмаган кишилардир.
Е.Кречмер мазкур типлар билан айрим руҳий касаллик ўртасида
мувофиқлик бор, деган фикрни илгари суради. Масалан, атлетик ва астеник
типлар шизофренияга мойилроқ деб ҳисоблайди.
Е.Кречмер типологияси ҳаѐтий кузатишлар асосида хулосалар чиқариш
орқали тузилган бўлса ҳам камчиликларга эга. Баъзи илмий тадқиқотлар
маълум тана тузилишига эга кишилар руҳий касалликларга мойил эканлигини
аниқлади ва характер аксентуацияси ҳақидаги
фикрларни илгари суриш
имконини берди.
Do'stlaringiz bilan baham: