Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet309/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   305   306   307   308   309   310   311   312   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Характер типологияси 
Психология тарихида характернинг типологиясини яратишга бир неча 
бор уриниб кўрилган. Немис психологи ва психиатри Е.Кречмер томонидан ХХ 
аср бошларида тавсия етилган типология енг машҳур ва дастлабки 
уринишлардан бири еди. Кейинчалик унинг ҳамкасблари У.Шелдон, Е.Фромм, 
К.Леонгард ва А.Е.Личколар томонидан ҳам шундай типологиялар тавсия 
етилган. Инсон характерининг барча типологиялари қуйидаги асосий ғояларга 
мувофиқ тарзда ташкил етилган. 
1.Инсон характери унинг онтогенетик тараққиѐти мобайнида намоѐн бўла 
бошлайди ва бутун ҳаѐт давомида барқарор бўлиб боради. 
2.Характер таркибига кирган хусусиятлар тасодифий уюшган эмас. Улар 
характер типологиясини тузиш имконини берувчи бир-биридан фарқ қилувчи 
типлардан иборат. 
3.Мазкур типологияга кўра кўпчилик кишиларни маълум гуруҳларга 
бирлаштириш мумкин. 
Е.Кречмер одам танасининг тузилиши ва конститусиясига кўра, енг кўп 
учрайдиган учта типни ажратиб кўрсатган (астеник, атлетик, пикник). 


318 
Уларнинг ҳар бири шахсни маълум характер типлари билан боғланган бўлса 
ҳам, аслида ҳеч қандай илмий асослаб бўлмайди. 
1.Астеник тип - Кречмер фикрича, унча катта бўлмаган гавда тузилишли
ўртача ѐки ундан баландроқ бўйли, ориқ кишилардир. Астеникларнинг тана ва 
юз териси нозик, йелкаси тор, ясси, мушаклари яхши ривожланмаган. 
2.Атлетик тип - скелет ва мушаклар яхши ривожланган, ўртачадан юқори, 
баланд бўйли, кенг елкали, кучли кўкрак қафасли, бошини тик тутиб юрадиган 
кишилардир. 
3.Пикник тип - бош, кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғи яхши ривожланган
семиришга мойил, таянч-ҳаракат аъзолари яхши ривожланмаган кишилардир. 
Е.Кречмер мазкур типлар билан айрим руҳий касаллик ўртасида 
мувофиқлик бор, деган фикрни илгари суради. Масалан, атлетик ва астеник 
типлар шизофренияга мойилроқ деб ҳисоблайди. 
Е.Кречмер типологияси ҳаѐтий кузатишлар асосида хулосалар чиқариш 
орқали тузилган бўлса ҳам камчиликларга эга. Баъзи илмий тадқиқотлар 
маълум тана тузилишига эга кишилар руҳий касалликларга мойил эканлигини 
аниқлади ва характер аксентуацияси ҳақидаги фикрларни илгари суриш 
имконини берди. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   305   306   307   308   309   310   311   312   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling