Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Характернинг физиологик асослари


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet305/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   301   302   303   304   305   306   307   308   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Характернинг физиологик асослари 
Характернинг психологик ва физиологик сабаблари ҳақида фақат 
тахминий фикрлар, хулосалар мавжуд. Киши темпераменти унинг характери 
таркибига киради, шу сабабли ҳам характернинг физиологик асоси асаб 
тизимининг типидан иборат. 


313 
Характер хислатлари шахснинг қийин ҳосил қилинадиган ва 
мустаҳкамланиб қоладиган хусусиятлари бўлганлиги туфайли, характернинг 
физиологик асоси ҳам индивидуал ҳаѐт жараѐнида асаб тизимининг ўзгарган 
хусусиятларидан иборат. ҳайвон асаб фаолиятининг туғма конституцион тури 
генотип. Лекин ҳайвон туғилганидан кейин ташқи шароитларнинг ғоят хилма-
хил таассуротларига дуч келади ва бунга муайян фаолият орқали муқаррар 
жавоб бериши лозим бўладики, кўпинча бу фаолиятлар мустаҳкамланиб, бутун 
ҳаѐти давомида сақланиб қолади. Шу сабабли ҳайвоннинг батамом таркиб 
топган асаб фаолияти типга оид белгилардан ташқари муҳит таъсири остида 
ҳосил бўлган ўзгаришларнинг қотишмаси-фенотип характеридир. Динамик 
стереотип шахсдаги мустаҳкам одат бўлиб қолган хусусиятларнинг, жумладан, 
характер хислатларининг ҳам нерв-физиологик асосидир. Характернинг нерв-
физиологик асосини тушуниш учун И.П.Павловнинг иккинчи сигнал тизими 
ҳақидаги таълимоти катта аҳамиятга эгадир. Иккинчи сигнал тизими нутқ ва 
тафаккурнинг физиологик асоси бўлиш билан бирга, киши хулқини ҳам идора 
қилади. Характернинг физиологик асоси характернинг мазмунини ташкил 
қиладиган сифатлари, чунончи, ижтимоий маслак, мардлик, ўз бурчига 
садоқатли бўлишларини ўз ичига олмайди ва ололмайди ҳам, албатта характер 
психологиясининг мазмуни ўзининг келиб чиқиши жиҳатидан ижтимоий 
ҳодисадир. Характернинг мазмунини ташкил қилган
томонларини ѐритилиши туфайли, психология ижтимоий фанлар қаторига 
киради. 
Характер 
хислатлари 
келиб 
чиқишининг 
муҳим 
физиологик 
шароитларидан бири - характер хусусиятларининг физиологик ҳамда 
психологик жиҳатдан ифодаланиши ўртасида ўхшашлик бўйича тахминий 
хулоса чиқаришдир. Маълумки, И.П.Павлов илмий мактаби материалларида 
еътироф етилишича, лаборатория шароитида овқатланиш орқали, шунингдек, 
терига електр токи билан таъсир қилиш туфайли мустаҳкамлашда айнан бир 
ҳайвонда бир хил шартли қўзғовчига жавобан икки хил динамик стереотипни 
ҳосил қилиш мумкин. Характер стереотиплар ва сўлак ажралишидан иборат
ижобий ва тормозланиш шартли реаксиялари билан жавоб қайтаради. Терига 
електр токи билан таъсир қилиш шароитда эса қўзғовчиларнинг ўзига мудофаа 
ҳаракатлари стереотиплари реаксияси билан жавоб беради. Бу ҳодисалар 
негизида ѐтган физиологик механизм кўчириш механизми дейилади. Кўчириш 
механизмининг моҳияти шуки, шароитга боғлиқ тарзда марказий нерв 
систэмасида ҳар хил функсионал ҳолат пайдо бўлади, чунончи, 
овқатланишнинг марказларида кучли қўзғалиш юзага
келади ва бунда овқатланиш билан боғлиқ доминанта туғилади. Терига електр 
токи билан таъсир қилишда мудофаа билан боғлиқ ҳаракат марказлари кучли 
қўзғалиш туфайли муҳофаза (мудофаа) доминантаси вужудга келади.
Ҳайвонлардаги мазкур ҳодисаларнинг шахс характери хислатлари намоѐн 
бўлиши билан ўхшашлиги мавжуд. Булар: 1) улар ҳайвонлар ва одамлар учун 
стереотип хусусиятга эга; 2) шароитга боғлиқ ҳолда одамларда ва ҳайвонларда 
бир қўзғовчига жавобан хилма-хил стереотип хусусиятли реаксиялар тизими 
вужудга келади; 3) функсионал ҳолатлар ҳар иккаласида ҳам барқарор ва 
доимий хусусият касб этади. Функсионал ҳолатлар ҳосил бўлишининг ташқи 


314 
омилларига асосланиб, характер хислатлари шаклланишининг физиологик 
шароитларидан бири-кўчиш механизми асосида динамик стереотипларнинг 
вужудга келишидир.
Характер хислатларининг динамик стереотипларга боғлиқ нерв 
тизимининг шартли
рефлектор функсионал ҳолати шахснинг шароитига нисбатан турлича 
муносабатига боғлиқдир. Масалан, тажрибага нисбатан текширилувчининг 
муносабати ўзгартирилса, унда нерв жараѐнларининг қўзғалувчанлиги, 
ҳаракатчанлиги, тўхталиши кучаяди, демак нерв тизимининг функсионал 
ҳолати ўзгаради. Шундай қилиб, характер хислатларининг асоси кўчиш 
механизми инсонларда ҳайвонларникидан кескин тафовутланади, чунки унда 
иккинчи сигнал тизими ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади.
Характер хислатларининг намоѐн бўлиши билан нерв тизимига 
қиѐсланса, у ҳолда биринчисининг руѐбга чиқиши ўзгача физиологик шароитга 
асосланиши мумкин. Собиқ совет психологиясида таъкидланишича, нерв 
систэмаси умумий типининг зид хусусиятлари психологик жиҳатдан зид 
ҳаракат 
усулларига 
мос 
тушади. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   301   302   303   304   305   306   307   308   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling