321
Интроверсия - шахснинг ўз фикрлари, сезгилари, кечинмаларининг ўз-
ўзига таяниши.
Миллий характер (юнон.
чарактер - хусусият, белги)
- бирор бир
миллатга хос хусусиятлар.
Миллий стеротип (юнон. Стереос - қаттиқ тйпос - из шакл)
- маълум
иллатнинг образи бўлиб, у ўзида ўша миллатга хос шахс хусусиятлари,
маданияти, хулқ - атворини намоѐн қилади.
Феномен (юнон. пҳаиноменон
- юз берувчи, содир бўлувчи) - ҳис-
туйғулар тажрибаси билан пайқаладиган ҳодисани англатувчи тушунча;
Физиогномика (юнон. пҳйсис - табиат, гномон - билувчи)
- инсоннинг
ташқи кўриниши ва унинг бирор шахс турига мансублиги ўртасидаги қатий
боғлиқлик.
Хиромантия (юнон, чер - қўл, ман - фол) - одамнинг кафтига қараб унинг
характери, тақдири бўйича фол очиш.
Характер (юнон. чарактер - хусусият, белги) - кишидаги барқарор
психик хусусиятларнинг индивидуал бирлиги. У шахснинг меҳнатга, атрофдаги
нарса ва ҳодисаларга, бошқа кишиларга ва ўз -ўзига бўлган
муносабатларида
ифодаланади.
Характер аксентуацияси (юнон. чарактер - хусусият, белги, лот.
аccентус – урғу) - характернинг алоҳида хусусиятларини ҳаддан ташқари
ифодаланиши (психопатияга яқин намоѐнлашуви).
Екстраверсия (лот. Ехтра - ҳаддан ташқари, версо - ўзгариш) - шахснинг
теварак - атрофдаги одамларга, ташқи ҳодисаларга йўналиши.
Do'stlaringiz bilan baham: