Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- К.Леонгард
- Дистим тип
- Намойишкорона (демонстратив) тип
- Интровертлашган тип
Характер акцентуацияси - бирор хусусиятнинг бошқалари зарарига
кучли ривожланиши ва атрофдагилар билан муносабатларнинг ѐмонлашувига олиб келишидир. Характер аксентуацияси турли даражада йенгил ва ҳатто психопатия даражасигача бўлиши мумкин. ўсмирлар орасида характер аксентуацияси кўп (50-80%) учрайди. К.Леонгард томонидан характер аксентуацияси муаммоси ўрганилиб уни шахсда намоѐн бўлишига қараб қуйидагилар таснифланади: Гипертим тип - ҳаддан ташкари алоқага киришувчан, кўп гапиради, имо-ишора, мимикага бой, суҳбат мавзусини буриб юборишга мойил, кўпинча хизматга доир ва оммавий мажбуриятларни унутиб қўйганлиги сабабли зиддиятлар келиб чиқади. Дистим тип - камгап, мулоқотга киришишга қийналади, пессимист, зиддиятлардан ўзини олиб қочади, уйда ѐлғиз қолишни ѐқтиради. Сиклоид тип - кайфияти тез ўзгаришга мойил, кайфияти яхши пайтда - гипертим, ѐмон пайтда дистим типга ўхшаб қолади. Қўзғалувчан тип - мулоқотда пассив, вербал ва новербал реаксиялари суст, қайсар, баъзан урушқоқ, кўпинча турли можароларнинг ташаббускори. 317 Кучайтирувчи тип - камгап, ақл ўргатишни ѐқтиради, юқори натижаларга эришишни ҳоҳлайди, тез хафа бўлади, шубҳаланувчан, қасоскор. Кичик-кичик муаммоларни катталаштиришга, бўртиришга мойил. Педант тип - зиддиятларга кам қўшилади, кўпинча пассив ҳолатда бўлади, атрофдагиларга кўплаб расмий талаблар қўяди, тартибли, жиддий ишончли ходим. Хавотирли тип - камгап, одамови, ўзига ишонмайди, зиддиятлардан ўзини олиб қочади, тинчликсевар, ўз-ўзини танқид қилади. Топшириқларни вақтида бажаради. Емотив тип - тор доирадаги кишилар билан мулоқотга киришишни ѐқтирадилар, хафа бўлса ташқаридан сездирмасликка ҳаракат қилади, меҳрибон, ҳамхўр, маъсулиятни ҳис қилади. Бошқаларнинг ютуқларидан қувонади. Намойишкорона (демонстратив) тип - мулоқотга тез киришади, йетакчиликка интилади,ҳокимият ва мақтовни ѐқтиради, бошқаларни ўзига жалб қила олади, ноѐб тафаккурга, хулқ- атворга эга. Екзалтирлашган тип- ўта мулоқотга киришувчан, кўп гапиради, қизиқувчан, дўстлари ва яқинларга эътиборли, бошқаларга ѐрдам беради, дид-фаросатли, самимий. Екстровертлашган тип - мулоқотга киришувчан, дўстлари кўп, зиддиятлардан ўзини олиб қочади, бошқаларни диққат билан ешитиш мумкин. Топшириқларни вақтида бажаради. Интровертлашган тип - мулоқотга киришишга қийналади, "ичимдагини топ", фалсафий фикр юритишни ѐқтиради, қатъиятли, еътиқоди мустақкам, қайсар, тафаккури қотиб қолган. Тўғри ташкил етилган таълим-тарбия жараѐнида характер аксентуациясини тарбиялаш ва тузатиш мумкин. Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling