Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet304/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

 
 
ХАРАКТЕР 
Характер ҳақида тушунча. 
Ҳар бир одам ҳар қандай бошқа одамдан ўзининг индивидуал психологик 
хусусияти билан ажралиб туради. Бу жараѐнда асосий эътибор характер 
муаммосига қаратилади. "Характер" сўзи грекча сўздан олинган бўлиб " тамға, 
белги " деган маънони англатади. Ижтимоий турмушда ҳаѐт ва фаолият 
кўрсатаѐтган ҳар қандай шахс ўзининг индивидуал-психологик хусусиятлари 
билан бошқа инсонлардан ажралиб туради ва бу фарқлар унинг характер 
хислатларида ифодасини топади. Шу боисдан инсоннинг барча индивидуал 
хусусиятларини характер хислати таркибига киритиб бўлмайди. Чунончи 
ақлнинг топқирлиги, хотиранинг барқарорлиги, кўришнинг ўткирлиги каби 
индивидуал психологик хусусиятлар бунга мисолдир. 
Психология фанида характерга турлича таъриф берилишига қарамай, 
унинг асосий белгилари таъкидланганлиги билан бир-бирига мувофиқ тушади. 
Масалан, шахс хулқининг типик усуллар билан боғлиқ фаолият муомала ва 


312 
муносабатда намоѐн бўлувчи, мужассамланувчи унинг барқарор хусусиятлари 
мажмуаси характер дейилади. Шахснинг жамиятга нисбатан муносабатлари 
унинг асосий белгиси ҳисобланади. 
Характер деганда мазкур шахс учун типик ҳисобланган, фаолият 
усулларида намоѐн бўладиган, шахснинг турли шароитларга муносабати билан 
белгиланадиган индивидуал психологик хусусиятлари йиғиндиси тушунилади. 
Характер хусусиятларининг намоѐн бўлиши ҳар бир типик вазият, ҳиссий 
кечинмаларнинг индивидуал ўзига хос хусусияти шахс муносабатларига 
боғлиқ. Характернинг интеллектуал, ҳиссий ва иродавий хислатларини 
ажратиш мумкин. Характер деганда шахсда муҳит ва тарбия таъсирида таркиб 
топган ва унинг иродавий фаолиятида, атрофдаги оламга ўз-ўзига бўлган 
муносабатларида намоѐн бўладиган индивидуал хусусиятларни тушунамиз. 
Характернинг жуда кўп хусусиятлари одамнинг иш ҳаракатларини белгиловчи 
чуқур ва фаол мойиллик ҳисобланади. Мана шу мойилликларда характер 
хислатларининг ундовчилик кучи намоѐн бўлади. Одам характер 
хислатларининг ана шундай ундовчилик кучи туфайли кўпинча объектив 
шароитларга зид иш қилади ва мутлақо мақсадга номувофиқ ҳаракат 
усулларини қўллайди. Характер хислатлари маълум тарзда ҳаракат қисмларига, 
баъзан эса шароитга қарама-қарши ҳаракат қилишга ундар экан, улар ҳаѐтий 
қийин дақиқаларда яхшироқ намоѐн бўладилар ва бу характерни, шунингдек 
баркамол 
авлодни 
тарбиялашнинг 
му?им 
вазифасидир. 
Шахснинг 
қаътиятлилик, танқидийлик, фаҳм- фаросат, кузатувчанлик каби хислатлари 
интеллектуал, қувноқлик, меҳрибонлик ҳиссий-иродавий сифатларга киради. 
Одатда шахснинг муносабатлари характер хислатларининг индивидуал 
хусусиятларини икки хилини аниқлаш имкониятига эга: 
 Шахс характерининг хусусияти рўѐбга чиқадиган ҳар қандай вазият 
ҳиссий кечинмаларнинг ўзига хос хислати унинг муносабатларига 
боғлиқ.
 Ҳар қандай фавқулоддаги типик (муҳитдаги) характернинг сифатлари 
ҳамда индивидуал усуллари шахснинг муносабатларига тааллуқлидир. 
 Шахс ҳаракатларининг сифати ва уларнинг оқилона усуллари инсоннинг 
иродаси, ҳиссиѐти, диққати, ақлий сифатларига ѐки психик 
жараѐнларнинг индивидуал хусусиятларига боғлиқдир. Чунончи, 
меҳнатда кўзга ташланадиган тиришқоқлик, пухталик меҳнатга нисбатан 
ижобий муносабатни акс эттириш га эмас, балки бошқа омилларга:
1. диққатнинг тўпланишига; 
2. ҳаракатларнинг мақсадга йўналганлигига; 
3. иродавий зўр беришга; 
4. усуллар маҳсулдорлигига; 
5. ақлнинг иштирокига боғлиқ. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling