Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ) Математик қобилият
Қобилиятлар таркиби
Одам эгаллайдиган фаолият унинг хусусиятларига юксак талаблар қўяди. Бу талабларни қандайдир битта сифат тараққиѐтининг жуда юксак даражасида бўлса ҳам қондира олмайди. Қобилиятлар мураккаб тузилишга эга бўлган психик сифатлар йиғиндисидан иборатдир. Қобилиятлар таркиби аниқ фаолият талаби билан белгиланади ва ҳар турдаги фаолиятлар учун турлича бўлади. Масалан, математик қобилият, адабий қобилият, педагогик, мусиқавий, 331 ихтирочилик ва шифокорлик қобилиятлари тузилиши махсус таркибга эга. Аниқ қобилиятлар таркибини ташкил қилувчи шахснинг хислатлари орасида айримлари йетакчи ўринни эгалласа, айримлари ѐрдамчилик ролини эгаллайди. Масалан, педагогик қобилиятлар таркибида йетакчи сифат педагогик такт, кузатувчанлик, болаларни севиш, уларга нисбатан юксак талабчанлик, билимларни беришга эҳтиѐж, ѐрдамчи тарзда ташкилотчилик қобилияти ҳисобланади. Ҳар турли қобилиятларда бир эмас, балки бир неча турдаги фаолият турлари талабларига жавоб берадиган бирмунча умумий сифатларни ажратишимиз мумкин, бундан ташқари, мазкур фаолиятни бир мунча торроқ доираси учун жавоб берувчи махсус сифатларни ажратишимиз мумкин. Бу нарса уларда ҳар томонлама қобилиятлар борлиги, ҳар турли касблар, машғулотларнинг кенг соҳаларига доир умумий қобилиятлар борлиги ҳақида гапириш имконини беради. Бу иккинчи сигналлар тизими ҳақидаги таълимот билан боғлиқдир. Шахс эгаллаши шарт ҳисобланган фаолият, у ҳоҳ таълим, ҳоҳ меҳнат, ҳоҳ ўйин, ҳоҳ спорт бўлишидан қатъи назар унинг билиш жараѐнларига, ақлий хислатларига, ҳиссий-иродавий жабҳаларига, сенсомотор соҳасига, характерологик хусусиятларига муайяан талаблар қўяди ва уларнинг ҳамкорлигидаги саъи-ҳаракати туфайли муваффақиятларга эришилади. Психологик маълумотларга қараганда, инсондаги юксак кўрсаткичга эришган сифат қанчалик устуворликка эга бўлмасин, у талабларни қондириш имкониятига эга бўлмайди. Айрим ҳолларда алоҳида намоѐн бўлган психик хусусият (хислат) фаолиятнинг юксак маҳсулдорлиги ва самарадорлигини таъминлаш қурбига эга, у қобилиятларни уддалай оладиган имконият билан баб-баравар куч-қувват тариқасида вужудга келади, деган фараз ўзини оқламайди. Шунинг учун қобилиятлар мураккаб тузилишга эга бўлган психик сифатлар (хислатлар) мажмуасидир дейиш жуда ўринлидир. Қобилиятлар сифатида рўѐбга чиқадиган психик хислатлар мажмуасининг тузилиши яққол ва алоҳида фаолият талаби билан белгиланганлик туфайли ҳар қайси турдаги фаолиятлар учун ўзига хос тарзда қўйилиши айнан ҳақиқатдир. Бунинг учун айрим мисолларни таҳлил қилиб ўтамиз. 1) Математик қобилият математик материалларни умумлаштириш, мулоҳаза юритиш жараѐнини қисқартириш, математик иш амалларини камайтириш, масалани идрок қилиш билан натижаси ўртасида алоқа ўрнатиш, тўғри ва тескари фикр юритишдаги йенгиллик, унумлилик, масала йечишда фикр юритишни епчиллиги кабилар. Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling