Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Генетик метод билан тадқиқот давомида тугалланган маълумотлар яхлит 
ҳолда, мақсадга мувофиқ тарзда шарҳланади. Бу методдан фойдаланишнинг 
асосий мақсади синалувчида вужудга келаѐтган ички, жамики образларнинг 
ривожланиши, фаолият ва билиш жараѐнларининг ўзгаришига тажриба 
натижасига суяниб таъриф ва тавсиф беришдир. Шунингдек, бунда мазкур 
фазилат ва хусусиятларнинг намоѐн бўлиш даври, босқичи ҳамда баъзи 
машаққатли дақиқаларга, ҳолатларга қўшимча шарҳлар бериш имконияти 
туғилади.
Генетик методга асосланиб психик ўзгаришлар билан ривожланиш 
босқичларининг бевосита боғлиқлиги илдизи аниқланади.
Доналаш методи тадқиқот объектига кирган шахс психикасидаги барча 
ўзгаришлардаги ўзига хослик, ўзаро алоқа, ўзаро таъсир ва уйғунликнинг ўзаро 
боғланишлари ўрганилади. Жумладан, инсон хулқини идрок қилиш учун сезги, 
идрок, хотира, тафаккур жараѐнларининг бир пайтда, биргаликда тадқиқ 
қилиниши бунга ѐрқин мисолдир. Бунда ҳар бир билиш жараѐнининг усули 
ифодаланади ѐки унинг аҳамияти алоҳида таъкидланади, уларнинг ўзаро 
боғлиқлиги асослаб берилади.
Эмпирик методлар гуруҳи ўз навбатида иккига, яъни асосий ва ѐрдамчи 
методларга бўлинади. Асосий методларга кузатиш ва эксперимент методлари 
кирса, ѐрдамчи методларга суҳбат, сўровнома, тест, сосиометрия ва фаолият 
натижаларини таҳлил қилиш каби методларни киритиш мумкин.
Кузатиш методи - икки хил бўлиб, объектив (ташқи) ва субъектив (ички) 
кузатиш турлари мавжуд. Инсон психикасидаги ўзгаришларни кузатиш учун 
қуйидагилар амалга оширилади: 
а) кузатишнинг мақсад, вазифаси белгиланади; 
б) кузатилаѐтган объект танланади; 
в) тадқиқот ўтказиш вақти режалаштирилади; 
г) кузатиш қанча давом этиши қатъийлаштирилади; 
д) кузатиш инсоннинг қайси фаолиятида (ўқиш, ўйин, меҳнат, спорт) амалга 
оширилиши аниқланади; 
е) кузатишнинг шакли (якка, гуруҳ, жамоа) танланади; ѐ) кузатилганларни қайд 
қилиб бориш воситалари (кундалик суҳбат дафтари, кузатиш варақаси, 
магнитафон, видеомагнитафон) тайѐрлаб қўйилади. Кузатиш орқали турли 
ѐшдаги одамларнинг диққати, ҳис-туйғулари, асаб тизимининг ташқи 
ифодалари, имо-ишоралари, сезгирлиги, хулқ-атвори, нутқ фаолияти кабилар 
ўрганилади. Аммо ўта мураккаб ички кечинмалар, юксак ҳиссиѐтлар, тафаккур, 
мантиқий хотира ва ақл заковатни тадқиқ этишга бу методнинг имкони 
йетмайди.
Масалан, ўспирин ѐшларнинг спорт фаолиятини кузатиш орқали 
уларнинг иродаси, ишчанлиги, ҳис-туйғусининг ўзгариш хусусиятлари, талабга 
интилиш, ўз ҳаракатини идора қила олиш юзасидан материалларни йиғиш 
мумкин.


55 
Ташқи кузатишда баъзан тафаккур бўйича ҳам маълумотлар олиш 
мумкин. Иш устидаги кайфиятни, чеградаги ташвиш ва изтиробни, синчковлик 
каби руҳий ҳолатларни кузатиб, тафаккурдаги ўзгаришни аниқлаш мумкин. 
Бундан ташкари қўлнинг титраши, асабийлашиш, нутқнинг бузилиши ҳам 
инсоннинг руҳиятидаги ўзгаришлар бўйича маълумотлар беради. Психологияда 
ўз-ўзини кузатиш, яъни интероспексия методидан ҳам фойдаланилади, лекин бу 
психологиянинг илмий бўлмаган методи ҳисобланади.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling