Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Фаолият маҳсулини таҳлил қилиш методи


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Фаолият маҳсулини таҳлил қилиш методи 
Инсон хотираси, тафаккури, қобилияти ва хаѐлининг хусусиятларини 
аниқлаш мақсадида бу метод фаолият психологиясида кенг қўлланилади. 
Болалар чизган расмлар, ясаган ўйинчоқлар, моделлар, ѐзган шеърларини 
таҳлил қилиш орқали уларнинг мантиқий хотираси, тафаккури, техник, бадиий 
ва адабий қобилияти, ижодий хаѐли юзасидан материалларни қўллаш мумкин. 
Мазкур методдан фойдаланишда маҳсулотни яратган шахс бевосита иштирок 
етмайди. Объект билан субъект ўртасида мулоқот ўрнатиш учун шахснинг 
психикаси тўғрисида сиртдан маълум ҳукм, хулоса чиқарилади.
Ижодий фаолият маҳсулларини таҳлил қилиш орқали болалар, ўқувчилар, 
талабалар,конструкторлар, 
олимлар, 
ҳунармандлар, 
ишчилар 
психик 
хусусиятлари тўғрисида маълумотлар тўплаш мумкин. Лекин инсондаги психик 
ўзгаришлар камол топиш ва уларнинг кечишини ифодаловчи материаллар 
йиғиш учун бу методнинг ўзи йетмайди. Шунинг учун инсон психикасини 
ўрганиш мақсадида бошқа методлардан ҳам фойдаланиш маъқул.
Тест методи - "Тест" инглизча сўз бўлиб синаш текшириш демакдир. 
Шахснинг ақлий ўсишини, қобилиятини, иродавий сифатлари ва бошқа психик 
хусусиятларини текширишда қўлланиладиган қисқа стандарт масала, топшириқ 
тест деб аталади. Тест айниқса, одамнинг қандай касбни эгаллаши мумкинлиги, 
касбга яроқлилиги ѐки яроқсизлигини, истеъдодлилар ва ақли заифларни 
аниқлашда кенг қўлланилади. Тест методининг қиммати тажрибанинг 
илмийлик даражасига текширувчининг маҳоратига ва қизиқишига, йиғилган 
психологик материалларнинг объективлиги ва уларни илмий таҳлил қилишга 
боғлиқдир.
1905 йилдан француз психологи А.Бине ва унинг шогирди А.Симон 
инсоннинг ақлий ўсиши ва истеъдод даражаларини ўлчаш имконияти борлиги 
ғоясини илгари сургандан кейин психологияда тест методи қўллана бошлади.
Биография (таржимаи ҳол) методи - инсон психикасини тадқиқ қилиш 
учун унинг ҳаѐт фаолияти, ижодиѐти тўғрисидаги оғзаки ва ѐзма маълумотлар 
муҳим аҳамиятга эга. Бу борада кишиларнинг таржимаи ҳоли, хотиралари, 
есдаликлари, ўзгалар ижодига берган баҳолари, тақризлари алоҳида ўрин 
эгаллайди. Шу билан бирга ўзгалар томонидан тўпланган таржимаи ҳол 


58 
ҳақидаги материаллар, эсдаликлар, хатлар, расмлар, тавсифлар, баҳолар, 
магнитафон овозлари, фотолавҳалар, ҳужжатли филмлар ўрганилаѐтган шахсни 
тўлиқроқ тасаввур этишга хизмат қилади.
Таржимаи ҳол маълумотлари инсон психикасидаги ўзгаришларни 
кузатишда унинг суҳбат ва тажриба методлари билан ўрганиб бўлмайдиган 
жиҳатларини очишга ѐрдам беради.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling