Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сосиометрик метод
- Таянч иборалар Авиасия психологияси
- Биографик метод
Сўровнома методи - психологияда кенг қўлланиладиган методлардан
биридир. Унинг ѐрдамида турли ѐшдаги одамларнинг психологик хусусиятлари нарса ва ҳодисаларга муносабатлари ўрганилади. Сўровнома одатда 3 хил тузилишда бўлади. Уларнинг биринчиси англанган мотивларни аниқлашга мўлжалланган саволлардан тузилади. Иккинчи хилида ҳар бир саволнинг бир нечтадан тайѐр жавоблари берилади. Учинчи турида синалувчига ѐзилган тўғри жавобларни баллар билан баҳолаш тавсия етилади. Сўровномадан турли ѐшдаги одамларнинг лаѐқатларини, муайян соҳага қизиқишлари ва қобилиятларини, ўзига, тенгдошларига, катта ва кичикларга муносабатларини аниқлашда фойдаланилади. Сосиометрик метод. Бу метод кичик гуруҳ аъзолари ўртасидаги бевосита емосионал муносабатларни ўрганиш ва уларнинг даражасини ўлчашда қўлланилади. Бунга Америкалик сосиолог Дж.Морено асос солган. Мазкур метод ѐрдамида муайян гуруҳ аъзоларининг бир-бирлари билан муносабатини аниқлаш учун унинг қайси фаолиятда ким билан бирга қатнашиши сўралади. Олинган малумотлар матриса, график, схема, жадвал шаклида ифодаланади. Улардаги миқдор кўрсаткичлар гуруҳдаги кишиларнинг шахслараро муносабатлари тўғрисида тасаввур ҳосил қилади. Бу маълумотлар гуруҳий муносабатларнинг ташқи кўринишини акс эттиради. Шунинг учун ҳозир Я.Л.Коломинский ва И.П.Волков томонидан сосиометриянинг ѐш даври психологиясига мослаб ўзгартирилган янги турлари ишлаб чиқарилган. Булар шахснинг бир-бирини танлаш мотивларини кенг ифодалаш имконини беради. Айниқса сосиометриянинг Я.М.Коломинский ишлаб чиққан ўзгартирилган тури болалар жамоасидаги шахслараро муносабатлар ҳақида тўлароқ ахборот беради. Таянч иборалар Авиасия психологияси (лот. Авис - қуш - юнон, псйче - пйх логос - тушунча, таълимот) - психология тармоқи бўлиб, учувчилар шахси ва турли учиш фаолиятининг психик хусусиятларини ўрганади. Акмеология (юнон. Акме юксак поғона, зийраклик, юқори, логос - тушунча таълимот) - тиббиѐт, ижтимоий ва табиий фанларнинг туташувида майдонга келиб, феноменологияни, инсон тараққиѐтининг қонуният ва механизмларини, инсоннинг камолотга эришиш поғонасида унинг бу тараққиѐти анча юқори даражага эришувини ўрганадиган фан. Биографик метод (юнон. биос - ҳаѐт, грапҳо - ѐзаман, кўрсатаман) - одамни унинг таржимаи ҳоли билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар орқали ўрганиш усули. Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling