3-амалий. Тарбия методлари воситалари ва шакллари Режа
Download 20.73 Kb.
|
3-амалий
3-амалий.Тарбия методлари воситалари ва шакллари Режа: Тарбия методлари тўғрисида тушунча. Ижтимоий онгни шакллантириш методлари. Ҳулқ – атворни шакллантириш усуллари. Тарбия жараёнида методлардан тўғри фойдаланишни шакллантириш. Тарбия методлари ҳақида маълумот. Тарбия методлари (юнонча йўл, усул) – тарбияланувчига таъсир кўрсатиш йўллари деган маънони билдиради. Тарбиянинг мақсад ва мазмунига қараб методлар танланади. Улар шахсни тўғри шакллантириш ва камол топтиришга хизмат қилади. Тарбия методларидан самарали фойдаланишнинг муҳим шартлари: 1.Тарбияда ўқувчиларнинг индивидуал – психологик хусусиятларини ҳисобга олиш; Тарбия жараёнида ўқитувчи турли хил бир – бирига ўхшамас темперамент, характер, қобилиятли талабалар билан шуғулланади. Маълум талабага нисбатан қўлланган методни бошқа бир талабага нисбатан қўллаб бўлмайди. Шунинг учун тарбия жараёнида индивидуал ёндашишдан фойдаланиш тавсия қилинади. Индивидуал ёндошишда тарбиячининг ўқувчиларга нисбатан ғамҳўрлиги ва назокати, ўз ҳатти – ҳаракатларининг психологик оқибатларини олдиндан кўра олиши назарда тутилади. Индивидуал ёндашиш ўқувчи шахсининг хусусиятларига ва унинг муайян вақтдаги психик ҳолатига кўпроқ мос келадиган тарбиявий тадбирларни танлашни ва амалга оширишни талаб қилади. Индивидуал ёндошишда , биринчи навбатда , шахсда бирор хислатнинг таркиб топишига таъсир этадиган индивидуал , махсус шароитларни билиш ва ҳисобга олиш назарда тутилади. 2. Тарбияланувчиларнинг ривожланганлик даражасини ҳисобга олиш; Тарбияланувчи гуруҳидаги талабалар жамоаси юқори ривожланганлик даражасига етиб, уларда ахлоқ масалаларини ўрганиш эҳтиёжи пайдо бўлгандагина ахлоқий тарбия ишини амалга ошириш лозим. Ана шунда бу тадбирлар максимал даражада самара беради. 3.Аниқ педагогик шароитни ҳисобга олиш. Ўқитувчи ўз ҳатти-ҳаракати талабалар томонидан тўғри қабул қилинаётганига, унинг талаблари талабалар томонидан бажарилишига ишончи комил бўлсагина, маълум методларни қўллаши мумкин. Уларнинг гуруҳланиши. Ижтимоий онгни шакллантириш методлари. Download 20.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling