3-амалий. Тарбия методлари воситалари ва шакллари Режа


Download 20.73 Kb.
bet2/5
Sana31.01.2023
Hajmi20.73 Kb.
#1144044
1   2   3   4   5
Bog'liq
3-амалий

Ишонтириш. Талабалар билан мунтазам равишда ўтказиладиган суҳбатларда қўлланилади. Ўқитувчи томонидан айтиладиган ҳар бир фикр асосланган, исботланган бўлиши талабада барча нарсани тушунишга ва натижада тўғри қарор кабул қилишга ёрдам беради. Ишонтириш деганда факат фикрга эмас, балки ўз кучига, шахсига ишонишни тарбиялаш ҳам назарда тутилади.
Ўгит-насиҳат. Тарбия жараёнида азалдан қўлланиб келинадиган усул. Мисол қилиб, Кайковуснинг «Қобуснома» асарини олиш мумкин.
Кайковус ўзининг ҳаётий тажрибалари билан ўғли Гилоншоҳни тарбиялашни истайди ва бу панд – насиҳатларини ўғли учун энг қимматбаҳо мерос, деб таъкидлайди. У ўз асари «Қобуснома»да ўғли Гилоншоҳга мурожаат қилиб, умидим шуки, сен шу пандларни қабул қилгайсан. Бу билан мен оталик вазифасини бажо келтирган бўлурман. Билгилки, халқнинг расми, одати шундай : югуриб – елиб, қидириб – ахтариб дунёдан бирор нарса ҳосил қилади ва бу топган нарсасини ўзининг энг яхши кўрган кишисига қолдириб кетади. Мен дунёда мана шу сўзларни ҳосил килдим, сен эса менинг учун энг қимматбаҳолисан . Менга сафар вақти яқинлашди, дунёдан нима ҳосил килган бўлсам, сенинг олдингга қўйдим, токи ўзингга бино қўймайгайсан ва ўзингга номуносиб ишларни қилмайгайсан, деган пандларни айтади.
Маслаҳат бериш: Бу усулни кўллашда (айникса ўсмирлик ёшида) буйруқ оҳангидан қочиш лозим. Такрор – такрор айтилган маслаҳатнинг фойдаси оз бўлади.
Устоз Ғайбуллоҳ Ас Салом ўзининг «Толибнома» асарида ушбу методдан жуда оқилона фойдаланганини қайд қилмоқчимиз. Асарнинг ҳар бир бобида ёш талабаларга ибратли маслаҳатлар берилади:
«Талаба, энг аввало, толиби илм демакдир. Бас, талабанинг эл –юртга садоқати, фидоийлиги, ватанпарварлиги илм исташида, илм излашида, илм топишида, билим чўққиларини эгаллашида намоён бўлади. «Бугунги ишни эртага қўйма»,- деган мақол толиби илмларга нисбатан ишлатиладиган бўлса : «Бугунги ўқишни эртага қўйма». «Шу топшириқни эртага бажарсам – чи?», «Ўқиб келинглар, дейилган китобни кейинроқ ўқисам-чи?», «Хонамни бошқа кун йиғиштираман, осмон узилиб ерга тушмас», «Чет тилини кейинроқ ўрганарман, худонинг куни кўп - ку»... Булар – ялқов одамнинг фалсафаси, ўзини – ўзи алдаши!
«Эртага» - «бугун»нинг зўр душманидир; «эртага» бизни бор – будумиздан айиради, - деган экан бир донишманд. Умр – етмиш йилдир, саксон йилдир, тўқсон йилдир, кўпдир, оздир – оқар дарё экан... Шарқ донишмандлари ўртача умрни тўқсон йил деб, шундан ўттиз йилини – ўқиб – ўрганишга, ўттиз йилини саёҳат қилиш, дунёни кўриш, қолган ўттиз йилини илмга, ижод қилишга сарфлашни маслаҳат беришган».

Download 20.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling