3-амалий. Тарбия методлари воситалари ва шакллари Режа
Ўргатиш – ҳатти – ҳаракатларни танлаш, миллий қадриятларни билиш, этик нормаларни ўзлаштиришни ўргатиш ёрдамида амалга оширилади. Машқ қилдириш
Download 20.73 Kb.
|
3-амалий
- Bu sahifa navigatsiya:
- Рағбатлантириш методи
Ўргатиш – ҳатти – ҳаракатларни танлаш, миллий қадриятларни билиш, этик нормаларни ўзлаштиришни ўргатиш ёрдамида амалга оширилади.
Машқ қилдириш – турли – туман машқлар тарбияда муҳим ўрин эгаллайди. Бу машқларнинг ўзи бевосита ўрганиш билан боғлангандир. Ўқув ишларида машқлардан ўқувчиларда малака ва кўникмалар таркиб топтириш учун фойдаланилади. Баъзи ҳолларда машқлар тарбияда бирор бир нарсани ўргатиш мақсадида қўлланилади. Талаб - Ўқитувчи ўз талаби тарбияланувчилар томонидан бажарилишига кўзи етсагина, бу методдан фойдаланиш мумкин. Ибрат-намуна - «Қуш уясида кўрганини қилади». Тарбияланувчиларга доим ёлғон гапириш ёмон эканлигини уқтирамиз – у, биров сўраб келганда, баъзан ўзимиз бўла туриб «мени йўқ деб айтгин», деб ёлғон гапиришни ўргатамиз.Талабалар аксари ҳолларда сўзларимизга эмас, балки ҳатти – ҳаракатларимизга эътиборларини қаратадилар. Тарбияда мусобақа, рағбатлантириш ва жазолаш методлари. Талабаларда ўз касбига бўлган қизиқишни ривожлантириш мақсадида мусобақа методидан фойдаланилади. Мусобақа сифатида ўқув мавзулари билан бир қаторда тўгарак, жамоа ишларини ҳам олиш мумкин. Талабаларга олдиндан топшириқлар берилиб, тайёрланиш учун маълум муддат берилади ва гуруҳлар ташкил қилиниб мусобақа уюштиради. Рағбатлантириш методи талабада ўзига бўлган ишончни оттиришга хизмат қилади. Бироқ, рағбатлантириш методидан усталик билан фойдаланиш лозим, яъни рағбатлантириш кетма-кет бўлмаслиги, ҳаддан ошириб мақтамаслик лозим. Рағбатлантиришнинг қуйидаги тури мавжуд: 1.Талабанинг кучи етадиган, масъулиятли топшириқ бериш орқали бола ишонч билдириш; бунда талаба ўз қадр-қиммати билан фаҳрланади; 2.Мақташ (ота-оналар, болалар жамоаси олдида); 3.Эсдалик совғаси бериш (китоб, ручка, ўқув асбоби ва бошқалар); 4.Мақтов ёрлиғи бериш; 5.Стипендия билан тақдирлаш; 6.Ҳурмат тахтасига фотосуратини қўйиш; 7.Қўллаб-қувватлаш; 8.Масъулият ва жамоанинг миннатдорчилиги; Жазолаш. Жамоа ёки тарбиячи талабанинг ахлоқидан, унинг ишга муносабатидан, унинг муомаласидан мамнун бўлмаса талабага ўз хулқини тузатиб олишда ёрдам кўрсатиш учун фойдаланилади. Рағбатлантириш сингари жазолаш методидан ҳам эҳтиёткорлик билан фойдаланиш лозим.Чунки ҳаддан ташқари кўп жазолаш талабада «маъноли тўсиқ» ҳамда уни ўзини ноқулай сезишга уялишга мажбур қилади. Рағбатлантириш усуллари Рақобат Рағбат Жазо Download 20.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling