Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/182
Sana31.01.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1143234
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   182
Bog'liq
бизнес ва тадбиркорлик2010

Хусусий тадбиркорлик – бу фуқаролар (алоҳида фуқаро) томонидан 
ўзларининг таваккалчиликлари ва мулкий жавобгарликлари остида
шахсий даромад (фойда) олиш мақсадида амалдаги қонунчилик 


63 
асосида амалга ошириладиган ташаббускор хўжалик фаолиятидир. 
Хусусий тадбиркорликнинг якка тартибда фаолият кўрсатаётган 
тадбиркорликдан фарқи шундаки, бу ерда фаолият кўрсатувчилар ўз 
фаолиятини ёлланма ишчи кучи ёрдамида олиб борадилар. Улар 
юридик шахс сифатида иш кўрадилар ва ўз корхоналарини давлат 
рўйхатидан ўтказишга мажбурдирлар. 
Жамоа тадбиркорлиги – бу бир гуруҳ фуқароларнинг ўзларига 
маъқул бўлган мулкчилик шаклларида жамоаларга бирлашиб, жамоа 
корхоналарини ташкил қилишлари ва шу асосда тадбиркорлик 
фаолиятини амалга оширишларидир. 
Жамоа тадбиркорлиги фаолияти фирмалар фаолиятида ўз 
ифодасини топади. Фирма – муайян турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришга 
ва хизмат кўрсатишга ихтисослашган, бозордаги талаб ва таклифга 
қараб иш тутадиган, иқтисодий жиҳатдан эркин ва мустақил 
корхонадир. 
Хусусий фирма деганда айрим шахс ёки оилага тегишли бўлган, 
якка хусусий мулкка асосланиб фаолият кўрсатадиган корхона 
тушунилади. 
Фирмаларнинг турлари жуда кўп, уларни чизмада қуйидагича 
тасвирлаш мумкин (2.2.1-расм). 
Ширкат фирма бир неча соҳибнинг мулкини бирлаштириш ва 
тадбиркорликдан олинадиган фойдани баҳам кўришга асосланган 
шерик-чилик корхонасидир.
Ширкат фирмаларининг икки тури мавжуд: 
- масъулияти чекланмаган жамиятлар; 
- масъулияти чекланган жамиятлар. 
 
Фирма (корхона) ларнинг турлари 
 
Фирма (корхона) турлари 
 
Хусусий 
фирмалар 
 
Ширкат 
фирмалар 
 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling