Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3


-БОБ. КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/182
Sana31.01.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1143234
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   182
Bog'liq
бизнес ва тадбиркорлик2010

10-БОБ. КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК 
СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ЭКСПОРТ
САЛОҲИЯТИНИ БАҲОЛАШ 
 
10.1. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг экспорт 
салоҳияти ва экспортёр корхоналарнинг давлат
томонидан қўллаб-қувватланиши 
 
Экспорт диверсификацияси, яъни хорижга сотилаётган товарлар ва 
хизматлар номенклатурасининг кенгайиши, жами экспортда алоҳида товар 
ёки хизмат тури (айниқса, хом ашё) улушининг катта бўлишига барҳам 
берилиши, маҳсулотларимиз 
экспорт 
қилинаётган 
мамлакатлар 
географиясини кенгайтириш экспорт ҳажмининг барқарор бўлишини 
таъминлайди, миллий иқтисодиётнинг ташқи бозордаги салбий 
ўзаришларга таъсирчанлиги даражасини пасайтиради. 
Экспорт таркибида бир ёки бир неча товарлар улушининг сезиларли 
даражада ортиб кетиши бу товарлар нархи пасайган ёки уларга ташқи 
талаб қисқарган ҳолатларда экспортчи корхоналарни оғир аҳволга солиб 
қўйиши мумкин. Бунинг натижасида экспорт ҳажмининг қисқариши 
валюта тушумларининг камайиши, ташқи савдо балансининг ёмонлашуви 
ва корхоналар молиявий аҳволининг тангликка юз тутишига олиб келиши 
мумкин. Шунингдек, экспорт умумий ҳажмининг кам сонли давлатларга 
боғланиб қолиши ҳам қалтис ҳолат ҳисобланади. 
Президентимиз томонидан маърузада илгари сурилган тайёр 
рақобатбардош маҳсулотлар экспортини фаол ошириш ва бу маҳсулотлар 
етказиб бериладиган мамлакатлар географиясини янада кенгайтириш 
вазифасини амалга ошириш экспорт ҳажмини барқарор ўстириш, ташқи 
бозордаги ўзгаришлар таъсирида унинг ҳажми кескин камайиши хавфини 
бартараф этиш имконини беради.
Экспорт қилинаётган товарларни диверсификация қилиш, уларни 
импорт 
қилувчи 
мамлакатлар 
географиясини 
кенгайтириш 
бу 
мамлакатлардан бири ёки бир гуруҳининг иқтисодиётида муаммолар рўй 
берганда ҳам экспорт ҳажмининг кескин пасайиб кетишига йўл қўймаслик 
имконини беради.
Ўтган йиллар мобайнида экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-
қувватлаш 
борасида 
амалга 
оширилган 
чора-тадбирлар 
иқтисодиётимизнинг экспорт салоҳиятини юксалтириш, ташқи савдо 
таркибида ижобий силжишларга эришиш, унинг ҳажмини барқарор 
ўстириш имконини бермоқда . 


233 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling