Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3
Фан бўйича ўқув адабиётларининг қиёсий таҳлили
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
бизнес ва тадбиркорлик2010
Фан бўйича ўқув адабиётларининг қиёсий таҳлили. «Кичик
бизнес ва тадбиркорлик» фани бўйича республикамиз ва МДҲ мамлакатларининг етакчи олимлари томонидан кўплаб дарслик ва ўқув қўлланмалар чоп этилган. Жумладан, Абдуллаев А., Сотволдиев А. ва бошқа муаллифлар томонидан 2004 йилда «Кичик ва ўрта бизнес: ташкил этиш, режалаштириш, бошқариш» номли ўқув қўлланмаси нашр этилган. Унда кичик ва ўрта бизнесни ташкил этиш, режалаштириш ва бошқариш 1 Каримов И.А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир.- Тошкент: “Ўзбекистон”, 2010. 4 масалалари атрофлича ёритилган. Бундан ташқари, қўл-ланмада бугунги кунда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш-ни мақсад қилиб қўйган шахслар учун бизнесга кириб бориш билан боғлиқ бўлган атамалар изоҳи берилган. Юлдашев Ш.А. томонидан 2003 йилда чоп этилган «Малый бизнес и предпринимателство» номли ўқув қўлланмада Ўзбекистонда кичик бизнеснинг шаклланиши ва ривожланиши, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакллар, кичик бизнес инфратузилмаси, бизнес-режа ишлаб чиқиш масалалари ва кичик корхоналар фаолиятини иқтисодий таҳлил қилиш усуллари кўрсатиб берилган. Лапуста М.Г. таҳрири остида 2003 йилда чоп этилган «Пред- принимателство» номли ўқув қўлланмада тадбиркорликнинг умумий тавсифи ва ташкилий-ҳуқуқий шакллари, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, бизнес-режа тузиш, молиявий фаолиятини таҳлил қилиш, солиққа тортиш ва тадбиркорлик психологияси масалалари кенг ёритилган. Горфинкел В.Я., Поляк Г.Б. ва Швандар В.А.лар томонидан 2002 йилда тайёрланган «Предпринимателство» номли ўқув қўлланмада Россияда тадбиркорликнинг шаклланиши ва ўзига хос хусусиятлари, унинг замонавий шакллари, фаолият турлари, молиявий фаолиятини бошқариш, таҳлил қилиш ва солиққа тортиш масалалари кенг ёритилган. Сирополис Николас Н. томонидан 2001 йилда чоп этилган «Управление малим бизнесом» номли ўқув қўлланмада кичик бизнеснинг иқтисодиётда тутган ўрни, кичик бизнесни ташкил этиш ва бошқариш масалалари атрофлича ёритилган. Горфинкел В.Я. ва Швандар В.А. томонидан 2004 йилда нашр этилган «Малий бизнес: Организация, экономика, управление» номли ўқув қўлланмада Россия ва хориж мамлакатларида кичик бизнеснинг ривожланиши, унинг иқтисодиётда тутган ўрни, кичик бизнес фаолиятини ташкил этиш, бошқариш ва таҳлил қилиш масалалари кенг ёритилган. Юқорида қайд этилган ўқув қўлланмалардан фарқли ўлароқ, мазкур ўқув қўлланма Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган «Кичик бизнес ва тадбиркорлик» фани ўқув дастури асосида тайёрланган. Унда кичик бизнес ва тадбиркорлик бўйича хориж иқтисодчи- олимлари томонидан илгари сурилган назария ва мактабларнинг вужудга келиши ва тараққий топиши, кичик бизнес ва тадбиркорлик тушунчалари, уларнинг иқтисодиётда тутган ўрни, республикада кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари, кичик бизнес ва тадбиркорликнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш масалалари кенг ёритилган. Шунингдек, ушбу ўқув қўлланмада кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, режалаштириш, бошқариш, унинг молиявий 5 ҳолати ва кредит билан таъминлаш шакллари, банк, солиқ, молия муассасалари ва аудит тизими билан алоқалари, уларнинг солиққа тортилиш механизмлари ва имтиёзлари, тадбиркорлик этикаси ва маданияти, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳияти баҳолаш усуллари, шунингдек, Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари батафсил баён этилган. Ўқув қўлланма муаллифлари кичик бизнес ва тадбиркорлик фао- лияти билан шуғулланувчи ходимлар, ишбилармонлар, бизнесменлар ва Олий ўқув юртлари талабаларининг қўлланманинг мазмуни, тузилиши юзасидан билдирган таклиф, мулоҳаза ва маслаҳатларини бажонидил қабул қиладилар. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling