Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/182
Sana31.01.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1143234
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   182
Bog'liq
бизнес ва тадбиркорлик2010

1.2.1-жадвал 
АҚШда тадбиркорлик соҳасида узоқ йиллар мобайнида амал 
қилаётган қонунлар тизими 
Қонунлар 
Қонунларнинг асосий моҳияти 


Трестларга қарши 
Шерман қонуни (1890 
й.) 
а) монополия ёки монополиялаштиришни тақиқлаш;
б) штатлараро ёки ташқи савдони чеклашга қаратилган турли 
хилдаги шартнома, келишув ва бирлашмаларни таъқиқлаш. 
Озиқ-овқат 
маҳсулотлари ва 
медицина 
препаратларининг 
сифатлилиги ҳақидаги 
қонун (1906 й.) 
Штатлараро савдо-сотиққа қалбакилаштирилган ёки марка 
ёпиштирилмаган маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ташиш, 
сотишни тақиқлаш. Бу қонун 1938 йилда озиқ-овқат, дори-
дармон ва косметика воситалари ҳақидаги Федерал қонунига 
алмаштирилди. 1958 ва 1962 йилларда унга жиддий 
ўзгартиришлар киритилди. 
Федерал савдо 
комиссияни таъсис 
этиш ҳақидаги қонун 
(1954 й.) 
«Савдода рақобатнинг виждонсизлик услуби ноқонунийлиги» 
ни текширувчи идорани-комиссияни таъсис этишни назарда 
тутади. 
Клейтон қонуни
(1914 й.) 
Амалий фаолиятнинг айрим турларини тақиқ етувчи Шерман 
Қонунига 
қўшимча 
киритилди (нархларни 
кам-ситиш 
турларини аниқлаш, шартномага ҳамкор ҳаракатини чекловчи 
моддани киритиш, сотишнинг чеклаш тажрибасини қўллаш, 
бошқа корпорациялар акция-ларига эга бўлиш, қўшма 
директорат ташкил этиш). 
Уилер Ли қонуни
(1938 й.) 
Рақобатга зарар келтириш ёки келтирмасликдан қатий назар 
нопок, фириб ҳаракат ва усулларни тақиқлаш; озиқ-овқат, дори-
дармон рекламаси устидан Федерал савдо комиссиясининг 
назоратини таъсис этиш. 
Товарнинг асллиги 
унинг ўрами ва 
маркасида акс этиши 
ҳақидаги қонун 
(1966й.) 
Кенг истеъмол товарлар ўрами ва маркалашига қоида жорий 
этилиши ўрам ичида нима борлигини, ишлаб чиқарган шахс 
номини ва ўрам ичидаги нарсанинг аниқ миқдорини 
кўрсатишни талаб қилади. 
Истеъмол 
товарларининг хавфсиз 
бўлишлиги ҳақидаги 
қонун (1972 й.) 
Истеъмол товарларининг хавфсиз бўлиши билан боғлиқ 
муаммолар бўйича комиссия таъсис этилиши ва унга истеъмол 
товарларига нисбатан хавфсизлик стандартларини қўллаш ва 
ушбу стандартларга риоя қилмаслиги учун санкция қўллаш 
ваколати берилди. 
1
Предпринимательство: Учебник для вузов / Под ред. проф. В.Я.Горфинкеля, проф. Г.Б.Поляка, проф. 
В.А.Швандара. – М.: Банки и биржи, ЮНИТИ, 2001. 18-бет. 


18 


Қарзларни виждонан 
ундириб олиш 
ҳақидаги қонун (1978 
й.) 
Қарзларни ундириб олишда одамларни қўрқитиш, таъқиб 
қилиш, аёвсизларча муносабатда бўлиш, туҳмат қилиш 
ноқонуний деб эълон қилинди. 
Давлатнинт 
ишбилармонлик 
фаолиятини 
тартиблаштириш 
кераклигини асослаб берар экан, Ф.Котлер ушбу қонунлар пайдо 
бўлишининг уч асосий сабабларини кўрсатиб берди: 
- фирмаларни бир-биридан ҳимоя қилиш зарурлиги. «Тадбиркорлар 
бир овоздан рақобатни мақтайдилар, лекин уларнинг манфаати 
рақобат билан тўқнаш келганда уни бартараф қилишга ҳаракат 
қиладилар
1
». 
Шундан келиб чиқиб, «ғирром рақобат» нинг олдини олиш 
қонунлари пайдо бўлди: 
- виждонсиз амалиётдан истеъмолчиларни ҳимоялаш зарурлиги. 
Шундан келиб чиқиб, назоратсиз қолиб, сифатсиз товар 
чиқараётган, рекламада ёлғон ахборот бераётган, ўраш ва нарх 
ёрдамида алдаётган фирмаларга қарши қаратилган қонунлар жорий 
этилди. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling