Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат техника университети
Download 351.63 Kb.
|
ИССИКЛИК ЮРИТГИЧЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЭНЕРГЕТИКА ФАКУЛЬТЕТИ «ИССИҚЛИК ЭНЕРГЕТИКАСИ» КАФЕДРАСИ «ИССИŠЛИК ЮРИТГИЧЛАРИ»
- 1-ТАЖРИБА ИШИ Буғ турбинасининг тузилиши Назарий маълумот
- Ишнинг мақсади.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ ЭНЕРГЕТИКА ФАКУЛЬТЕТИ «ИССИҚЛИК ЭНЕРГЕТИКАСИ» КАФЕДРАСИ «ИССИŠЛИК ЮРИТГИЧЛАРИ» фани бўйича тажриба ишлари учун услубий кўрсатмалар Тошкент 2006 «Иссиšлик юритгичлари» фани бўйича тажриба ишлари учун услубий кўрсатмалар. Рахманов Н.М., Матжанов Э.К., Азимова М.М. Тошкент. ТошДТУ. 2006. 24 бет. Ушбу кўрсатма “Иссиšлик энергетикаси” йўналиши бўйича бакалаврларни тайёрловчи олий ўқув юртларининг талабалари учун мўлжалланган. Ушбу услубий кўрсатмада «Иссиқлик юритгичлари» фани бўйича иссиšлик энергияси билан ишловчи šурилмаларида кечадиган жараёнларни ўрганишга бађишланган тажриба ишларини бажаришга оид кўрсатма берилган. «Иссиšлик энергетикаси» кафедрасининг 200__йил «__»__________ мажлисида тасдиšланган. Баённома №__. Энергетика факультетининг Илмий-услубий кенгашида талабалар учун фойдаланишга рухсат берилган. (200___ йил «__» ___________даги «____»-сонли баённома) Таšризчи: Тошкент иссиқлик электр маркази бўлим бошлиғи Мансуров А. ТошДТУ «Энерготежамкорлик» кафедраси доценти Шамсиев К. КИРИШ Ушбу тавсия этилаётган услубий šўлланма «Иссиқлик юритгичлари» фанини ўрганишда назарий ва амалий билимларни синаш, талабани техник адабиётлардан тўлиš фойдаланиб тайёргарлик кўришига ёрдам беради. Шунингдек тажриба ишларига услубий кўрсатма иссиқлик машиналарини ҳаётга тадбик қилиш ва ишлатиш ҳамда янгиларини яратиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга ёрдам беради. 1-ТАЖРИБА ИШИ Буғ турбинасининг тузилиши Назарий маълумот Буғнинг иссиқлик энергиясини босқичма–босқич механик энергияга айлантириб берувчи иссиқлик машинаси-буғ турбинаси дейилади. Ҳосил қилинган энергия бошқа турдаги энергияга ёки механик энергияга айлантирилади. Италиялик олим Д.Бранка буғ турбинаси моделига хос бўлган буғ ғилдирагини 1629 йилда яратган. Унда буғ оқимининг кинетик энергияси уйғотган импульс қўракли ғилдиракни айлантиришга сарфланган. Сув буғининг кинетик энергиясини механик энергияга айлантириш мумкинлигини Швед мухандиси Г. де–Лаваль 1888 йил биринчи буғ турбинасини исботлади. (1–расм). расм. Г. де-Лавалнинг буғ турбинаси. Бир босšичли де–Лаваль хамда икки тезлик боскичли актив буғ турбиналарининг схематик тасвири келтирилган. Расмдан кўриниб турибдики актив буғ турбинаси вал, кураклар 2, махкамланадиган диск3, буғнинг кириш канали хисобланган сопло 1, турбина танаси ва босšичли турбинада эса šўшимча йўналтирувчи кураклардан ташкил топган. Шундай қилиб, буғ турбинаси яратилгандан сўнг, уни такомиллаштириш тадқиқотлари ривож топди. Натижада бир, икки, уч ва кўп босқичли буғ турбиналари яратилди. Буғнинг потенциал энергиясини механик энергияга айлантирувчи буғ турбинаси актив турбина дейилади (2–расм). 2-расм. Актив буғ турбиналарининг схематик тасвири. 1–чиқиш қувури; 2–иккинчи қатор йўналтирувчи куракчалар; 3–иккинчи қатор ишчи куракчалари; 4–корпус; 5–биринчи қатор йўналтирувчи куракчалар; 6–биринчи қатор ишчи куракчалар; 7–ротор; 8–буђ қувури; 9–поршень; 10–буђ кириш ҳалқасимон камераси. Ишнинг мақсади. Тажриба ишидан мақсад - буғ турбина қурилмасининг конструктив тузилишини чуšур ўрганиб чиšишлари ва белгиланган қувватга эга турбина қурилмаси эскизини чизиш. Download 351.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling