Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал – хоразмий номидаги урганч давлат университети


Download 178.24 Kb.
bet3/17
Sana24.03.2023
Hajmi178.24 Kb.
#1293387
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
15-16 ёшли курашчиларда чидамлиликни ривожлантириш методикаси

Ишнинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2002 йил 24 октябрдаги «Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида» ги фармони ва уни ҳаётга тадбиқ этиш бўйича қабул қилинган Ҳукумат Қарори ушбу масаланинг «бугунги» ва «эртанги» истиқболини белгилаб, меъёрий-ҳуқуқий ва моддий таъминотига фундаментал асос солди (8, 9, 10, 11).
Дарҳақиқат, сўнгги йиллар мобайнида мамлакатимизда болалар спортини ривожлантириш ва ёш истеъдодли спорт захираларини тайёрлаш борасида жуда катта ислоҳатлар жорий этилди, кўпдан-кўп бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Спорт билан мунтазам шуғулланиш ва амалдаги расмий қоидалар асосида маҳаллий ҳамда Республика мусобақалари ўтказиш учун барча шарт-шароитлар яратилди.
Навбатдаги масала ҳозирги кунда ҳамда яқин келажакда шу фармон ва қарор талаблари билан белгиланган пировард мақсадларни амалга ошириш лозим. Маълумки, ушбу доирадаги асосий стратегик муаммо – бу ёш, рақобат бардош спортчилар тайёрлашнинг илмий-услубий асосларини яратишдан иборат. Аммо мазкур жараён ўзининг ташкилий-технологик жиҳатларидан ўта мураккаб, кенг қамровли ва кўп қиррали муаммолар таркибига мансуб бўлиб, босқичма-босқичлик ҳамда изчиллик тамойиллари асосида ташкил этилиши зарурлиги тақозо этади (9, 10, 11, 17, 18).
Жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш учун бир қанча ишлар амалга оширилди. Булардан «Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш тўғрисида» ги Қарори, «Соғлом авлод учун» нодавлат дастури, «Ўзбекистонда болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида» ги Фармони ва бошқа бир қатор хукумат қарорлари спорт ҳаракатини ривожлантиришга йўл очмоқда (4, 5, 7).
Жисмоний тарбия ва спортга кундан-кунга қизиқиш уйғониб борилади. Чунки одамларнинг соғломлигини такомиллаштириш, жисмоний тарбия ва спортнинг ривожланишининг ажралмас қисмидир.
Ёш авлодни ҳар томонлама: ақлий, ахлоқий ва жисмоний жиҳатдан ривожланишида жисмоний тарбия асосий ўринлардан бирини эгаллайди. Шунинг учун Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида» ги Қонунида «Мактабгача ёшдаги болалар, ўқувчилар, талабалар саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш, уларда жисмоний баркамоллик эҳтиёжини шакллантириш мактабгача тарбия муассасалари ва ўқув юртларининг асосий вазифаси ҳисобланади» дейилади.
Чидамлиликни ошириш учун бир қатор мутахассислар (55, 74, 80, 82) ўз услубиятини тавсия этишган. Лекин ҳозирги кунда ўқувчиларни тайёрлашда умумий чидамлиликка кам эътибор берилмоқда. Энг аввало болалик давридан бошлаб спорт юкламаларини яхши тақсимлаш керак, умумий чидамлиликни ривожлантиришга катта эътибор қаратиш лозим (25, 30, 43, 46). Инсон чидамли бўлиши учун организмдаги турли тизимларнинг яхши ривожланишига эришиш лозим.
Чидамлилик даражасини ошиши;

Download 178.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling