Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал – хоразмий номидаги урганч давлат университети
I БОБ. МАСАЛАНИНГ АДАБИЙ МАНБАЛАРДАГИ МАЪЛУМОТЛАРГА КЎРА ХОЛАТИ
Download 178.24 Kb.
|
15-16 ёшли курашчиларда чидамлиликни ривожлантириш методикаси
I БОБ. МАСАЛАНИНГ АДАБИЙ МАНБАЛАРДАГИ МАЪЛУМОТЛАРГА КЎРА ХОЛАТИ
1.1. Ўқувчи курашчиларда чидамлиликни тарбиялашнинг умумий асослари Тренировка юкламалари тузилмаси спортчилар тайёрлаш услубиятининг марказий билимлари қаторига киради. М. Я. Набатникова фикрича, юкламанинг умумий хажми динамикаси учун хос бўлган йўналишларни билиш билан чекланиш ярамайди. Юкламаларнинг умумий тавсифларидан турли парциал хажмларни аниқ ва батафсил очиб беришга ўтиш зарур. Тренировка юкламалари тизими муайян ихтисослик учун хос бўлган махсус сифатларнинг ривожланишини таъминлаши лозим (12, 13, 20, 24, 43, 56, 61). М. А. Годик (27, 28) ўз ишларида нагрузканинг умумий тавсифлари - ихтисослашганлиги, йўналиши, хажми ва координацион мураккаблигини асослаб берган хамда юкламани назорат қилиш услубларини ишлаб чиққан. Бироқ йиллик тайёргарлик цикли босқичларида юкламаларнинг умумий ва парциал хажмларини режалаштириш услубиятини тавсифларга бўлиб келтирмаган. Л. Р. Айрапетьянцнинг (11) маълумотига кўра, турли спорт ўйинларида юкламаларни меъёрлаш мезонлари турли хиллиги сабабли юкламаларнинг йиллик ва кўп йиллик динамикасини, айниқса, ихтисослашганлиги хамда координацион мураккаблиги бўйича аниқлаш ва шунинг асосида динамиканинг оптимал вариантини танлаш имконияти йўқ. Ю. М. Портнов шундай хулосага келадики, спорт холати ривожланишини бошқариш учун, биринчи навбатда, юкламанинг турли омиллари (хажми, шиддати, максимал кучланиши, стартлар сони ва ҳ. к.) ва спорт юкламалари ўртасида қандай боғлиқлик бўлишини билиш лозим. Афсуски, муаллиф юкламаларни хисобга олиш услублари ва тартибини келтирмаган. В. Н. Платонов юкламаларни режалаштириш давомида спортчиларнинг уч хилдаги холатини ажратишни тавсия этади: босқичдаги холат - нисбатан узоқ вақт - хафта ва ойлар давомида сақланиб туради; кундалик холат - битта ёки бир нечта машғулотлар таъсирида ўзгаради; тезкор холат - айрим машғулотлар таъсирида ўзгаради ва тез ўтиб кетади. Бу холатларни бахолаш тренировка машғулотлари, микроцикллари ва босқичларининг йўналишини, тузилиш хусусиятини тўғри аниқлашга имкон яратади. Мусобақа фаолияти (МФ) тузилмаларини спортчилар организмининг функционал имкониятлари билан, МФ кўрсаткичлари билан бирга спортчилар машқланганлиги тузилмасининг аниқ сон ифодаси билан боғланганда тренировка жараёнини оқилона тузиш мумкин бўлади (9, 13, 14, 34, 43, 45, 46, 52, 56, 65, 70, 73). Бу ишларда МФ бирламчи хисобланади. У тренировка воситалари ва тузилмаларини танлашни хамда юкламаларни режалаштиришни аниқлаб беради. Бироқ юкламаларни меъёрлаш зарурлиги тўғрисидаги таклифлар амалга оширилмай қолмоқда. Л. П. Матвеев таъкидлайдики, дарсда юкламани бошқариш унинг оптимал хажми ва шиддатини таъминлаш демакдир. Юкламани оптимиллаштириш муаммоси кўп жихатдан унинг жисмоний машқларда меъёрланишига боғлиқ. Жисмоний машқлар шиддатини меъёрлаш харакатларни бевосита ва билвосита бошқариш услубияти орқали амалга оширилади. Бевосита бошқариш усулларига такрорлашлар сони, тезлик, қўлланиладиган ташқи оғирликлар ўлчамлари ва бошқа параметрлар тўғрисидаги кўрсатмаларни сўз орқали тушунтириш киради. Билвосита бошқариш услубларига ташқи шароитларни ўзгартириш киради, масалан, кул ёки ёғоч ундаси тўшалган йўлкадан югуриш, тоққа ёки текис йўлкадан югуриш, мусобақа услубиятини киритиш ва ҳ. к.). Download 178.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling