Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги
Чаққонлик ва уни тарбиялаш усулияти
Download 0.55 Mb. Pdf ko'rish
|
kasb hunar koleji talabalarini jismoniy sifatlarini maqsadli rivojlantirish texnologiyasi
1.3. Чаққонлик ва уни тарбиялаш усулияти $аракатларнинг координациявий мураккаблиги чаққон-ликнинг биринчи ўлчовидир. Агар ҳаракатнинг фазо, вақт, куч характеристикалари ҳаракат вазифасига мос бўлса, ҳаракат етарли даражада аниқ бўлади, ҳаракат вазифалари аракатнинг ани лиги тушунчасини келтириб чиқаради. Ҳаракатнинг аниқ-лиги чаққонликнинг иккинчи ўлчовидир. Ҳаётда ва спортда дуч келиши мумкин бўлган барча ҳаракатларни икки гуруҳга ажратамиз. 1. Нисбатан стереотип ҳаракатлар. 2. Ностериотип ҳаракатлар. Енгил атлетика йўлкасида, текис жойда югуришлар, улоқ-тириш ва сакрашлар, гимнастика машқлари, биринчи гуруҳ ҳаракатларига, спорт ўйинлари, яккама-якка олишув, слалом, кросс ва шу кабилар иккинчи гуруҳга киритилади. Стереотип ҳаракатлардаги аниқлик, киши бу ҳаракатларни бажаришнинг қанчалик узоқ машқ қилганлигига, ва уни техникасини ўзлаш- тирганлигига боглиқ. Агар инсон тўгридан-тўгри, тайёргар-ликсиз янги ҳаракатларни бирданига бажара бошласа, ҳаракатни ўзлаштириб олиши учун вақтни турлича сарфланишига қараб чаққонликка баҳо берилади. Шунинг учун янги ҳаракатни ўзлаштириб олишга кетган вақт шугулланувчида чаққонлик сифатининг кўрсаткичларидан биридир. Юқорида айтганлрни ҳисобга олиб, биринчидан ча он-ликни янги ҳаракатларни тезда ўзлаштириб олиш қобилияти (тез ўрганиш қобилияти), иккинчидан, ҳаракат фаолиятини тўсатдан ўзгараётган шароит талабларига мувофиқ тезда қайта мослаш деб тушуниш тўгри бўлади. Бу таoрифимиздан кўриниб турибдики, ча онлик – бу ба олаш учун ягона ўлчовга (критерийга) эга бўлмаган мураккаб комплексли фазилатдир. Ҳар бир муайян ҳолда, шароитга қараб у ёки бу критерийни танлаб оладилар. Чаққонлик анчагина хусусий фазилатдир. Спорт ўйинларида чаққон бўлиб, гимнастикада унчалик чаққонлик кўрсата олмаслик мумкин. Чаққонликнинг ҳаётий муҳим ҳаракат сифати тарзида намоён бўлиши гавданинг нисбатан кам ҳаракатда бўлгани ҳолда, қўллар билан моҳирона ҳаракат қилишда қўл чаққонлигини намоён бўлиши (ажратувчи, слесарлик, уймакор-лик, дурадгорлик, станокда ишлаш, косиблик ва бошқаларда) кўзга ташланади. Ҳар қандай ҳаракат қанчалар янги бўлиб туюлмасин, доимо координациявий богланишлар асосида бажа- рилади. Схема тарзида ҳар қандай индивид янгидан-янги ҳаракат-ларнинг барчасини олдиндан ўзлаштирган тажрибалари заҳираси асосида ўзлаштиради ва мустаҳкамланган, гоят кўп элементар координациявий бўлак чаларнинг йигинини тузади. Кишида ҳаракатлар координацияларининг заҳираси, ҳаракат кўникмалари замини қанчалик кўп бўлса, у янги ҳаракатларни шунча тез ўзлаштириб олади. Унда чаққонлик даражаси айтарли юқори бўлади. Чаққонликнинг намоёнлик даражаси анализа-торлар фаолиятига, жумладан, ҳаракат анализаторларининг фаолиятига боглиқдир. Индивиднинг ҳаракатларни аниқ таҳлил этиш қобилияти қанчалик ривожланган бўлса, янги ҳаракат-ларни тез эгаллаб, уларни қайта ўзлаштириш, янгилаш имко-ниятлари шунчалик юқори бўлади. Спорт билан эндигина шугуллана бошлаган кишиларди ҳаракат туйгуси (кинестезия) кўрсаткич-лари заҳирасига таяниб ўргатиш (ўқитиш) жараёни йўлга қўйилади. Бошқача қилиб айтсак, шугулланаётганларда ўз ҳара-катларини аниқ сезиш ва идрок қилиш қобилиятлари қанчалик яхши бўлса, янги ҳаракатларни улар шунчалик тез ўзлашти-радилар. Чаққонлик марказий нерв системасининг пластикли-гига ҳам боглиқ ва унинг даражаси шу билан аниқланади. Чаққонлик, психология нуқтаи назаридан, ўз ҳаракатларини ва теварак-атрофидаги ҳаракатни ижро этиш, шароитни идрок этиш қобилияти қанчалик эканлигига, шунингдек, шугулланув-чининг ташаббускорлигига боглиқ. Бу ҳаракат сифати мураккаб ҳаракат реакцияларининг тезлиги ва аниқлигини намоён қилиш-да жуда муҳим ролp ўйнайди. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling