Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/46
Sana17.02.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1207953
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   46
Bog'liq
kasb hunar koleji talabalarini jismoniy sifatlarini maqsadli rivojlantirish texnologiyasi

Чидамлиликни 
тарбиялашда 
юкламини 
критерияси 
ва 
компонентлари муҳим аҳамият касб этади. Чидамлилик машгу-лотлар 
давомида спортчини бир оз бўлсада чарчашни ҳис қилиши орқали 
ривожланишига эoтибор берсак юкламадан сўнг тикланиш жуда оз вақт 


ичида содир бўлса чидамлиликни ривожланмаслиги маoлум бўлади. Иш 
ҳажми катта бўлиб чарчоқ ҳис қилиш билан бажарилса организм юкламага 
мослаша бошлайди ва қатор машгулотлардан сўнг чидамлиликни ортиб 
бораётганлиги кўзга ташланади. Мослашув организмдаги ўзга-ришлар 
даражаси, юкламага жавоб реакцияси характери, уни кўлами йўналиши 
орқали содир бўлади. Ҳар хил типдаги нагрузкада чарчоқ бир хил бўлмайди. 
Циклик машқларни бажаришда чидамлилик учун юкла-манинг тўла 
тавсифини қуйидаги беш компонентда кўришимиз мумкин; 
1) машқни абсолют интенсивлиги (ҳаракатланиш тезлиги);
2) машқни давомийлиги (узунлиги); 
3) дам олиш интервалининг катта кичиклиги; 
4) дам олишнинг характери (актив ёки пассив); 
5) машқни такрорлашлар (қайтаришлар) сони; 
Бу компонентларни бир-бири билан ўзаро узвий олиб бориш орқали 
берилган юклама организмнинг фақат жавоб реакцияси кўламигагина эмас, 
ҳатто унинг сифати хусусиятини ҳам турлича бўлишига олиб келиши 
амалиётда исботланди. Юқорида қайд қилинган компонентларни таoсирини 
циклик машқлар мисолида кўриб чиқамиз: 
1. Маш ни абсолют интенсивлиги фаолиятни энергия билан 
таoминлаш характерига тўгридан-тўгри таoсир қилади. Ҳаракатланишнинг 
тезлигини пастлигида катта энергия сарф-ланмайди. Спортчини организмини 
кислородга талабининг кўлами уни аэроб имкониятларидан оз. Бунда 
кислородга бўлган жорий талаб, агарда, ишни бошланишида нафас жараёни 
етарли даражада йўлга қўйилиб улгурмаган пайитдаги кислородга 
муҳтожликни кўп эмаслигини ҳисобга олмасак, сарфланаёт-ганини ўрнини 
қопламайди ва иш хақиқий тургун ҳолатдаги шароитда бажарилади. Бундай 
тезлик субкритик тезлик деб номланади. Субкритик тезлик зонасида 
кислородга муҳтожлик тахминан ҳаракатланиш тезлигига тўгри пропорцияда 
бўлади. Агарда спортчи тезроқ ҳаракатланаётган бўлса критик тезликка 
эришади, бу ерда кислородга муҳтожлик уни аэроб имконият-ларига тенг. Бу 


ҳолда ишнинг бажарилиши билан кислород сарфланишининг кўлами 
максимал даражада деб ҳисобланади. Критик тезлиги қанчалар юқори бўлса 
спортчини нафас имконияти шунча юқори бўлади. Тезлиги критик тезликдан 
юқорилиги учун ю ори критик тезлик деб номланади.
Юқори критик тезлик зонасида энергетика механизми самарадорлигини 
озлигидан кислородга муҳтожлик тезлашади, ҳаракат тезлигига нисбатан 
ортади. Тахминан кислородга муҳтожлик тезликни кубига нисбатан 
пропорционал ошади (Хилл А.Б.). Масалан, югуриш тезлигини 6 дан 9 м. 
сек.га оширилса (яoни 1.5 марта) кислородга муҳтожлик эса тахминан 3,3-3,4 
мартага ортади. Б
у дегани, тезлик 
бир озгина оширилса кислородга муҳтожлик 
аҳамиятли даражада кўпаяди. Бу ўз навбатида анаэроб механизмлар ролини 
мувофиқ равишда кўтаради.
2. Маш ни давомийлиги масофани бўлакларининг узун-лиги ва масофа 
бўйлаб ҳаракатланиш тезлиги билан аниқланади. Давомийлигини ўзгартириш 
икки хил аҳамият касб этади. Биринчидан, фаолиятни бажариш учун энергия 
қайси манба ҳисобидан бўлишлигига қараб ишнинг давомийлиги белгила-
нади. Агарда ишнинг давомийлиги 3-5 мин га етмаса нафас жараёни керак 
бўлган даражада кучайиб улгурмайди, энергия билан таoминлашни анаэроб 
реакция ўз бўйнига олади. Бу шунда юз берадики иш нисбатан организмни 
ҳолати тинч, қўзгалиш жараёни ҳам кучаймаган ҳолда бўлса ёки ишгача 
бошқа фаолият бажарилган бўлиб, нафас жараёни етарли даражада юқори 
ҳолатга кўтарилса, кислородга муҳтожлик содир бўлиши учун вақт чўзилиши 
мумкин. Машқни давом эттири-лиши меoёри қанча қисқартирилса нафас 
жараёнининг роли шунча пасаяди ва аввалига гликолитик ундан кейин эса 

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling