Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги урганч давлат университети
Ибодулла Хокий Охунд Иброҳим охун ўғли
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
xiva madrasalarida talim tizimi va oqitish uslublari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муҳаммад Ёқубхўжа, тахаллуси – Холис
Ибодулла Хокий Охунд Иброҳим охун ўғли Дишон қалъада руҳоний
оиласида 1842 йилда дунёга келади. Отасининг таъсирида мударрис бўлиб етишади. «Ибодулла охун ўзи паст бўйли, кўсанамо соқолли, хуш қилиқли одам эди. Ўзи билан сўзлашган вақтда, яна сўзлашсам деб орзу қилар эдингиз, ўзи илмли одам эди», деб ёзади Ходим ўзининг «Хоразм навозандалари» номли асарида. У Хокий ва Фоний тахаллуслари билан шеърлар ёзади. Феруз фармойишига мувофиқ, арабий, форсий китобларни туркийга таржима қилади. Айниқса, «Тарихи Комил»нинг еттинчи жилдини маҳорат билан таржима этган. У 1914 йилда, 72 ёшида Хивада вафот этади. Муҳаммад Ёқубхўжа, тахаллуси – Холис, асли, ҳозирги Янгиариқ ноҳиясига қарашли Бешариқ қишлоғида туғилди. Маълумотни аввал ўз қишлоғидаги эски мактабда, сўнгра Арабмуҳаммадхон мадрасасида шоир ва олим Доийдан олди. У Хивада араб, форс-тожик тилларини яхши билган, кучли таржимон бўлиб етишади. Холис жуда хуштабиат, хушмуомалали, халққа меҳр-шафқатли, агар бир парча нон топса, етим-есирларга бериб, уларнинг холидан хабардор бўлиб турадиган сахий инсон бўлган. Феруз таклифига биноан саройга чақиртирилиб, алломаи замон Баёний ва Мирзолар қаторида ҳурмат-эътиборга сазовор бўлиб, Лаффасий таъбири билан айтганда, «Бу киши Хива хонлигининг хизматларида китобхонлиғ вазифасида ишлаб, турли арабий ва форсий тарих китобларини таржима қилиб, форсий ва арабий лисонидан чиқаруб, туркий лисони бирла жома кийгузиб, зийнатлик таҳрирлар қилур эрди». У хаттотлик ва таржимонликдан ташқари, шеърият билан шуғулланди. У Навоий, Фузулий, Огаҳий, Мунис, Баёний, Мирзо, Феруз ғазалларига тахмислар битиб, бадиий етук шеърлар ёзди. Мазкур шеърларда замонадан нолиш, турмушдаги иллатлар, дунёвий севги, инсонга яхшилик қилиш каби муҳим фазилатлар тараннум этилади. Муҳаммад Ёқубхўжа 1907 йилда «Тарихи фаришта» асарининг бир қисмини ўзбек тилига маҳорат билан таржима қилади. Бунгача у 1903 йилда 81 замонасининг етук таржимонлари Муҳаммад Шариф Маҳдум ва Рафеъ Охундлар билан ҳамкорликда Ал Маъсудийнинг «Мураввижуззихоб ва маодинул-жавоҳир» (Олтин ва жавоҳирлар кони) асарини араб тилидан ўзбек тилига ўгириб, катта тажриба орттирган эди. Муҳаммад Ёқубхўжа Хоразмий Муҳаммад Тоҳир Эшоннинг «Тазкираи ул-авлиё» асарини 1912 йилда таржима қилиб, бу асарда ўз унвонини «домулла Муҳаммад Ёқуб бешариқлик» деб кўрсатган эди. Муҳаммад Ёқубхўжа 1916 йилда Абдураҳмонхоннинг тарихга оид машҳур асари «Таржимони тарихи Абдураҳмонхон» асарини хушхатлик билан кўчирди. У хоразмлик машҳур олим Тоҳир Муҳаммад ибн Муҳаммад Тойиби Хоразмийнинг «Силсилайи хўжагони нақшбандия» («Нақшбандия хўжаларининг силсиласи») номли асарини 1909 йилда ўзбек тилига таржима этди. Бу асарда нақшбандия тариқатидаги 32 та шайх тўғрисида маълумот берилган эди. Холис кўчирган «Шоҳнома» Шарқшунослик илмгоҳида сақланмоқда. Шундай қилиб, Муҳаммад Ёқуб охунд XIX аср охири XX аср бошларида Хоразмда етишиб чиққан моҳир хаттот, етук таржимон ва нозиктаъб шоир сифатида қадрланишга лойиқдир. У Хивада вафот этди. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling