Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги урганч давлат университети
Download 0.8 Mb. Pdf ko'rish
|
xiva madrasalarida talim tizimi va oqitish uslublari
85 ХУЛОСА Хива мадрасаларида таълим тизими ва ўқитиш услублари мавзуси юзасидан олиб борган кузатишларимиз асосида қуйидагича илмий-назарий хулосаларга келдик: 1. Араблар истилосидан кейин VIII-IX асрлардан бошлаб халифаликка қарашли ҳудудларда ислом динининг кенг тарқалиши билан уни ўрганиш ва тарғиб қилишга ҳамда бошқарув ишига лаёқатли бўлган кадрлар тайёрлашга эҳтиёж туғилди. Шу муносабат билан халифаликка қарашли Дамашқ, Бағдод, Басра, Марв, Бухоро, Самарқанд, Кат, Гурганж ва Хивадан тортиб то Андалусиягача бўлган шаҳарларда мадрасалар пайдо бўлди. 2. IX-XII асрларда ислом динига эътиқод қилинадиган мамлакатларда, жумладан, Ўрта Осиёда мадрасалар қурилишига алоҳида эътибор берилди. Наршахийнинг ёзишича, 937 йилги ёнғинда зарар кўрган «Фaржак» мадрасаси Ўрта Осиёдаги дастлабки мадрасалардандир. 3. Хоразмда ёшларга таълим-тарбия бериш, уларга фойдали касб-кор ўргатиш ва уларни ватаннинг маънавияти юксак фарзандлари қилиб тарбиялаш тадбирлари узоқ «Авесто» замонига бориб тақалади. 4. Хоразмда дастлабки мадрасалар Кат ва Гурганжда IX аср охири ва X аср бошларида вужудга келган. 5. Ануштагин хоразмшоҳлар даврида жами 4440 та, фақат Гурганжнинг ўзида 700 та мадраса бўлган. 6. Ўрта Осиёнинг Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Қўқон, Хива шаҳарларидаги мадрасаларда таълим тизими турлича бўлиши билан ажралиб туради. 7. Мадрасаларнинг ўқув дастурлари X-XII асрларда ишлаб чиқилган ва кейинчалик такомиллашиб борган. Машғулотлар, одатда, сентябр ойида бошланиб, март ойигача давом этган. Мадрасаларда таълим уч босқичда: бошланғич (адно), ўрта (авсат) ва юқори (аъло) гуруҳларда олиб борилган. 8 . Мадраса дастуридаги дарслик икки гуруҳга: яъни исломий илмлар ( улуми нақлия) ва дунёвий илмлар (улуми ақлия)га ажратилган. 86 9 . Хива мадрасаларида билим беришда, асосан, суҳбат ва мунозара методига амал қилинган, талабаларнинг мустақил фикрлашига алоҳида эътибор қилинган. 10. Хива мадрасаларига қабул қилишда толиби илмларнинг миллати эътиборга олинмаган: Шерғозихон мадрасасида машҳур туркман шоири Махтумқули ва қорақалпоқ шоири Ажиниёзлар таҳсил кўрган. Қабул қилинаётганда улардан шахси тўғрисида ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмаган. 11. Хива мадрасаларида ҳафтанинг душанба, сешанба, шанба ва якшанба кунлари машғулотлар олиб борилган, чоршанба, пайшанба ва жума кунлари дам олиш кунлари ҳисобланган. 12 . Мадраса хизматчилари, мударрислари ва талабаларга бериладиган йиллик маош миқдори нақд пул ва овқатлик учун дон ҳисобидан ажратилган. 13 . Хива мадрасалари таълим-тарбия маскани бўлибгина қолмасдан, ўша пайтда хонликнинг нуфузли илмий-маърифий маркази ҳам бўлган. 14. XIX аср охири ва XX аср бошларида Хива хонлигининг маданий ҳаётида алоҳида давр бўлди. Бу давр хонликда илм-фан, тарихнавислик, таржимонлик, адабиёт, шеърият, мусиқа ва бастакорлик, меъморчилик ва бошқа соҳаларда улкан ютуқларга эришилганлиги билан ажралиб туради. 15 . Хивадаги Араб Муҳаммадхон, Шерғозихон, Оллоқулихон, Муҳаммад Раҳимхон соний мадрасалари мадрасаи олия мақомига эга бўлган мадрасалардандир. Уларнинг довруғи Бухоро, Самарқанд, Қўқон ва Шарқнинг бошқа вилоятларида маълум ва машҳур эди. 16 . Хива мадрасаларида Махтумқули, Ажиниёз, Бердақ, Равнақ, Мунис, Огаҳий, Комил Хоразмий, Баёний, Табибий ва бошқа (уларнинг сони кўп) шоир ва тарихчилар таҳсил олган бўлиб, кейинчалик улар ўз даврининг етук алломалари етишиб чиққанлар. 17. Илм ва маданият маркази ҳисобланган қадимий Хоразм воҳасида кутубхоначилик иши узоқ асрлик тарихга эга. Мўғуллар истилоси арафасида Марвда 10 та йирик кутубхона бўлганлиги ҳақида маълумотлар бор. 87 18. Мадрасаларнинг ўз кутубхоналари бўлиб, улар кўпроқ ўқув масканининг иккинчи қаватидан ўрин олган. Кутубхонада диний ва дунёвий фанларга бағишланган адабиётлар, турли даврларда ёзилган девонлар, баёзу мухаммаслар, тарих, адабиёт ва тиббиётга оид қўлёзма асарлар бўлган. 19. Хива мадрасалари кутубхоналаридаги китоблар талабаларга ўқув хоналари ва ўз ҳужраларига мутолаа қилиш учун ҳам маълум муддатга берилган. 20 . Урганч ва Хива мадрасаларида исломий ва дунёвий илмлар соҳасида Хоразмлик алломалардан ташқари Шарқнинг турли мамлакатларидан келган машҳур олиму уламолар ҳам мударрислик қилган. 21. Хива мадрасаларида ўз даврининг машҳур алломаларидан Муҳаммад Юсуф охун, Салим охун, Худойберган охун, Муҳаммад Шариф охун, Сиддиқ охун, Муҳаммад Ёқубхўжа охун, Муҳаммад Ризо охун, Отаниёз охун ва бошқа элларда машҳур бўлган олимлар мударрислик қилишган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling