Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги
Download 1.91 Mb.
|
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар
3. Методология тушунчасиИлмий тадқиқот билан шуғуланадиган мутахассис изланиш объекти, предмети, тадбиқ қилинадиган усуллар, услубий ва концептуал воситалар тўғрисида мулоҳаза юритади. Бундай мулоҳаза методология илми предметини ташкил қилади. Методологик мулоҳазаларга бўлган эҳтиёжни тадқиқотни кўп босқичли ва кўп томонлама жараёнга кўп босқичли айланиши, изланиш объекти, объектни тушунтирадиган ғоялар ва назарияларни тобора мураккаблашиб бориши, тадқиқот усулини роли ва аҳамиятини ортиб бориши тақозо этади. Методологияни ўзини қуйидагича таърифлаш мумкин: методология – инсоннинг илмий ва амалий фаолиятини ташкил қилиш, тадқиқот фаолияти самарадорлигини таъминлайдиган усуллар, уларнинг билишдаги роли ва аҳамияти, изланишда вужудга келадиган назарий ва услубий муаммоларнинг хусусияти ҳақидаги таълимотдир. Тадқиқотда маълум мантиқий қоидалар, тафаккур шакллари ва усулларидан фойдаланилади. Булар орқали олинган маълумотларни таҳлил қиламиз, қайта ишлаймиз. У ёки бу усулдан фойдаланиш услубий фаолиятни билдиради. Услубий фаолият эса тадқиқот фаолиятини таркибий қисмини ташкил қилади. Олдинги бўлимда биз илмий тадқиқот ва усул ўртасидаги боғланиш, усулни тадқиқотда амалга оширадиган функциялари хусусида мулоҳаза юритдик. Аслида бундай мулоҳазалар методологик мулоҳаза турига киради. Методологиянинг мазмуни, предмети ва вазифаларини чуқур англашга ёрдам берадиган фан фалсафадир. Фалсафа методологиянинг метаназарий асосидир. Айниқса, фан бир тарихий типдан бошқасига, хусусан, ноклассик илмий билиш босқичидан постноклассик илмий босқичга ўтиш даврида тадқиқот объекти, предмети, тафаккур тарзи ва бошқа таркибий қисмларда катта ўзгаришлар содир бўлади. Бу ўзгаришларга талқин бериш, уларнинг моҳиятини очиб бериш фалсафани вазифасидир. Бундан ташқари фалсафа методология масалалари мазмуни, истиқболи, парадигмал янгиланишини таҳлил қилиб беради, янги фалсафий -методологик муаммоларни ўртага ташлайди. Шундай қилиб, тадқиқот методологияси илмий билиш жараёнида бевосита татбиқ қилинадиган умумиллий ва соҳавий усуллар, ёндашувлар, илмий фаолиятни ташкил қилиш шакллари ва моделлари, тадқиқот тузилиши ва самарадорлиги масалалари билан шуғулланади. Тадқиқот методологиясига оид назарий ва амалий билиш усуллари, моделлари ва дастурий лойиҳаларни ўрганиш мутахассисларни янги илмий тамойиллар, кўрсатмалар ва изланиш воситалари билан қуроллантиради. Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling