Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги
Download 1.91 Mb.
|
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар
4. Тадқиқот усуллари таснифиҲозирги замон фан ҳар томонга илдиз отган, горизонтал ва вертикал алоқаларга эга бўлган, чексиз катаклардан иборат глобал голографик тузилмани эслатади. Тадқиқот объекти, предмети, қўйилган мақсад ва ишлаб чиқаришга татбиқ қилиш хусусиятига қараб бундай тузилма билиш соҳалари, тармоқлари ва йўналишларга бўлиниб кетади. Уларни таснифлашда биринчи навбатда фундаментал ва амалий-технологик фанларни фарқлайдилар. Фундаментал фанларда (метематика, физика, умумий социология ва бошқалар) назарий билиш усуллардан, амалий-технологик фанларда (техникашунослик, қишлоқ хўжалиги фанлари, тиббий фанлар ва бошқалар) тажрибавий – экспериментал усуллардан фойдаланиш устувор аҳамиятга эга. Татбиқ қилиш соҳаларига қараб изланиш усуллари 3 та катта гуруҳга бўлинади. Биринчисига энг умумий тадқиқот усуллари-фалсафий изланиш усуллари киради. Булар плюралистик ёндашув, танқидий рационализм, диалектик, герменевтик, феноменологик ва бошқа фалсафий тадқиқот усуллари бўлиб, улар назарий тафаккурни юқори қатламларида амал қилади. Бу қатламда илмий тадқиқот усулларини моҳияти, функциялари, ўзларига хос хусусиятлари таҳлил қилинади, янги ғоялар ва тамойилларнинг назарий ва услубий мазмуни, эвристик (ижодий) истиқболлари муҳокама қилинади. Иккинчисига умумиллий тадқиқот усуллари киради. Бу тадқиқот усулларидан фаннинг турли соҳалари ва тармоқларида фойдаланадилар, шу боис улар фанлараро, тармоқлараро татбиқ қилиш хислатига эга. Умумилмий тадқиқот усулларини таснифлаш илмий билиш даражалари тушунчаси билан боғланган. Хусусан, эмпирик билиш даражасида кузатиш, таққослаш, эксперимент усуллари қўлланилади. Назарий тадқиқот соҳасида тузимли ёндашув, аксиомалаштириш, мавҳумлаштириш, формаллаштириш усулларидан фойдаланадилар. Ҳозирги пайтда умумилмий мақомга эга бўлган объектларни синергетик ёндашув тамойиллари асосида ўрганиш кенг тарқалмоқда. Айни пайтда синергетик тадқиқот методологияси ҳам шаклланмоқда. Шундай усуллар мавжудки, улар ҳам эмпирик, ҳам назарий билиш даражасида қўлланилади. Масалан, ахборотли (информацион) ёндашув, моделлаштириш, компьютерли эксперимент ва бошқалар. Учинчи гуруҳни махсус илмий тадқиқот усуллари ташкил қилади. Барча илмий йўналишларда конкрет тизимлар, хоссалар ва қонуниятларни ўрганиш мақсаида жузий (махсус) илмий усуллар ишлаб чиқилади. Айтайлик, физикада спектрал таҳлил усули, биологияда хроматографик таҳлил ва моделлаштириш усули, математикада тензор ҳисоблаш усули, маданиятшуносликда компаративистик тадқиқот усули ва бошқалар шулар жумласидандир. Хулоса қилиб айтганда, фанда илмий ютуқ ва самарадорликка эришишни муҳим шартини тадқиқот усулини ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш, фан ва технология тараққиётига жавобан усул ва услубий ёндашувларни янгилаш ташкил қилади. Тадқиқот усули фанда ўзига хос ричаг (пишанг) ролини ўйнайди, объектни янги хислатлари ва қонуниятларини очиш, олинган маълумотларни тавсифлаш, таҳлил қилиш, гипотеза, ғоя ва назариялар ишлаб чиқиш имкониятини беради. Шу боис тадқиқот усули масалаларини қўйиш, уларни ишлаб чиқиш, самарадорлигини кўтариш фанда устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling