Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги


Кузатиш ва ўлчаш эмпирик усул сифатида


Download 1.91 Mb.
bet37/78
Sana08.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1464163
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   78
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар

2. Кузатиш ва ўлчаш эмпирик усул сифатида
Кузатиш эмпирик тадқиқотда бирламчи факт ва билим берадиган манба ва усулдир. Манба сифатида кузатиш объект хусусида ҳар томонлама, яъни унинг идрок қилса бўладиган унсурлар ва хоссаларига оид ахборот ва фактларни олиш имкониятини беради.
Усул сифатида кузатиш қандай функцияни бажаради? Буни қуйидаги таърифдан билиш мумкин. Кузатиш – бу режа асосида фаол, тизимли ва мақсадга мувофиқ бевосита ёки асбоб ёрдамида объектнинг ташқи ёки ички,
ўзгарувчан ёки барқарор хоссалари, тузилиши, миқдорий қийматларини қайд этиш, олинган ахборотни илмий фактга айлантириш усулидир.
Объект ва уни ўрганиш жараёни қанчалик мураккаб бўлмасин, кузатиш усулига бирламчи тадқиқот ёндашуви сифатида ҳар доим ўрин қолади.
Кузатиш усули таркибига кирган бир қатор методологик талаблар мавжуд:
- фаоллик, яъни тадқиқотчини қизиқтирадиган хислатларни излаш ва қайд қилиш;
- бир мақсадга йўналтирилганлик, диққат эътибор фақат қизиқиш ўйғотадиган ҳодисаларга қаратиш;
- кузатишни режали ва олдиндан мўлжалланган бўлиши;
- тизимли бўлиши, яъни объектни белгиланган режимда изчиллик билан қўйилган мақсад учун етарли миқдорда идрок қилиш.
Кузатиш жараёни ва натижаларини назорат қилиш, уни яъни, идрок қилиш ва қўлга олинган фактларни бошқа жой ва вазиятда қайтариш мумкинлиги муҳим методологик қоида ҳисобланади.
Кузатиш усули бир қанча турларга бўлинади:
- қайд қилувчи (айрим томонлар ва ҳолатларни) ва объектни бир бутунлигича идрок қилувчи кузатиш;
- бевосита (объект хоссасини тўппа-тўғри, бевосита идрок қилиш) ва билвосита (объектни ўзи эмас, қолдирган изи ёки оқибатини) кузатиш;
- бевосита сезиш органлари ва билвосита асбоблар ёрдамида кузатишни олиб бориш.
Алоҳида эътиборга молик методологик масала – бу ижтимоий фанларда кузатиш усулидан фойдаланиш. Бу соҳада кузатувчи ва объект муносабати кузатувчи ва кузатилувчи муносабати шаклида намоён бўлади. Бу ерда кузатилувчи шунчаки идрок қилиш объекти бўлмасдан, балки жараённинг фаол иштирокчиси сифатида ҳатти-ҳаракатни амалга оширади, кузатишга нисбатан ўз муносабатини билдириши, кузатувчи билан мулоқот қилиши мумкин.
Социологияда кузатишни ўзига хос усули ишлаб чиқилган. Бунда кузатувчи ўрганилаётган гуруҳни ҳаёти ва фаолиятига қўшилиб, жараённи ичкаридан идрок қилади, материал йиғади, фаол мулоқот қилади.
Ўлчаш. Ҳар қандай тадқиқот объекти сифат ва миқдор бирлигини ташкил қилади. Сифат объектнинг бир бутунлиги, барқарор муайянлиги, моҳиятли томонини билдиради.
Бир хил сифатга эга бўлган нарсалар миқдорга эга бўладилар. Ўхшаш ёки айнан хосса, томон, унсурларни бирлаштирсак тўплам, сон, ҳажм каби кўпликлар пайдо бўлади.
Ҳар бир хосса, сифат ўзини меъёрий чегарасига эга. Меъёрий чегара маълум миқдор доирасида намоён бўлади.
Миқдорни қандай ўлчаш мумкин? Ўлчашни амалга ошириш учун ўлчаш эталони (намунавий) бирлги мавжуд бўлиши керак. Бунда изланаётган кўплик ёки сон эталон бирлиги билан таққосланади. Масалан, дарахт бўйи х кўпликка эга. Биз эталон сифатида метр бирлигини олиб ўлчаймиз – бу 900 см ёки 9 метрни ташкил қилади.
Демак, ўлчашни амалга ошириш учун эталонда ифодаланган стандарт бирликлари мавжуд бўлиши керак. Масалан, метр, сантиметр, миллиметр ёки соат, минут, секунд бирликлари.
Вақт ўтса ҳам ёки ижтимоий тизим ўзгарган бўлса ҳам эталон ўзгармаслиги керак.
Стандарт бирликлари билан шуғулланадиган соҳа метрология (юнон. мetron – меъёр, logiya таълимот) деб аталади. Метрология ўлчовлар, уларнинг бирлиги ва талаб қилинаётган аниқликка эришиш ҳақидаги фандир.
Метрологиянинг асосий вазифалари:

  • ўлчашни умумий назариясини яратиш;

  • физик қиймат бирликлари ва бирликлар тизимини яратиш;

  • ўлчаш бирликлари ва эталонларни бир хиллигини таъминлаш асосларини ишлаб чиқиш;

  • ўлчаш воситалари эталонларини яратиш, ўлчашлар меъёри ва воситаларини текшириш.

Ўлчашда ўлчов шкаласи – даража кўрсаткичи ишлатилади. Шкала (лот. scala - - нарвон) бирликлар ифодаланган чизғидир. Шкала орқали тадрижий ёки сакрашсимон тарзда кўпайиб ёки камайиб борувчи ҳолатларни ифодалайдиган рақамлар, белгилар қайд этилади. Ҳар қандай модель сингари, ўлчов шкалалари ўрганилаётган объект хислатларини тўғри, мос ҳолда ифодалаши лозим.
Тадқиқотда 4 хил ўлчов шкалаларидан фойдаланадилар.

  1. Номинал, яъни, номлар, ифодалар шкаласи. Бу шкала бир-бирини кесиб ўтмайдиган гуруҳларни ифодалайди. Масалан, жинс ва миллати, маълумот бўйича мутахассис, қайси рангни афзал кўриш ва бошқалар. Мазкур атамаларни белгилашда кўп – оз кўрсаткичлари ишлатилмайди, улар рақамлар, ҳафрлар, сўзлар ёрдамида ифодаланади. Номинал шкалани функцияси объектларни айнан ёки турли гуруҳларга тегишли эканлигини қайд қилишдир. Тадқиқотда номинал шкаладан объектларни таснифлаш, уларни гуруҳларга, синфларга, соҳаларга бўлиш мақсадида фойдаланадилар.

  2. Тартиб шкаласи. Бу шкала нафақат объектларни синфларга (турларга) бўлиш, балки улардги белгиларни ўсиши ёки камайишига қараб тартиблаштириш, аниқланилаётган хислат қайси объектларда кўп ёки оз миқёсда хос эканлигини қайд қилиш имкониятини беради. Масалан, кимёвий элементларни гуруҳлаштириш, минераллар қаттиқлиги, жисмлардаги мода зичлиги, бўрон ёки зилзила кучи каби қийматлар тартиб шкаласи асосида белгиланади.

  3. Интервал (оралиқ) шкаласи. Ўлчанадиган ҳодисани қиймати ёки миқдори ноль рақами билан бошланадиган, кейинги даражалар ўсиш ёки камайиш сонлари билан белгиланадиган ўлчагичлар (термометр, спектрофотометр ва бошқалар) ёрдамида аниқланади. Ҳодисани бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиши оралиқ даража қийматида намоён бўлади. Оралиқ ҳолатлар ўзгариш, кўтарилиш ёки пасайиш мойиллигига эга. Ўлчагичлардаги символлар (рақамлар) бундай ўзгаришларни қайд қилади.

  4. Муносабат шкаласи. Бунда муносабатлар даражаси миқдор шкалалари ёрдамида белгиланиб, бир объектдаги хислатлар қиймати бошқасидагидан қанчалик кўп ёки оз эканлиги рақамларда ифодаланади. Масалан, демографик тадқиқотларда оилалардаги болалар сони, психологик экспериментда синалаётган гуруҳ аъзоларининг интеллектуал натижалари коэффициенти, тест синовлари натижалари муносабат шкаласи символлари ёрдамида аниқланади.

Илмий тадқиқотда компьютердан фойдаланиш ўлчаш усулига инқилобий характерга эга бўлган туб ўзгартириш киритмоқда. Изланиш соҳасида компьютер технологиясини татбиқ қилиш шундай ҳолатга олиб келадики, бунда ўлчашни амалга оширишда субъектни бўлиши шарт эмас.Объект билан боғланган ахборот тизими компьютерга уланиб, ундаги махсус дастур олинаётган маълумотларни мустақил қайта ишлаб чиқиши мумкин.



Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling